RU

Последние новости

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  5 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  1 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  13 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  30 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  10 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Бугун бўлиб ўтадиган "Бунёдкор" - "Қўқон-1912" ўйини билан олий лиганинг 13-тур баҳслари якунланади Новости

Бугун бўлиб ўтадиган "Бунёдкор" - "Қўқон-1912" ўйини билан олий лиганинг 13-тур баҳслари якунланади

Бугун "Бунёдкор" стадионида олий лиганинг 13-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Қўқон-1912" баҳси ўтказилади.

19:00 бошланадиган учрашув катта эҳтимол билан "Спорт" телеканали орқали эфирга узатилмайди (на жонли, на ёзиб олинган ҳолда). Ва бунинг сабаблари ҳозирча бизга маълум эмас.

Турнир жадвалида "Қўқон-1912" 23 очко билан учинчи ўринни эгаллаб турибди. "Бунёдкор" ҳисобида эса 12 очко бор бўлиб, улар 13-ўринда боришмоқда.

13-турга келиб "Бунёдкор"нинг 13-ўринда бораётгани жуда ғалати. Албатта, жамоанинг захирада битта ўйини бор, шунга қарамай Миржалол Қосимов учун "қалдирғочлар"ни юқорига кўтариш осон бўлмаяпти. Бугун "Бунёдкор" ўз майдонида 6-учрашувини ўтказади. Жамоа аввалги ўйинларнинг фақат биттасида ғолиб бўлган. "Бунёдкор" ўз уйида "Сўғдиёна"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган.

Биласизми? "Бунёдкор" ўз майдонидаги ўйинларда биттадан кўп гол ура олмаяпти. Умумий ҳисобда тўплар нисбати 4-4. "Бунёдкор" уйдаги охирги учта ўйинни бир хил 1:1 ҳисоби билан якунлади. Рақиблар - "Динамо", "Металлург" ва "Пахтакор".



Факт: "Бунёдкор" олий лигада кетмка-кет олтита ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти: тўрт дуранг, икки мағлубият.

"Қўқон-1912"нинг эса ишлари жойида. Бу жамоа бу йил ҳар доимгидан яхши ўйин кўрсатяпти. Натижада қўқонликлар бекорга юқори ўринларда боришаётгани йўқ. Бугун ҳам яхши ўйин бўлиши кутилмоқда. Сабаби, "Бунёдкор"ни ғалабадан бошқаси қониқтирмайди. "Қўқон-1912" эса омадли сериясини давом эттиришга ҳаракат қилади.

Факт: Бугунги баҳс "Қўқон-1912" учун сафардаги 6-ўйин бўлади. Жамоа аввалги беллашувларнинг иккитасини ўз фойдасига ҳал этган ва уч марта дуранг ўйнаган. Тўплар нисбати 8-6. "Қўқон-1912" сафарда 9 очколи бўлган.

Биласизми? "Қўқон-1912" сафар ўйинларида ҳали мағлуб бўлмаган. Умуман олганда, бу жамоа қаторасига 11 ўйиндан бери ютқазмай келмоқда. Мана буни натижа деса бўлади.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика