RU

Последние новости

10:39“Реал“ етакчиси билан шартномани узайтириш бўйича келишувга эришди  0 10:08“Ал Ҳилол“ “Милан“ футболчиси билан келишувга эришди  1 09:37Алонсо “Реал“даги дебютидан сўнг нималар деди?  12 09:05ЦСКАда мураббийлар алмашинуви. Энди Файзуллаевнинг ЦСКАдаги фаолияти қандай кечади?  3 08:35Пеп Гвардиола: “Бундай шароит ҳеч кимга тўғри келмайди“  2 08:03Шомуродов Туркиянинг қайси жамоаси билан музокара олиб боргани маълум  16 07:59Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Ювентус" "Ал Айн"га ҳеч қандай имконият қолдирмади  2 07:33Суперлига. Бугун 13-турга старт берилади  1 07:04Об-ҳаво сабабли 30 дақиқа учрашувда тўхталиш бўлган “Пачука“ — “Ред Булл Зальцбург“ учрашуви якунланди  0 04:24Илёс Зейтуллаев: "Бу кетишда италияликлар бизга эмас, ўзбек футболчилари Европага боришади"  4 04:22Баҳром Ҳайдаров: "Мураббий сифатида уларни айблай олмайман"  2 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади. Вальверде 90+2 дақиқада пенальтини голга айлантира олмади  118 00:55Михаил Мудрик допингда айбланмоқда. У тўрт йилга четлатилиши мумкин  3 00:20Эндрю Робертсон Испания клубига ўтишга рози бўлди  2 23:45Неъматилло Қуттибоев: "Захирадан тушган футболчилар биз ўйлагандек ўйинни кучайтира олишмади"  0

Бугун Англия Кубогида даҳшатли баҳс. "Арсенал" - "Манчестер Юнайтед" учрашуви превьюси Новости

Бугун Англия Кубогида даҳшатли баҳс. "Арсенал" - "Манчестер Юнайтед" учрашуви превьюси

Бугун Англия Кубогининг 1/16 финали доирасида "Арсенал" - "Манчестер Юнайтед" учрашуви ўтказилади.

26 январь 2019 йил. 00:55. Лондон. "Эмирейтс"
Англия Кубоги. 1/16 финал
"Арсенал" – "Манчестер Юнайтед"
Дисквалифициядагилар: -
Жароҳатланганлар: 
Роб Холдинг, Дэнни Уэлбек, Эктор Бельерин, Генрих Мхитарян - Маркос Рохо, Крис Смоллинг, Маруан Феллаини

Англия лига кубогидаги эстафетани клублар ўртасидаги "отахон" турнир қабул қилиб олади. Тўртинчи раунднинг илк ўйинидаёқ қизиқарли ва ашаддик рақиблар тўқнаш келади.

Сўнгги йилларда "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" Англия футболида иккинчи планга тушиб қолди. Улар эндиликда ЕЧЛ йўлланмаси учун кураш олиб боришмоқда. Бироқ бундан бир неча йиллар олдин улар АПЛ чемпионлиги учун асосий даъвогар саналишарди.

"Туманли альбион"даги мана шундай жангнинг олдидан "Манчестер Юнайтед" учун ёддан чиқмайдиган 1998/99 йилги мавсум Англия Кубоги ярим финалини эсга оламиз. Ўшанда жамоалар Бекхэм ва Бергкампнинг ажойиб ҳаракатлари билан голлар алмашишганди. 74-дақиқада Рой Кин четлатилганидан кейин "қизил иблислар" бир киши кам бўлиб қолишди. Финал ҳуштаги чалинишидан олдин "канонирлар" Рей Парлор билан ўйинни кучайтиришди ва пенальти ишлашди. Аммо Петр Шмейхель рақиби Деннис Бергкампнинг зарбасини қайтариб қаҳрамон бўлганди. Қўшимча бўлимларда Райан Гиггз ўз голи билан жамоага ғалаба келтирганди.

Ўша учрашув қатнашчиларидан бири Оле-Гуннар Сульшер бўлганди. Норвегиялик мутахассис МЮда бош мураббий сифатида дастлабки 7 ўйиннинг барчасида ғалабага эришган илк мураббий бўлиб турибди.

"Арсенал" ҳали ҳам барқарор жамоага айлана олмаяпти. Айниқса, мавсумнинг ушбу қисмида жамоа ўз кучини тежашни билмаётгани учун жуда ёмон ўйинлар кўпайиб кетмоқда. Бироқ лондонликлар бугунги ўйинга ажойиб кайфиятда ташриф буюришади. Улар бундан олдин "Челси" устидан ғалабага эришишди, 2:0.

ТАХМИНИЙ ТАРКИБЛАР

"Челси"га қарши ўйинда Эктор Бельерин жароҳат олди. Бу жиддий бўлиб чиқди ва у учун мавсум якунланди. Шифокорларнинг айтишига кўра, футболчи камида 9 ойни майдондан ташқарида ўтказиб юборади.

Демак, Унаи Эмери ўнг қанот ҳимояси учун Штефан Лихтштайнер ёки ёш Эйнсли Мейтленд-Найлсдан фойдаланади. Балки у бугун тажрибага ишониши ҳам мумкин.

Дарвозаларда эса катта эҳтимол билан Чех ва Ромерони кўрамиз. Чунки улар мавсум давомида кўп ҳам ўйин амалиётига эга бўлмаяпти.

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР

Ўзаро ўйинларда устунлик "қизил иблислар" томонида. Рақиблар шу кунга қадар барча турнирларда 228 марта ўзаро куч синашишган. Шуларнинг 81тасида "Арсенал", 96тасида "Манчестер Юнайтед" устун келган. 51 ўйинда дуранг қайд этилган. Голлар уриш борасида устунлик манкунианликлар томонида - 322 - 349.

Англия Кубогида эса жамоалар 15 марта ўзаро куч синашишган. 6 марта "канонирлар", 7 бора "қизил иблислар" бунда зафар қучишган. 2 ўйинда ғолиб аниқланмаган. Голлар уриш борасида ҳам тенглик: 19 - 19.

"Арсенал" 13, "Манчестер Юнайтед" 12 марта ушбу кубокни қўлга киритган.

Жамоаларнинг сўнгги ўзаро 10 ўйини:

05.12.2018

Манчестер Юнайтед - Арсенал

2:2 (1:1)

29.04.2018

Манчестер Юнайтед - Арсенал

2:1 (1:0)

02.12.2017

Арсенал - Манчестер Юнайтед

1:3 (0:2)

07.05.2017

Арсенал - Манчестер Юнайтед

2:0 (0:0)

19.11.2016

Манчестер Юнайтед - Арсенал

1:1 (0:0)

28.02.2016

Манчестер Юнайтед - Арсенал

3:2 (2:1)

04.10.2015

Арсенал - Манчестер Юнайтед

3:0 (3:0)

17.05.2015

Манчестер Юнайтед - Арсенал

1:1 (1:0)

09.03.2015

Манчестер Юнайтед - Арсенал

1:2 (1:1)

22.11.2014

Арсенал - Манчестер Юнайтед

1:2 (0:0)

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика