RU

Последние новости

14:43"Челси" ҳужумчиси фаолиятини "Астон Вилла"да давом эттириши мумкин  0 14:14"Ливерпуль" ҳимоячиси жамоани тарк этиши мумкин  2 13:42"Манчестер Юнайтед" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 13:13Натижа ортидаги оғриқлар. ЎФА 2009 йиллар борасида қарор қабул қиладиган вақт келмадими?  6 12:57"Интер" ўз футболчисини "Челси"га қўйиб юбормади  0 12:25Рабьо ва Роу кийиниш хонасидаги жанжал туфайли "Марсель" машғулотларидан четлаштирилди  1 11:56Варди рафиқаси орзу қилган трансферни амалга ошириши мумкин  1 11:27Эдерсоннинг "Галатасарой"га трансфери: "Манчестер Сити"нинг янги талаблари маълум  0 10:50"Наполи" Лукакунинг жароҳати сабабли АПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  1 10:21Скалони сентябрдаги ўйинлар учун кимларни терма жамоага чақирди  0 09:44"Наполи" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 08:42"Барселона" жиддий қизиққан яна бир футболчи амалдаги жамоаси билан янги шартнома имзолади  1 08:11"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  1 07:40Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  2 07:15Суперлига. "Хоразм" — "Қизилқум" 0:1  0

"Бу жамоада чемпионлик учун имконият йўқ. Таклифлар доим бўлган, лекин..." — Марко Станоевич кимни назарда тутди? У "Насаф"да бахтлими? Новости

"Бу жамоада чемпионлик учун имконият йўқ. Таклифлар доим бўлган, лекин..." — Марко Станоевич кимни назарда тутди? У "Насаф"да бахтлими?

"Насаф" таркибида бир неча йилдан бери барқарор тўп тепиб келаётган легионер Марко Станоевичдир.

Футболчи бу мавсумда ҳам жамоасининг муваффақиятларига муносиб ҳисса қўшишга ҳаракат қилди. Айрим паллаларда унга омад етишмагани ҳам бор гап. Марко билан мавсум якунлари, мундиал ва бошқа мавзуларда суҳбатлашдик. 


- Дстлаб Жаҳон чемпионати учрашувларига тўхталсак. Кечаги баҳсларни томоша қилдингизми? 

- Албатта. Мундиалдаги ўйинларни диққат билан кузатиб бормоқдаман. Мусобақанинг барча фаворитлари бу босқичга етиб келди. Франция, Англия, Аргентина ўз ўйинларида ғалаба қозонди. Французлар дастлабки учрашувларданоқ яхши ўйнаб келяпти. Чемпионлик учун фаворитлардан бири. Англия эса хайрон қолдирмади. Фикримча, уларда чемпионликни қўлга киритиш учун имконият йўқ. 

- Турнирда нима кўпроқ эътиборингизни тортяпти?

- Сюрпиризлар кўп бўляпти. Осиё клублари кутилмаган натижа кўрсатишда анча етакчи. Япония ва Кореяни гуруҳ босқичининг кашфиётлари, деб бемалол айтиш мумкин. Германиянинг эрта хайрлашиши эса албатта уларга алам қилгани табиий. Аммо бу - футбол. 

- Борган сари жамоалар сараланиб бормоқда. Ким узоқроққа боради?

- Аргентина ва Франциянинг кўрсатаётган ўйинлари янада олдинга қараб силжишига сабаб бўлиши мумкин. Ўйин томонлама улар Англия ва Нидерландиядан кучли. 

- "Насаф" билан учинчи мавсумингиздан қандай хотиралар қолди? Умумий поёнига етиб бораётган йил ҳақида...

- Мавсум узоқ ва қийин, шунга яраша қизиқарли ҳам ўтди. Афсуски, чемпионликни қўлга кирита олмадик. Бироқ кубокни қўлга киритдик, ОЧЛда гуруҳдан чиқдик. Буларни йил учун кам ютуқ демасдим.  Чемпионликка муносиб эдик, дея оламан. Сўнгги икки турда омад биздан юз ўгирди. 

- Кейинги режаларингиз билан ўртоқлашсангиз?

- "Динамо"га қарши учрашувда тиззамдан жароҳат олгандим. Жарроҳлик амалиётини ўтказдим. Ҳозир эса тикланиш жараёнига киришганман. Режам тезроқ сафга қайтиш ва "Насафга ёрдам бериш. 

- Демак янги мавсумда ҳам сизни "аждарлар" таркибида кўрамиз?

- Худога шукурки, таклифлар доим бўлган. Бу одамни хурсанд қилади. Лекин мен "Насаф"да бахтлиман. Умид қиламанки, Қаршида қоламан ва фаолиятимни давом эттираман.

- Драган Черан билан бирга тушган суратингизни изоҳлай оласизми?

- Черан менга акадек. У жарроҳлик амалиётидан сўнг мени шифохонадан олиб чиқишга кўмаклашди. 

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +27   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика