Бруну Фернандешда коронавирус аниқланмади. У "Атлетико"га қарши ўйнаши мумкин
14 мар 2022 22:48
Новости
Бруну Фернандешда коронавирус аниқланмади. У "Атлетико"га қарши ўйнаши мумкин
Футболчи бугун машғулотларда ҳам қатнашди.
"Манчестер Юнайтед" клуби ярим ҳимоячиси Бруну Фернандешнинг яқиндагина коронавирусга мусбат тест топширгани ҳақида хабар берилганди. Жамоа бош мураббийи Ральф Рангник эса футболчи қайтадан тест топширгани ва унда касаллик аниқланмагани ҳақида гапирди.
"Кеча Брунуни текширишди. Тест манфий чиқди. Шу сабаб ҳам у бугун машғулотларга киришди.
Ҳозирги пайтда жамоадаги барча ўйинчилар эртанги ўйинга шай. Люк Шоу борасида бироз саволлар бор. Аммо қолган барча ўйинчилар "Атлетико"га қарши майдонга тушишга тайёр", -дейди Ральф Рангник.
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед" ва "Атлетико" ўртасидаги баҳс эртага бўлиб ўтади.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Комментарии