Брендан Роджерс: "Суарес ҳар қандай ҳолатда ҳам "Арсенал"га ўтмасди"
02 ноя 2013 13:01
Новости


Брендан Роджерс: "Суарес ҳар қандай ҳолатда ҳам "Арсенал"га ўтмасди"
"Ливерпуль" бош мураббийи Бренден Рожерс "канонирлар"нинг Суарес бўйича ёзда қилинган 40 миллион-у бир фунтлик таклифини мазах қилиш деб қабул қилганини тан олди.
"Тўғрисини айтганда, биз роса кулгандик. Лондонликларнинг таклифини ёзма кўринишда келтиришганида биз мавсумолди тайёргарлигида юргандик. Табиийки бундай таклиф бизни ҳеч қанақасига қониқтирмасди. Биз уни 40 миллиондан камига сотмаслигимизни айтганмиз. Улар эса 40 миллион-у бир фунтлик таклиф билан чиқишган. Бу мазхаромуз таклиф эди. Умуман, улар қанча беришмоқчи бўлганликларидан қатъий назар Луис "Энфилд"да қоларди", деди мураббий.

Комментарии