Breaking news. Суперлигада жамоалар сони қисқариши мумкин ФОТО
04 фев 2019 13:56
Новости
Breaking news. Суперлигада жамоалар сони қисқариши мумкин ФОТО
Ушбу хатда ПФЛ раҳбарияти Суперлига ва ПРО-лига А иштирокчилари олдига қўйилаётган талабларни бажаришлари кераклиги ҳақида огоҳлантирган. Талабни бажармаган клубларга кескин санкциялар қўлланилиши айтилади. Фақатгина ишни тўғри йўлган қўйган клубларгина мусобақаларда иштирок этиши мумкинлиги таъкидланган.
Хатда Суперлига иштирокчилари сони 13 февралга қадар аниқ бўлиши алоҳида айтилган. Айни вақтда ЎФА ҳамда ПФЛ Суперлига клублари сонини 10тага қадар қисқартириш масаласини ҳам кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда клублар огоҳлантирилди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирча янги мавсумга қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтмади. Олдинроқ ПФЛ 2019 йилги Суперлига баҳслари 1 март куни старт олиши ҳақида хабар берган эди.
Хат мазмуни билан қуйида танишиш мумкин:
Комментарии