RU

Последние новости

18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  0 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   3 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  40 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0 17:04Алижонов, Алибоев, Искандеров, Сергеев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 рамзий терма жамоаси  2 16:37"Йил жавоҳири" номинанти Туркияда операция қилинади  0 15:57Азиз Ибрагимов: "Гуруҳда Бразилия билан бирга кейинги босқичга чиқишимизни хоҳлайман"   2 15:34Мўмин Мелиев Ўзбекистонга қайтди  4 15:08"Барселона" "Ливерпул"нинг трансфер нишонини мерсисайдликлар бурни остидан тортиб олди  0 14:32Даврон Файзиев: "Аргентина, Англия, Гана ёки Сенегал билан бир гуруҳга тушишимизни хоҳлайман"  11 13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  1 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  22 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  5 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  15 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  5

Бразилия-Аргентина учрашувининг бошланиши стадиондаги тартибсизликлар туфайли кечикди Новости

Бразилия-Аргентина учрашувининг бошланиши стадиондаги тартибсизликлар туфайли кечикди

Бразилия-Аргентина учрашувининг бошланиши стадиондаги тартибсизликлар туфайли 27 дақиқа ўтиб бошланди.

Ўйин Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтмоқди.

Учрашув бошлангунга қадар “Маракана” трибуналаридан бирида можаро юзага келди.

Икки давлат мадҳиялари янграётган пайтда уй ва меҳмон мухлислари ажратилмаган бўлимда тўқнашув бошланди.

Полиция эса мухлисларга нисбатан кескин чора кўрди ва мухлисларга қарши таёқлардан фойдаланган. Трибунадаги аргентиналик мухлислар ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари ва бразилиялик томошабинлар билан тўқнаш келишди. Полицияга турли хил нарсалар улоқтирилди.

Аргентина терма жамоаси футболчилари можарони бостириш мақсадида мухлислар секторига борди. Мезбонлар сардори Маркиньос ҳам томошабинларга яқинлашди. Аммо бу вазиятга унчалик таъсир қилмади ва мухлислар ва полиция ўртасидаги тўқнашув тахминан ўн беш дақиқа давом этди.

Меҳмонлар сардори Лионель Месси жамоадошларига жамоа майдонни тарк этиши кераклигини кўрсатди. Аргентина терма жамоаси трибуналар остидаги биноларга йўл олди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика