RU

Последние новости

21:24Каземиро Япониядан учралган мағлубият ҳақида гапирди  0 20:57Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон U-17 аёллар термаси Қирғиз Республикасига имкониятни бой берди  4 20:21Чехия термаси бош мураббийи Фарер оролларига учралган мағлубият ортидан ишдан ҳайдалди  0 19:45Йилдиз "Челси", "Арсенал" ва "Барселона"нинг диққат марказида  0 19:15Кокорин Россияда футболчиларнинг маоши ҳақида: "Жуда эрта кўп пул беришади"  1 18:51Скоулз: "МЮ Хейлундга ўхшаган ҳужумчи - Шешкони сотиб олди. Мантиқ қаерда?"  3 18:15"Барса" Левандовскининг терма жамоада олган жароҳати сабабли ундан норози  1 17:36Френки Де Йонгнинг товон пули ярим млрд. еврога етди  0 16:50ФИФА Ғазодаги барча футбол иншоотларини тиклашга ёрдам беради  7 16:43Англия жаҳон чемпионатида 17-бор иштирок этади  1 16:15Трамп хавфсизлик сабабли Бостонни ЖЧ-2026 ўйинларидан маҳрум этиш билан таҳдид қилди: "Мен Инфантинога қўнғироқ қиламан — у буни осонликча амалга оширади"  2 16:00Дембеле атрофидагилар "Олтин тўп" сабаб футболчининг маоши Неймар ва Мессиникидек бўлиши керак деб ҳисобламоқда  0 15:32"Манчестер Сити" тўқ яшил тусдаги янги формасини тақдим этди, унда NFC чипи мавжуд  1 14:45Саводхонлик даражаси 90% бўлган вулқонлар мамлакати ҳам ЖЧда иштирок этади  2 14:18Келажак юлдузлари. The Guardian нашри ўзбекистонлик футболчини 60 нафар энг иқтидорли ўйинчилар рўйхатига киритди  6

Бранко Иванкович: “Насаф” ўз ўйинимизни ўйнашга имкон бермади” Новости

Бранко Иванкович: “Насаф” ўз ўйинимизни ўйнашга имкон бермади”

“Насаф” – “Персеполис” учрашувидан (0:0) якунига етгач, матбуот анжуманининг дастлабки қисмида “Персеполис” жамоаси бош мураббийи Бранко ИВАНКОВИЧ иштирок этди.

- Ассалому алайкум, бугун жуда чиройли ўйин бўлди. Ўйинда қўлга киритилган натижадан мамнунман. Биз ушбу ўйиндан сўнг кейинги босқич масаласини ҳал қилиб қўйдик. Бу эса бизнинг асосий мақсадимиз эди.

Ўйинга тўхталадиган бўлсам, жуда шиддатли футбол учрашувига гувоҳ бўлдик. “Насаф” кейинги босқичга чиқа олмади. Бугун гол кирита олмаган бўлсада, жуда ажойиб ўйин кўрсата олди.

Шу ўринда мезбонларга, бизга кўрсатган эҳтироми ва яратиб берган шароитлари учун ўз миннатдорчилигимни билдираман

Биз чемпионлар лигасининг энг қийин гуруҳидан жой олганмиз. Шуни таъкидлаш керакки, бугун биз Осиёнинг исталган жамоасига қарши сифатли ўйин намойиш эта олишимизни кўрсата олдик.

Бугунги ўйиндан кейин жамоамизда ишонч пайдо бўлди. Кейинги ўйинда ҳам “Ал Садд”ни мағлуб этган холда гуруҳда биринчи ўринни олиш ва босқичма- босқич ижобий натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

Бугун “Насаф” жуда ҳам юқори кайфиятда ўйнади, 90 дақиқа давомида гол уришга ҳаракат қилди ва жамоамизга ўз ўйинини намойиш қилишга имкон бермади. “Насаф”га Драган Чераннинг жароҳати халал берди, аммо бу жамоани ёрқин келажак кутмоқда. Таркибида иқтидорли ёшлар кўп.

“Насаф”даги 20 ва 10-рақамдаги футболчилар менга ёқди. 6 ва 7-рақамдаги футболчиларда ҳам маҳорат юқори. Шунингдек Лукич ўнг қанотдан кўп ҳужумлар орқали бизга “бошоғриқ” бўлди. Таъкидлайман, “Насаф" бугун биринчи ўйиндан буткул бошқача рақобат кўрсатди. Илк ўйинимизда мамлакатингизда  чемпионат бошланмагани “Насаф”га панд берган эди.


"Насаф" матбуот хизмати.

Рейтинг: +31   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика