RU

Последние новости

14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  5 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  61 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  1 12:19Каннаваро Тошкентда   18 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  25 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  2 11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  2 10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  1 10:15Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев ҳужум чизиғидагилар орасида энг катта баҳо олганлар орасида. Шомуродов эса...  11 09:42Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"  0 08:48Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"  0 08:45Лига 1. Ансу Фатининг дубли "Монако"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  3

Бранко Иванкович ЖЧ-2006 билан боғлиқ ҳақиқатларни гапирди Новости

Бранко Иванкович ЖЧ-2006 билан боғлиқ ҳақиқатларни гапирди

Эрон терма жамоаси собиқ бош мураббийи Бранко Иванкович 2006 йил Германияда ўтказилган жаҳон чемпионати чоғида нималар бўлганини сўзлаб берди.

Маълумки, Эрон терма жамоаси ЖЧ-2006 гуруҳ баҳсларини Мексика, Португалия ва Анголага қарши ўтказиб якунда бир очко билан гуруҳда қолиб кетганди. Ўшанда форслар Мескикага 1:3, Португалияга 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб, Ангола билан 1:1 ўйнашганди. 

Айниқса Португалия билан ўйинда Али Карими ғалати иш қилганди. У захирага олинаётганида бундан жаҳли чиқиб, четда турган спорт сумкасини тепиб юборганди. Бранко Иванкович ўша воқеани ёдга олди: "Ҳа, бу хунук иш бўлганди. Биз Теҳронга қайтгандан сўнг Карими билан гаплашиб олмоқчи эдик. Шу боис уни кейинги баҳсда асосий таркибга туширмаганман". 

Жаҳон чемпионати Эрон учун муваффақиятсиз якунига етганидан сўнг федерация хорватиятилик мураббий билан шартномани узайтиришни истамаган. "Мен шундай бўлишини сезгандим, - дейди Иванкович. - Чунки вазифа бажарилмай қолди. Лекин бир нарсани айтишим керак, йигитлар қўлдан келганча ҳаракат қилишган. Агар Али Карими, Жавод Некунам, Фарейдун Занди ва Саттор Заре жароҳат олмаганида ўйлайманки, гуруҳдан чиқишга астойдил ҳаракат қилардик". 

Бранко Иванкович ўша пайт терма жамоага халақит берган яна бир муаммони ёдга олди: "Али Дайи, Яҳё Гулмуҳаммади ва Соҳраб Бахтиярзаде жуда кеч сафимизга қўшилган, чунки улар "Саба Баттери" сафида Осиё чемпионлар лигасида иштирок этишаётганди. Агар бу уч футболчи вақтлироқ терма жамоага келганида ўйлайманки, ҳаммаси бошқача бўларди". 

Яна Иванковичнинг айтишича, ўша пайт матбуот ва мухлислар томонидан босим юқори бўлган экан. "Матбуот бизнинг ҳар бир қадамимизни кузатар, мухлисларнинг терма жамоадан кутаётгани янада кўпроқ эди, - дея хотирлайди Иванкович. - Бундан ташқари мамлакатнинг ўша пайтдаги раҳбари Маҳмуд Аҳмадинажод Эрон камида ярим финалгача бориши керак деганди". 

"Биз Мексикага қарши баҳсни жуда яхши бошлагандик, лекин охирги 15 дақиқада ўйин тизгини қўлдан чиқиб кетган. Бу эса кейинги ўйинга ҳам таъсир кўрсатганди. Матбуот иккита мағлубият сабабини мураббий ва фуnболчилар ўртасидаги муносабатдан қидирган. Лекин аслида бундай эмасди, чунки мен ишлаган пайт терма жамоадаги муҳит ҳар доим яхши бўлган. Биз шунчаки мусобақага тайёр эмасдик".

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика