RU

Последние новости

20:04ПСЖ - "Ланс". Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда  2 19:37"Локомотив" - "Рубин". Ашурматов асосий таркибда  0 19:27АПЛ. "Арсенал" мағлубиятга учради  5 19:25Денис Коростиченко: "Кетма-кет иккинчи ўйинда бир хил хато туфайли гол ўтказиб юборяпмиз"  0 19:18"Ливерпуль" - "Брайтон", "Борнмут" - "Манчестер Сити" учрашувлари учун асосий таркиблар эълон қилинди  0 19:16Суперлига. "Динамо" супер ва автоголлар эвазига "Қизилқум"ни мағлуб этди  9 18:39Сергей Лушчан: "Футболчи индивидуал хатога йўл қўйяптими, демак унинг маҳорати бўйича саволлар бор. Мақсадлар масаласи бўйича муваффақиятсиз мавсум бўлгани аниқ"  4 17:28U19 чемпионати. "Пахтакор" 3 дақиқада киритилган 2та гол эвазига чемпион бўлди  8 17:11Суперлига. "Олимпик" - "Навбаҳор" 1:2  0 16:54Суперлига. Жамшид Болтабоевнинг дубли "Навбаҳор"га "Олимпик" устидан ғалаба келтирди  11 16:33Эшитдик-да! "Истиқлол" - "Пахтакор" ўйини нейтрал давлатда эмас Эронда бўлади  4 16:26"Қизилқум" - "Динамо". Асосий таркиблар билан танишинг  0 16:04Акмал Мозговой: "Чемпион бўлишимизга ишонмаганларга: биз буни уддаладик ва қолгани муҳим эмас"  13 16:03Лионель Месси келажакда мураббий бўладими?  3 14:56МЮ 7та сабаб туфайли Аморимни танлаган экан  7

Brain Ring: Суҳроб Бердиев 20 та саволдан 18тасига тўғри жавоб бериб 90 балл жамғарди” Новости

Brain Ring: Суҳроб Бердиев 20 та саволдан 18тасига тўғри жавоб бериб 90 балл жамғарди”

Лойиҳамизнинг навбатдаги меҳмони "Қўқон-1912" ярим ҳимоячиси Суҳроб Бердиев бўлди.


Мумтозбегим: Мактаб пайтларни ёдга олсак. Болалик пайтларингизда мактабда қандай баҳоларга ўқигансиз, қайси фанларни ёқтирардингиз?

Суҳроб Бердиев: Мактаб пайтлари 4-синфгача аъло баҳоларга ўқиганман. Футболга қизиққаним учун ўқишни ҳам бироз четга суриб қўйганман (кулиб). Математика фанига унчалик қизиқмаганман. Асосан тарих фанига кўпроқ қизиқиш бўлган. Саволларга қўлдан келганча жавоб беришга ҳаракат қиламан.

Жаҳонгир Сотволдиев:  Суҳроб ака мен сизни лойиҳамиз шартлари билан таништириб ўтаман. Демак сизга 20 та савол берилади, булардан 10 таси футбол ҳақида бўлса қолган 10 таси бошқа соҳа тўғрисида бўлади. Ҳар бир тўғри жавоб учун 5 балл тақдим этилади. Ҳар бир саволга жавобни ўйлаб олишингиз учун сизга 30 сония тақдим этилади. Шу 30 сония ичида саволга жавоб бера олмасангиз у ҳолда саволнинг жавобини ўзим айтишимга тўғри келади. Агарда жавоб беришга қийлансангиз, сизга 2 та имконият тақдим этилади. Имкониятлардан бири 50/50, яни битта саволдан 2 та нотўғри жавоб олиб ташланади. Иккинчи имконият эса эса дўстингизга қўнғироқ қилиб саволнинг жавобини сўрашингиз мумкин. Сиз исталган вақтда мана шу имкониятлардан фойдаланиш хуқуқига эгасиз. Демак саволларни беришни бошлаймиз, сизга омад ёр бўлсин.  

Мумтозбегим: Киевнинг Айболит фирмаси нималарни таъмирлаш билан шуғулланади?
А) Автомобиллар таъмирлаш     С) Пойафзал таъмирлаш     
B) Аpple маҳсулотларини таъмирлаш  D) Уй жихозларини таъмирлаш

Суҳроб Бердиев: Менимча пойафзал таъмирлаш билан
Мумтозбегим: Жавобингиз нотўғри. Тўғри жавоб эса Аpple маҳсулотларини таъмирлаш


Жаҳонгир Сотволдиев:  2015 йилда қайси клубимиз Ўзбекистон кубогини қўлга киритган?
А) “Локомотив”     С) “Бунёдкор”     
B) “Насаф”     D) “Шўртан”
Суҳроб Бердиев: “Насаф”
Жаҳонгир Сотволдиев:  Жавобингиз тўғри

Мумтозбегим: Руслан Чагаев фаолиятидаги сўнгги жангини қайси боксчига қарши ўтказган?
А) Франческо Пьянета   С) Лукас Браун           
B) Александр Поветкин   D) Владимир Кличко
Суҳроб Бердиев: Руслан Чагаевнинг сўнгги жангини томоша қилганман. Сўнгги бор Лукас Браунга қарши рингга кўтарилган.
Мумтозбегим: Тўғри жавоб бердингиз

Жаҳонгир Сотволдиев:  Ушбу жамоалар орасида қайси бири бир маротада Ўзбекистон чемпиони бўлган?
А) “Дўстлик”   С) “Қизилқум”       
B) “МХСК”   D) “Нурафшон”
Суҳроб Бердиев: Имкониятдан фойдаланаман 50/50.

Жаҳонгир Сотволдиев: Демак, ушбу саволдан 2 та вариантни олиб ташлаймиз. Яни “С” ва “D” вариантларини. Сизда 2 та вариант қолди. “А” ёки “В”.
Суҳроб Бердиев: “Дўстлик” жамоаси бўлса керак
Жаҳонгир Сотволдиев:  Жавобингиз нотўғри. Тўғри жавоб эса “МХСК”


Мумтозбегим: Шаҳар номларини эслаб олинг: Хенчен, Янчи, Анбян, Финчжен, Янчас. Ушбу шаҳарларни нима боғлаб туради?
А) Буюк Хитой девори   С) Фамилиялар           
B) Кўчалар     D) Тўғри жавоб йўқ
Суҳроб Бердиев: Менимча Буюк Хитой девори боғлаб турса керак.
Мумтозбегим: Жавобингиз тўғри.

Жаҳонгир Сотволдиев: Наманганнинг “Навбаҳор” клуби нечанчи йилда Ўзбекистон чемпиони бўлган?
А) 1994     С) 1996     
B) 1995     D) 1997
Суҳроб Бердиев: 1996 йил
Жаҳонгир Сотволдиев: Аниқ жавоб бердингиз

Мумтозбегим: “Кунг-фу панда” мультфильмида Панда образига қайси актёр овоз берган?
А) Жеки Чан     С) Роген Сет           
B) Жан-Клод Ван Дамм   D) Жек Блэк
Суҳроб Бердиев: Таҳмин қиламан, Жек Блэк бўлса керак
Мумтозбегим: Таҳминингиз ўзини оқлади, ҳақиқатдан ҳам Жек Блэк Панда обрагиза овоз берган

Жаҳонгир Сотволдиев:  Криштиану Роналду Португалиянинг “Спортинг” жамоасида нечанчи рақам остида ҳаракат қилган?
А) 7   С) 18     
B) 9   D) 28
Суҳроб Бердиев: 28 рақам остида ҳаракат қилган
Жаҳонгир Сотволдиев: Жавобингиз Тўғри


Мумтозбегим: Учинчи сайёра номини айтинг?
А) Юпитер   С) Сатурн
B) Ер     D) Плутон
Суҳроб Бердиев: Албатта ер
Мумтозбегим: Тўғри жавоб бердингиз

Жаҳонгир Сотволдиев: “Реал Мадрид” клуби бош мураббийи Зайниддин Зидан футболчилик фаолиятида нечанчи йили “Олтин тўп” совринини қўлга китирган?
А) 1995      С) 1997           
B) 1996     D) 1998
Cуҳроб Бердиев: Аниқ биламан 1998 йил.
Жаҳонгир Сотволдиев: Мутлақо тўғри жавоб бердингиз

Мумтозбегим: “Келинлар қўзғолони” фильми нечанчи йилда суратга олинган?
А) 1984     С) 1986   
B) 1985     D) 1987
Суҳроб Бердиев: 1984 йилда
Мумтозбегим: Жавобингиз тўғри

Жаҳонгир Сотволдиев: Футбол бўйича Испания чемпионатига нечанчи йилда асос солинган?
А) 1926     С) 1928
B) 1927     D)1929
Суҳроб Бердиев: 1929 йилда бўлса керак
Жаҳонгир Сотволдиев: Жавобингиз тўғри

Мумтозбегим:  Амир Олимхон нечанчи йилда таваллуд топган?
А) 1870     С) 1880     
B) 1875     D)1885
Суҳроб Бердиев: 1880
Мумтозбегим: Жавобингиз тўғри


Жаҳонгир Сотволдиев: Таниқли ҳакамимиз ФИФА рефериси Равшан Эрматов ЖЧ-2010 мундиалида очилиш учрашувида қайси терма жамоалар иштирокидаги ўйинни бошқарган?
А) Уругвай-Франция      С) ЖАР-Мексика         
B) Аргентина-Нигерия  D) Англия-АҚШ
Суҳроб Бердиев: ЖАР-Мексика
Жаҳонгир Сотволдиев: Тўғри жавоб бердингиз
 

Мумтозбегим: Қуёш системасидаги олтинчи сайёра номи?
А) Сатурн   С) Юпитер   
B) Нептун   D) Плутон
Суҳроб Бердиев: Сатурн
Мумтозбегим: Жавобингиз тўғри

Жаҳонгир Сотволдиев: “Пахтакор” клубининг илк мураббийи ким бўлган?
А) Юрий Ходотов       С) Лев Ольшанский       
 B) Михаил Якушин    D)  Валентин Бехтенев
Суҳроб Бердиев: Валентин Бехтенов
Жаҳонгир Сотволдиев: Тўғри жавоб бердингиз

Мумтозбегим: Асака автомобиллар заводи нечанчи йилда фойналанишга топширилган?
А) 1994     С) 1996             
B) 1995     D) 1997
Суҳроб Бердиев: 1996
Мумтозбегим: Жавобингиз тўғри

Жаҳонгир Сотволдиев:  Миржалол Қосимов миллий терма жамоа сафида рақиблар дарвозасини неча бор ишғол қилган?
А) 31     С) 33
B) 32     D) 34
Суҳроб Бердиев: 31 та
Жаҳонгир Сотволдиев: Тўғри жавоб бердингиз
Мумтозбегим: Майли-да, кимгадир Ёқса, Ёқмаса, Уларга қўшилиб Йиғлашармидик. Биз бахтли бўламиз Худо хоҳласа, Худо хоҳламаса Учрашармидик… Ушбу шеърни қайси шоиримиз қаламига мансуб?

А) Абдулла Орипов   С) Эркин Воҳидов
B) Муҳаммад Юсуф   D) Усмон Носир
Суҳроб Бердиев: Муҳаммад Юсуф
Мумтозбегим: Жавобингиз тўғри


Жаҳонгир Сотволдиев:  “Барселона” клуби футболчиси Леонел Месси 2008 йили Пекинда ўтказилган Олимпиадада Аргентина терма жамоаси билан қандай медални қўлга киритган?
А) Олтин   С) Бронза    
B) Кумуш   D) Медалларни қўлга киритмаган

Суҳроб Бердиев: Олтин
Жаҳонгир Сотволдиев:  Тўғри жавоб бердингиз

Суҳроб Бердиев: Ушбу лойиҳага таклиф қилганинглар учун миннатдорчилик билдираман. Таассуротларим ҳақида гапирадиган бўлсам, ўзим билмаган айрим саволларнинг жавобини ҳам билиб олдим (кулиб). Мактаб дамларимни ҳам ёдга олдим. Ушбу лойиҳада нафақат мени балки бошқа футболчиларнинг ҳам билими қай даражада эканлигини билиб олса бўлар экан (кулиб). Кайфият ҳам аъло даражада бўлди. Лойиҳанинг келгувси сонида “Локомотив” клуби футболчиси Санжар Шоаҳмедовни кўришни истардим.   

Жаҳонгир Сотволдиев ва Мумтозбегим


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика