RU

Последние новости

15:37"Аҳал" ОЧЛ-2'даги уй учрашувини Эронда ўтказади  0 15:16Қозоғистон футзал термаси устози Кака: "Бизда легионерлардан Игита билан Эдсон қолди"  0 14:54Фабио Каннаваро Қаршидаги футбол академияси билан танишди  6 14:32Ўзбекистон Кубоги финалида жамоалар қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  1 14:14Футзал бўйича Олий лига 4-тур учрашувларига қайси шаҳар мезбонлик қилиши маълум  0 13:59"Олимпик"нинг 11 ўйинлик мағлубиятли серияси якун топган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:40Испания футбол федерацияси президенти АҚШда бўлиб ўтадиган "Вильярреал" – "Барселона" учрашувига муносабат билдирди  7 13:12ФИФА Трампнинг ЖЧ-2026 ўйинлари Бостондан кўчирилиши ҳақидаги баёнотига жавоб берди  3 12:43"Насаф" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 12:17Буни кўриш керак. Ўзбекистон футзалда ҳам Қозоғистонни мағлуб этди  2 12:10"Сўғдиёна" футболчисига Германиянинг қайси клуби қизиқаётгани маълум  4 11:47Тимур Кападзе Индонезиянинг қизиқишлари ҳақида нималар деди?  21 11:35Драган Черан Ўзбекистон чемпионатида юбилей голини урди  4 10:45"Реал Мадрид" футболчилари янги БМW автомобилларини олишди  10 10:16ФИФА 2026 йилги жаҳон чемпионати учун сотилган чипталар сонини эълон қилди  6

Бошкович юришни, "Сўғдиёна" ютишни бошлади ёхуд қисқа вақт ичидаги ўзгаришлар (таҳлил) Новости

Бошкович юришни, "Сўғдиёна" ютишни бошлади ёхуд қисқа вақт ичидаги ўзгаришлар (таҳлил)

Футболда шундай ўзгармас қоида бор: "Ғалаба жамоаники, мағлубият мураббийники". Кечирасиз-ку, ғалабада мураббийнинг улуши йўқми?

Бутун бошли оркестрда дрижёр маълум бир ҳаракатни амалга оширмаса, исталган қўшиғини чалавериши, ундан эса эшитувчи зерикиши табиий. Футбол ҳам худди шундай!

4-турдан сўнг мураббийни ўзгартиришга қарор қилган "Сўғдиёна" охирги учрашувларда мураккаб вазиятдан чиқишга ҳаракат қилярти ва бу қайсидир маънода ўхшамоқда. Бошкович секин-аста жамоани ижобий томонга ўзгартирмоқда. Бу нафақат натижа, балки бошқа айрим аспектларда ҳам кўринаётганини тушунтиришга ҳаракат қиламан. 


Натижа

Мураббийнинг иши доим натижа билан баҳоланади. Уни қандай ўйин кўрсатгани-ю, қолган ишлари иккинчи планга тушади, тамом. Иван Бошкович Ёрқин Назаров билан бирга ҳозирча бир хил 4тадан учрашув ўтказди ва ҳамкасбига нисбатан 6 очко кўпроқ тўплади. 4та учрашув 7 очко тўплаган ҳолда 14 ўриндан 10 ўрингача олиб чиқди. Бошкович жамоаси ҳали югуришни эмас, фақатгина юришни бошлади. Coca Cola Суперлигасининг 7-туридан ўрин олган баҳсда Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби Навоийнинг "Қизилқум" жамоасини мағлубиятга учратди.

Шу тариқа, "бўрилар"нинг 17 учрашувдан иборат ғалабасиз сериясига якун ясалди. Бошкович шогирдлари сўнгги бор ўтган йилнинг августида "Динамо"ни таслим этганди. Шунингдек, жиззахликларнинг ўз майдонидаги кетма-кет 10 учрашувдан иборат муваффақиятсиз серияси ҳам ниҳоясига етди.

 

Ўйин ёхуд иккинчи бўлим самараси

Тўп назорати, комбинацион ҳужумни ривожлантириш Ёрқин Назаровда ҳам кўзга ташланаётганди. Аммо энг катта муаммо 16ликда яъни рақиб жарима майдончаси ичида эди. Жамоанинг ҳужумлари деярли охирига етиб бормаётган, рақиблар зарбагача бўлган худудни яхши қўриқлашаётганди. Жамоа дастлабки 4та турда умумий ҳисобда рақиб дарвозаси томн 12 бор аниқ зарба йўллади, ўртача ҳар бир ўйинда 3та. Шуларнинг фақат 2таси гол билан тугади ("Олимпик" 2:2). 4та учрашувда 2та гол кам эди. Сўнгги тўртта баҳсда голлар борасида сермаҳсуллик ҳам ошди, 6та гол. Аниқ зарбалар сони 16тага етди. Кўрсаткичлар 2та ғалаба, 1та дуранг, 1 мағлубият. Ўйин сифати борасида олдинга бироз бўлсада силжиш бор. Эътибор қиладиган яна бир жиҳат шуки, "Сўғдиёна" ўйинни иккинчи бўлимга келиб ўзгартиряпти ва голларнинг аксарияти 70-дақиқадан сўнг уриляпти. Черногориялик мураббийлар штаби иккинчи бўлим учун ишлаб чиқаётган режаси самара беряпти, дея оламиз. 


"Андижон" - "Сўғдиёна" 1:2

Голлар: Рубин Хебай 15 -  Искандар Шойқулов 88, Зенан Займович 90+3


"Сўғдиёна" - "Қизилқум" 1:0

Гол: Зенан Займович 73


"Пахтакор" - "Сўғдиёна" 2:1

Голлар: Аббос Файзуллаев 33, Драган Черан 43 (пенальти) - Зенан Займович 90+5


"Сўғдиёна" - "Металлург" 2:2

Голлар: Голлар: Х.Халилов (С.Шоаҳмедов) 43, С.Сердеров (С.Андреев) 79 - И.Ибрагимов (З.Ўринбоев) 57, З.Ўринбоев (Ш.Ғофурбеков) 77


Ҳужумчи йўқ эмас 

Зенан Займович Иван Бошкович келганидан бери Суперлигада 4та ўйинда 3та гол урди. Голлари ҳисобини ҳам янги мураббий қўл остида очганди. Унинг ўтган турда "Қизилқум" дарвозасига урган голи "Сўғдиёна"га жуда узоқ кутилган ғалабани тақдим қилган бўлса, "Андижон" билан баҳсда уч очко келтирган голга муаллифлик қилди.  Кетма-кет икки ўйинда ғалаба тўпини киритди. 

Кейинги учрашувлар 

Айни пайтда "бўрилар" хавфли зонадан узоқлашди. 6 ўриндаги жамоа билан орадаги фарқ 3 очко. "Сўғдиёна" эса май ойида яна учта учрашувда майдонга тушади. "Турон" ва "Насаф"ни ўз майдонида қабул қилса, орада Бухорога сафар уюштиради. Бошковичда майни максимал якунлаш учун ажойиб имконият мавжуд. Бу тўлиқ хулоса эмас. Балки давра охиригача вазият яна ўзгарар. 

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика