RU

Последние новости

02:09"Реал Мадрид" 15-бор Чемпионлар Лигасида зафар қучди — бу мутлақ рекорд!  3 01:59"Реал Мадрид" — Чемпионлар Лигаси ғолиби!  167 00:54ПСЖ Хвича учун 120 млн евро таклиф қилишга тайёр  0 00:18Турсунов ва "Истиқлол" ўз мақсадига эришди  1 23:50Илёс Зейтуллаев: "Ҳозирги ҳолатимизни тўғри баҳолашимиз керак. "Бунёдкор"нинг жорий мавсумдаги асосий мақсади лигада жон сақлаб қолиш"  4 23:48Перес "Барса" билан 2010 йилда бўлгани каби "Олтин тўп" учун овоз беришда "Реал"нинг уч ўйинчиси подиумга кўтарилишини хоҳлайди  5 23:14Виталий Левченко: "Ҳужумчиларимиз кўп гол уришни бошлаб юборишди. Кубокдаги рақибимиз анча жиддий"  11 23:13"Боруссия" — "Реал". Таркиблар маълум  9 22:45"Персеполис" — Эрон чемпиони! Жамоа сўнгги ўйиннинг 85-дақиқасида гол уриб мусобақа ғолибига айланди  4 22:24"Нефтчи" жорий мавсум бу кўрсаткични илк бор қайд этди  4 22:05Эшитдик-да! "Ланс"нинг янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  2 21:33Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Бунёдкор" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллади  45 20:45Флик Феликснинг "Барселона"даги келажагини ҳал қилди  1 20:00ЕЧЛ. "Боруссия Дортмунд" - "Реал Мадрид": Финалдан кейин кимнинг кўчасида байрам бўлади?  5 19:44Тошкентда қарийб 430 минг долларга Одил Аҳмедов футбол академияси стадиони барпо этилди  10

Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман" Новости

Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"

"Сўғдиёна" бош мураббийи Иван Бошкович Ўзбекистон кубоги 3-тури "Пахтакор"га қарши кечган учрашувдан сўнг (2:3) матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Бу учрашувга жуда пухта тайёргарлик кўргандик. Амалдаги чемпионга қарши ўйнаш осон эмаслигини билардик. Бундай ўйинларни катта хоҳиш бўлиши керак. Менимча бугунги ўйинга тузган режамиз иш берди ва 3та гол урдик. Қизил карточкадан сўнг руҳий томонлама сустлашиб қолдик. Четлатишдан кейин намойиш этган ўйинимиз менга ёқмади. Кейинги босқичга чиқиш масаласини ҳал қилдик. Иккинчи бўлимдан бироз хафа бўлдим. Бундай ўйинларда яхшироқ ўйнашимиз керак. Таъкидлаб ўтиш керакки, "Пахтакор"да ёқотишлар жуда кўп. Улар ёш футболчилар билан ўйнашга мажбур. Бугунги ғалаба билан футболчиларни табрикламайман, сабаби бундай ўйин менга ёқмади.

- Жамоангиз намойиш этаётган ўйиннинг, айнан нимасидан кўнглингиз тўлмаяпти?

- Мен истаётган сифатни кўрсата олмаяпмиз. Бундай ўйин намойиш этиш бизнинг даражамизга тўғри келмайди. Дастлабки 30-дақиқа қандай ўйнай олишимизни кўрсатиб қўйдик. Кейин эса ўйин тушиб кетди. Бундай ғалабалардан ҳеч қачон рози бўлмайман.

- Бугун ёш футболчиларга ишонч билдирдингиз. Муҳим учрашувда ёшларга ишониш хавфли эмасми?

- Менинг принципим шу. Футболчининг ёши менга аҳамиятсиз. Ким машғулотларда ўзини яхши кўрсатса ўйнашга имконият бераман. Мен мураббий бўлган жамоаларда ҳар доим шундай бўлади.



Рейтинг: +1   

Комментарии

   
26 апр 20:37:59
CHELSI.REAL.MUHLISI
RESPEKT SENGA.KEYINGI OʻYINLARDA HAM OMAD SUĞDIYONAGA.ANDIJON MUHLISIDAN
   
26 апр 19:43:42
CHELSI.REAL.MUHLISI
SEN NEGA HAFA SAN.MAKSIM HAFA BOʻLSIN.YUTKAZIP TURIP.SEN AYTKAN GAPTI AYTOMADI KU.SEN 2MARTA YUTIN MAKSIM DI.YANA HAM UNGA ÕHSHAP YUTIP OLIP GARILAMESAN
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика