RU

Последние новости

22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  3 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  0 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  9 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  16 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  11 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  7 19:09"Лион"нинг Лига 1даги тақдири ҳал бўлди  2 18:31Фабрицио Романо Элдор Шомуродов трансфери бўйича маълумот берди  10 17:45КЖЧда энг кўп мухлис қайси жамоа ўйинига тушмоқда?  5 17:35Дублга эришган легионер, "Навбаҳор"ни мағлуб этган мураббий, гол ўтказмаган посбон ва 25 ёшли ҳимоячи — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари  2 17:29Мирко Еличич - "Локомотив" бош мураббийи  4 17:12Рустам Ашурматов "Истиқлол" футболчисига айланди  1 17:08Расман: Бобир Абдихолиқов "Пахтакор" футболчиси  12 16:58Мали, Фламарион, Качорри, Ратиньо, Дориев ... Суперлига 15-тур рамзий терма жамоаси  1

Бош мураббий масаласи ечилди, терма жамоалар бўлимини ким қўлга олади ва қачон? Новости

Бош мураббий масаласи ечилди, терма жамоалар бўлимини ким қўлга олади ва қачон?

Хабарингиз бор, Азиз Ҳайдаров ўз қарори билан ЎФАдаги фаолиятини тўхтатишга қарор қилди.

Яқинда Ўзбекистонга Сречко Катанец учиб келди. Аммо бизда ҳамон терма жамоалар бўлими бошлиғи лавозими очиқ турибди. Энг қизиғи, европалик мутахассис жуда кўп ишлар ҳақида топшириқлар бераётганлиги ҳақида эшитяпмиз. Келибоқ ишга киришиб кетган Катанец Суперлиганинг ўйинларини тинмай кузатяпти. Табиийки, унда маҳаллий футбол ва структура, йиллар давомида қилинган ишлар ҳақида саволлар бўлади. Аммо у билан бугун бирга бўлиши керак лавозим эгаси бизда мавжуд эмас.

30 йилдан бери ЎФАда техник директор масаласи ҳам очиқ турибди. Гўёки бу лавозимда доим кимдир ўтирган, аммо 30 йиллик натижага назар ташласак, катта миқёсда ҳеч нимага эришмаганимизни кўрамиз ва бунга асосий айбдор айнан шу бўлимга ЎФАнинг бефарқ муносабатда бўлганлиги. Демак, ўзимизда йўқми, техник директор лавозимига ҳам четдан мутахассис албатта керак. Футбол пул тежайдиган спорт тури эмас. Агар пул тежамоқчи бўлсак, унда ҳеч бир мутахассисдан ЖЧни талаб қилмайлик. 

Аммо ЎФА ҳозирча юқоридаги энг керакли иккита бўғин бўйича жуда суст ҳаракат қилаётганлигини кўраяпмиз. ЖЧ-2026 саралаш ўйинларига 2 йил вақт бўлсада, 2022 йил учун пухта режа тузиш ҳақида бугундан ҳаракатга тушишимиз кераклигини барча яхши тушуниб турган бўлса керак.

ЎФА терма жамоалар бўлимига кимни тавсия қилиш мумкин, ЎФАнинг ўзида бундай мутахассис борми? Мана шу энг оғриқли савол аслида.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика