"Боруссия" вице-президенти: "Мессини стадионимизда кўришни жуда истаган эдик"
28 сен 2016 12:57
Новости
"Боруссия" вице-президенти: "Мессини стадионимизда кўришни жуда истаган эдик"
Менхенгладбахнинг "Боруссия" клуби вице-президенти Райнер Бонхоф "Барселона"га қарши бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 2-тур учрашуви ҳақида фикр билдирди.
"Жуда қизиқ ўйин бўлишини кутяпмиз. Жаҳоннинг энг кучли жамоасига қарши курашишимизни биламиз. Аммо воқеалар ривожини кузатишимиз керак. Биз - тўп билан тезкор ўйин ташкил қиладиган ботир жамоамиз. Навбатдаги учрашувдаги мақсадимиз - мухлислар футболдан роҳатланиши ва ғалаба. Биз ўз стадионимизда Мессини кўришни жуда истаган эдик, аммо нима ҳам дердик, бу футбол. Ҳар қандай ҳолатда ҳам биз жаҳоннинг энг кучли футболчиларига қарши ўйнаймиз" - дейди Бонхоф.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Комментарии