“Боруссия Д” собиқ футболчиси Эркиновнинг жамоадошига айланди
31 авг 2022 10:00
Новости
“Боруссия Д” собиқ футболчиси Эркиновнинг жамоадошига айланди
АEКни тарк этган Дамьен Ле Таллек фаолиятини “Торпедо”да давом эттиради.
Шартнома қанча муддатга мўлжаллангани очиқланмаган. Франциялик ярим ҳимоячида Россия паспорти бор ва у легионер ҳисобланмайди. 32 ёшли хавбек янги жамоасида 21-рақам остида ҳаракат қилади.
Ле Таллек “Гавр” ва “Ренн” академиясида тарбияланган. У “Боруссия Д”, “Нант”, “Говерла”, “Мордавия”, “Црвена звезда”, “Монпелье” каби жамоалар шарафини ҳимоя қилиб, умумий иккита титул қўлга киритган – Германия чемпионлиги ва Суперкубоги ҳамда Сербия чемпионлиги (2 марта).
Эслатиб ўтамиз, мазкур жамоада Хожимат Эркинов ҳам ҳаракат қилади. “Автозаводчилар” РПЛ 7 туридан кейин 1 очко билан 15-ўринда бормоқда.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Комментарии