Бонуччи: "Ҳозирги Италия терма жамоаси ҳар қачонгидан ҳам кучлироқ бўлишига ишонаман!"
07 окт 2021 21:11
Новости
Бонуччи: "Ҳозирги Италия терма жамоаси ҳар қачонгидан ҳам кучлироқ бўлишига ишонаман!"
Италия терма жамоаси ҳимоячиси Леонардо Бонуччи Испанияга қарши Миллатлар лигаси ярим финалида (1:2) четлатилгани ҳақида гапирди.
Эслатиб ўтамиз, футболчи биринчи бўлимда иккита сариқ карточка олиб, майдонни тарк этди. Учрашувни россиялик Сергей Карасев бошқариб борган эди.

"Мен сиздан кўра кўпроқ ғазабландим, биринчи навбатда ўзимдан.
Кечирим сўрайман, афсусдаман. Бироқ ҳозирги Италия терма жамоаси кўтарилишда давом этишига ва ҳар қачонгидан ҳам кучлироқ бўлишига ишонаман!" – деб ёзди Бонуччи Instagram'да.
Иккинчи ярим финал бугун бўлиб ўтади, унда Бельгия Франция билан ўзаро тўқнаш келади.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Комментарии