RU

Последние новости

11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  0 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  3 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  7 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  4 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  8 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0

Бонуччи, Гаттузо ва “Милан” учун йил омадли бошланди. Жамоа сардори ва бош мураббий ғалабадан шод Новости

Бонуччи, Гаттузо ва “Милан” учун йил омадли бошланди. Жамоа сардори ва бош мураббий ғалабадан шод

Италия А сериясининг 20-турида “Милан” қийин ғалабани қўлга киритди. “Кротоне”га қарши учрашувдаги ягона голга жамоа сардори Леонардо Бонуччи муаллифлик қилди.

“Кўпчилик дебют голимни қачон уришим борасидаги саволларни бераётганди. Энди менинг уларга жавобим бор. Биз ўз иродамизни кўрсата олдик, айниқса сўнгги 10 дақиқада ҳимояда мардонавор ўйнадик. Йил бундан ҳам яхшироқ бошланиши мумкин эмасди. Мухлислар бизга ишонмоқда, биз эса бунга яхши ўйинимиз билан жавоб қайтаришимиз керак”,  деб айтиб ўтди жамоа сардори. 

“Милан” мавсум аввалида асосан ўртамиёна футболчилар билан шартномалар тузди. Улар орасида “Ювентус”дан харид қилинган Бонуччинигина алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин эди. Мавсум аввалидаги кўнгилсиз натижалар балки ортда қолган бўлиши ҳам мумкин. “Милан”да ҳозир ҳаммасини бошидан бошлаш учун имконият бор.

“Биз 70 дақиқа яхши футбол кўрсатдик. Кейин эса керагидан кўп хатоларга йўл қўя бошладик. Ўйин якунланиб боргани сайин, хавф кўпайиб кетаверди. Шунга қарамай, футболчилар қилаётган меҳнатдан қониқмоқдаман. Биринчи иш кунимданоқ улар айтганларимга амал қилиб келади. Бизда сифатли жамоа бор, фақатгина жиддий меҳнат қилишда давом этишимиз керак”,  — деб Гаттузонинг сўзларидан иқтибос келтирган Football Italia нашри. 

Қайд этиш керак, эски йилнинг сўнгги ҳафтасида “Милан” ҳамшаҳри “Интер”ни таслим қилиб, Италия Кубогининг ярим финалига йўл олганди. 31 январь куни миланликлар финал йўлида Римнинг “Лацио” клубига қарши майдонга тушади. А сериядаги навбатдаги турни эса миланликлар 21 январь куни “Кальяри” майдонида ўтказади.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика