RU

Последние новости

18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  0 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  0 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  7 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  3 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   3 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10 15:53Эмилиано Мартинеснинг акаси дарвозабон нима учун "Манчестер Юнайтед"га ўта олмаганини тушунтириб берди  1 15:25Breaking! Зидан Туркия клуби таклифини тинглашга қарор қилди  10 14:43Флик "Райо Вальекано" билан ўйиндан кейин "Барселона" футболчиларини кийиниш хонасига қамаб қўйди  4 14:15"Барселона" Рэшфордни МЮга қайтариш ҳақида ўйлаб қолди  8 13:46Суарес "Сиэтл" ходимига тупургани учун 6 ўйинга дисквалификация қилинди  12 13:19"Ал Иттиҳод" португалиялик ёш футболчини 30 млн евродан ошиққа харид қилди  2 12:51"Челси" собиқ футболчиси "Гремио"га ўтди  1 12:22Бразилияда ғавғо: "Фламенго" юлдузи пул тикканликда айбланиб дисквалификация қилинди  1 11:54Дональд Трамп Ўзбекистон МТЖга ЖЧда омад ёр бўлишини тилади  9

Болалар ва ўсмирлар ўртасида футбол мусобақалари ўтказилади Новости

Болалар ва ўсмирлар ўртасида футбол мусобақалари ўтказилади

Мамлакатимизда болалар футболини ривожлантириш, болалар ва ўсмирлар орасида футболни янада оммалаштириш борасида Ўзбекистон Футбол Федерацияси бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Ана шундай чора-тадбирлар доирасида болалар, ўсмирлар ва ёшлар иштирокида турли мусобақалар ташкил этилиб,  мазкур мусобақаларда ёш футболчиларнинг фаол иштирок этиши йўлга қўйилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 10-16 ноябрь кунлари Нукус шаҳрида 2004 йилда туғилган футболчилар (13 ёш) ўртасида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти терма жамоаларининг мусобақаси ана шулардан биридир. Айни кўринишдаги турнирнинг 2000 йилда туғилган ўсмирлар (17 ёш) ўртасидаги баҳслари Бухоро шаҳрида бўлиб ўтади.

Шунингдек, ноябрь-декабрь ойларида ЎФФнинг болалар ва ўсмирлар ўртасидаги 4 та мусобақаси ташкил этилади.  Булардан бири, 2006 йилда туғилган (11 ёш) болалар ўртасида Олий лига қошидаги БЎФМлари биринчилигидир. Бу турнир 2 ноябрь куни Фарғона шаҳрида бошланган бўлиб, 8 ноябрь кунига қадар давом этади.2009-2010 йилларда туғилган (7-8 ёшли) болалар ўртасидаги “Олтин куз” турнири 6 ноябрь куни Тошкентда старт олди. Ушбу мусобақа 8 ноябрда якунланади.

Бундан ташқари, Тошкент шаҳрида 9-10 ёшдаги болалар ўртасида “Келажак юлдузлари” ҳамда 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида Республика мусобақаси бўлиб ўтади.

Ноябрь-декабрь ойларида ЎзПФЛ томонидан ҳам болалар ва ўсмирлар ўртасида бир қатор турнирлар ўтказилади. Уларнинг 2 таси Бухорода бўлиб ўтади. Бу Олий лига ва Биринчи лина жамоаларининг 13-14 ҳамда 15-16 ёшдаги ўсмирлар гуруҳлари ўртасидаги Республика мусобақаларининг финал босқичидир. Айни мусобақанинг 17-18 ёшли ўсмирлар ўртасидаги баҳсларига декабрь ойида Қарши шаҳри мезбонлик қилади.

Болалар, ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги ушбу мусобақаларда Терма жамоалар Бошқармаси селекционерлари ва ЎФФнинг масъул ходимлари иштирок этади. Уларнинг асосий вазифаси, биринчи навбатда мусобақаларни юқори савияда ташкил этиш ва ўтказишдан иборат.

Бундан ташқари, селекционерлар мазкур мусобақаларда иштирок этаётган иқтидорли ёш футболчиларни саралаб олиб, ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари бош мураббийларига тавсия қилиб боришади. Бу орқали терма жамоалар сафини ёш, иқтидорли ва истеъдодли футболчилар билан тўлдириб бориш ҳам таъминланади.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика