RU

Последние новости

12:24Араухо "Барселона"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  0 11:50АПЛнинг икки гранди 115 млн еврога баҳоланган футболчи учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  2 11:22Кейн АПЛга қайтиш ҳақида ўйламаяпти: "Менга "Бавария"да ўйнаш ёқади. Шартномани узайтиришни муҳокама қилишимиз мумкин"  1 10:45"Қизилқум" 5 йилдан буён Наманганда гол ура олмаяпти  0 10:17"Ливерпуль" футболчиси учун мавсум якунланди  1 09:50Асосий рақиб мағлуб этилганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  17 09:21"Андижон" 14 йилдан сўнг ОКМКни мағлуб этди  4 08:53Гвардиола: "Ҳусановнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қиляпман"  2 08:26Миржалол Қосимов мураббий сифатида илк бор "Андижон"га ютқазди   4 08:10Суперлига. "Андижон" – ОКМК 1:0   4 07:56Фабио Каннаваро ҳам Ўзбекистонга "йўқ" дегани айтилмоқда - манба  43 07:40Суперлига. Лушанни истеъфога чиқарган "Навбаҳор" бугун "Қизилқум"ни меҳмон қилади  2 02:00"Интер" президенти А Серия даражасини баҳолади  1 01:29Бундеслига. "Бавария" йирик ғалаба қайд этди, Харри Кейн мавсумдаги 10-голини урди  3 01:10Энцо Мареска: "Дарвозабонлар бўйича муаммо йўқ"  3

Болалар спорти. Қаршида “Футболимиз келажаги” турнири бошланмоқда Новости

Болалар спорти. Қаршида “Футболимиз келажаги” турнири бошланмоқда

Эртага Қарши шахрида маҳалла ёшлари ўртасида “Футболимиз келажаги “ Республика аънанавий турнири вилоят босқичи старт олади.

Бугунги кунда юртимизда спортнинг барча турлари қатори миллионлар ўйини сифатида эътироф этиладиган футбол жадал суръатларда ривожланмоқда .

Қарши шахридаги “Бинокор” болалар спорт клуби мажмуасида 6-7-8 август кунлари турли ёшдаги маҳалла ёшлари ўртасида “Футболимиз келажаги” футбол турнирини вилоят босқичи бўлиб ўтади.

Бунда футбол мактаблари, клуб ва жамоалар моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, жамоалар таркибини иқтидорли, келажаги порлоқ ёш ўйинчилар билан тўлдиришга катта эътибор қаратилаётгани қўл келяпти, албатта.

Ҳудудларда, айниқса, республикамизнинг олис қишлоқ ва овулларида яшаб, яшил майдонларда тўп сураётган, қалбида катта футболга меҳри баланд махалла ёшларини аниқлаш, уларни янги марралар сари рағбатлантиришда «Футболимиз келажаги» анъанавий республика турнири тажриба мактаби вазифасини бажариб келмоқда

— Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган «Футболимиз келажаги» республика турнири маҳаллаларда улғаётган ёшларни спортга иштиёқини оширишга, уларнинг эпчил, чаққон ва бақувват бўлиб улғайишига хизмат қилаётир, — дейди Вилоят Футбол Федерацияси мусобақалар ўтказиш бўлими бош мутахасисси Асрор Хаджаев— Бу йилги мусобақада маҳаллалардан саралаб олинган жамоалар иштирок этади. Уч тоифадаги ёшлар ўртасида ўтказиладиган беллашувларда 9-10, 11-12 ҳамда 13-14 ёшли ўғил болалар жамоалари майдонда тўп суриб, ғолиблик учун беллашади.

Турнирда биринчи ўринни олган жамоалар Республика босқичида иштирок этади ва мусобақа ташкилотчилари томонидан рағбатлантирилади.

Фахриддин ЧОРИЕВ.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика