RU

Последние новости

15:52"Барселона"нинг "Камп Ноу"га қайтиши нима учун кечикмоқда?  0 15:25АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси номи эълон қилинди  0 14:59Ўткир Юсупов Австрияда  4 14:39"Кристал Пэлас" Даун синдромли болаларни жамоавий фотосессияга таклиф қилди  0 14:14"Ливерпуль" собиқ футболчиси БАА учинчи дивизиони жамоасида ўйнайди  3 13:43"Трабзонспор" Андре Онанага доимий шартнома таклиф қилди  1 13:16Ҳимоя чизиғида "катта тозалаш": "Интер" фахрийлар билан хайрлашишга тайёр  2 12:48Ҳолид Ал Фадли Ўзбекистон термасининг араб мамлакатларидан қандай фарқи борлигини айтди  2 12:27Файзуллаев Уругвай билан ўйнамайди  9 12:19Манба: Ўзбекистон халқаро турнирда Миср билан ўйнаши мумкин  7 12:05Реда Ҳани: "Мазкур беллашув Ўзбекистондаги сингари бизнинг мураббий учун ҳам биринчиси эди"  1 11:47Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК ҳакамлар академиясида малака оширади  0 11:35Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК Чақирув Лигаси ўйинларида!  0 11:24Ўзбекистон U-18 термаси Озарбайжон билан муроса кўчасини танлади  1 11:10Ўзбекистонлик аёл ҳакамлар Осиё чемпионати саралаш босқичида ишлайди  0

Болалар чемпионати. “Локомотив” иккинчи босқичда чемпионлик учун курашади Новости

Болалар чемпионати. “Локомотив” иккинчи босқичда чемпионлик учун курашади

Теги :  Локомотив
Ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган болалар ва ўсмирлар ўртасидаги Тошкент шаҳар чемпионатининг навбатдаги босқичида кимлар иштирок этиши маълум бўлди.

Бу йил болалар чемпионатида 28та клуб қатнашяпти. Етти хил ёш тоифасидаги футболчилар биринчи босқич ўйинларида майдонга тушишди. 2004 ва 2005 йилда туғилган футболчилар қайд этган натижалар клуб натижаларига таъсир ўтказмайди. 2003, 2002, 2001, 2000 ва 1999/98 йил вакилларининг натижалари эса клуб натижалари ҳисобланади.

Бу йилги чемпионатнинг биринчи босқичида 28 та жамоа 4 гуруҳга бўлинди. Гуруҳ баҳсларида 1 ва 2-ўринни эгаллаган жамоалар II-босқичда алоҳида гуруҳда Тошкент шаҳар чемпионлиги учун кураш олиб боради ҳамда 2016 йил Тошкент шаҳар чемпионатида қатнашиш йўлланмасини қўлга киритади.

3, 4 ва 5-ўринни эгаллаган жамоалар келаси йилги болалар ва ўсмирлар ўртасида Тошкент шаҳар чемпионатида қатнашиш учун курашишади.

Гуруҳда сўнгги икки поғонани эгаллаган жамоалар эса келаси мавсум Тошкент шаҳар биринчилигида иштирок этишади.

Биринчи босқич якунларига кўра, Тошкент шаҳар чемпионлиги учун “Пахтакор”, “ГФСШИ-1”, “ФМБЎСМ-16”, “Бунёдкор-А”, “РКОР”, “Бунёдкор-Б”, “Локомотив” ва “Спартак” клублари баҳс олиб боришади. Демак, “Локомотив” футбол мактаби тарбияланувчилари ҳам иккинчи босқичда “А” гуруҳида чемпионлик учун майдонга тушишади.

2016 йилги Тошкент шаҳар чемпионатида қатнашиш учун “Наврўз”, “ДЮСШ-24”, “Олимпик”, “ГФСШИ-2”, “ДЮСШ-30”, “БЎСМ-2”, “Чилонзор”, “Шайхонтоҳур”, “БЎСМ-26”, “Тапоич”, “БЎСМ-37”, ҳамда “Трактор” клублари ўзаро беллашишади. Бу гуруҳдан тўртта жамоа келаси мавсум Тошкент шаҳар чемпионатида иштирок этади.

Биринчи босқичда ўз гуруҳларида сўнгги икки поғонани эгаллаган “Сергели”, “Истиқлол”, “БЎСМ-39”, “Челано”, “Ташкент Сити”, “Олимпик-2”, “Намуна”, “Ливерпуль” клублари келаси мавсум Тошкент шаҳар биринчилигида иштирок этишади.

I-босқич якунлари билан танишинг:

“А” гуруҳи
“Пахтакор” – 178 очко
ГФСШИ-1 – 118 очко
“Наврўз” – 90 очко
ДЮСШ-24 – 71 очко
“Олимпик” – 64 очко
“Сергели” – 51 очко
“Истиқлол” – 34 очко

“В” гуруҳи
“Бунёдкор-А” – 165 очко
РКОР – 124 очко
ГФСШИ-2 – 107 очко
ДЮСШ-30 – 74 очко
БЎСМ-2 – 72 очко
БЎСМ-39 – 60 очко
“Челано” – 3 очко

“С” гуруҳи
ФМБЎСМ-16 – 160 очко
“Бунёдкор-Б” – 146 очко
“Чилонзор” – 94 очко
“Шайхонтоҳур” – 93 очко
БЎСМ-26 – 74 очко
“Ташкент Сити” – 40 очко
“Олимпик-2″ – 11 очко

“D” гуруҳи
“Локомотив” – 147 очко
“Спартак” – 141 очко
“Тапоич” – 90 очко
БЎСМ-37 – 88 очко
“Трактор” – 74 очко
“Намуна” – 40 очко
“Ливерпуль” – 29 очко

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика