"Бока Хуниорс" иштирокидаги ўйинда рўй берган тартибсизликлар оқибатида бир мухлис ҳалок бўлди
07 окт 2022 14:22
Новости
"Бока Хуниорс" иштирокидаги ўйинда рўй берган тартибсизликлар оқибатида бир мухлис ҳалок бўлди
Ла-Платадаги (Аргентина) "Хуан Кармело Серильо" стадиони яқинидаги тартибсизликлар вақтида бир мухлис вафот этди.
Мухлислар ва полиция ўртасидаги можаро "Химнасия ва Эсгрима" – "Бока Хуниорс" учрашуви вақтида юзага келган.
"TyC Sports" маълумотларига кўра, марҳум 57 ёшли Сезар Регейру бўлиб, у касалхонага олиб кетилаётганда юрак тўхташи туфайли вафот этган.
Стадионга кираверишда полиция томонидан мухлисларга резина ўқлардан ўқ узилган ва кўздан ёш оқизувчи газ қўлланган. Шу туфайли аввалига ўйин тўхтаб қолган, кейин эса бекор қилинган.
Похожие новости
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
ЕЧЛ. Учта голи ҳисобланмаган "Челси" 10 киши қолган "Барселона"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет бешинчи учрашувда дуранг ўйнади ва гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди
МЛС. Мессининг супер ўйини "Интер Майами"ни ярим финалга олиб чиқди
Комментарии