RU

Последние новости

07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  26 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  2 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  5 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  36 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  23 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1 21:35Родри: "Мен Месси эмасман"  14

Бобуржон Акбаров: "Дзюбага имкон бермасликка ҳаракат қилдик" Новости

Бобуржон Акбаров: "Дзюбага имкон бермасликка ҳаракат қилдик"

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси кеча Дубай йиғини доирасида Россия премьер-лигаси иштирокчиси “Ростов”га қарши назорат учрашуви ўтказди.
“Қалдирғочлар”нинг бошланғич таркибида марказий ҳимояда Хайрулла Каримов ва Бобуржон Акбаров тандеми ҳаракат қилди. Учрашувдан сўнг жамоамизнинг янги аъзоси Бобуржон Акбаровнинг фикрлари билан қизиқдик.

- “Ростов”га қарши ўйин қандай бўлди?
- Очиғини айтсам, бундай кучли рақибга қарши биринчи маротаба тўп тепишим. Бу каби назорат учрашувлари ҳозирги пайтда бизга жудаям керак. Кўпроқ шундай баҳслар ўтказиб турсак мавсум стартигача янги жамоадошларим билан янада яхшироқ тил топишиб оламиз.

- Айни дамда Россия премьер-лигаси тўпурари бўлиб турган Артём Дзюбага қарши ҳаракат қилиш қийинчилик туғдирмадими?
- Дзюба катта тажрибага маҳоратга эга. Унга қулай вазият яратмаслик учун ҳаракат қилдик.

- “Бунёдкор”даги тажрибали футболчиларнинг ёрдамини сезиб турибсизми?
- Албатта. Аввало мураббийларнинг кўрсатмалари ва бизга қаратаётган эътиборидан хурсандман. Шунингдек, марказий ҳимояда Хайрулла Каримовнинг кўмагини доимо ҳис қилиб тураман. Хайрулла ака қай вақтда қайси позицияда туришимни ва қандай ўйнаш кераклигини айтиб туради.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика