RU

Последние новости

14:47Париж-2024. Ўзбекистон эртага Доминикан Республикасига қарши кўк либосда ўйнайди  14 14:29Эндрик "Реал" 9-рақамда тўп тепмоқчи. Мбаппе 10-рақамни олгач, у ниятига етишига ишонмоқда  1 14:03Пеп "Милан"га имконият бой берилгач: "Ман Сити" бугун яхшироқ ўйнади"  1 13:36Рожерио Микале: "Мисрликларнинг жанговар руҳи Ўзбекистонни мағлуб этишда ҳал қилувчи роль ўйнади"   23 13:14"Барселона" араблардан максимал равишда кўпроқ пул ишлаб олмоқчи  2 12:46"Севилья" "Интер" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 12:19Тадич ҳам Саудия Арабистонига кўчиб ўтадими? Унда "Ал Қодисия"дан таклиф бор  1 11:55Ўзбекистон футзал терма жамоаси Тошкентда йиғин бошламоқда — Даврон Чориев сафга қайтди   2 11:34МЮ ҳимоячиси "Вест Хэм"га ўтишга яқин турибди  3 11:09Доминикан Республикаси ОТЖ сардори Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади  14 10:44Даврон Ҳошимов иккинчи даврани Суперлигада ўтказади  8 10:10«Сурхон» ўтган йилги легионерини ортга қайтарди  5 09:37«Барселона» «отмен»! Нико Уильямс келажаги борасида бир қарорга келди  7 09:05«Бухоро» «Андижон» футболчиси билан шартнома тузди  2 08:32Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Япония билан жанговар дуранг ўйнади  7

Бобур Зухриддинов: “Ўзбек футболида селекционерларнинг ўзи йўқ” Новости

Бобур Зухриддинов: “Ўзбек футболида селекционерларнинг ўзи йўқ”

Тошкентнинг “Обод” жамоасини биринчи лигадан олий лигага олиб чиққан Бобур Зухриддинов айни дамда “Бунёдкор” академиясида фаолият олиб бормоқда.

“Обод” жамоаси билан ҳайрлашган ёш мураббий шу пайтгача нималар билан машғул бўлди? барча саволларга жавоб олиш Зухриддинов билан суҳбатлашдик.

-  Бир муддат “Обод” жамоасида фаолият олиб боргансиз. Айни дамда нималар билан машғулсиз?

-  Айни дамда “Бунёдкор” академияда фаолият олиб боряпман. Ҳозир болалар футболида ҳам катталар футболида ҳам ўзгаришлар бўлмоқда. Ўзим ёшлар билан ишлаётганим учун янгича машғулот жараёнлари устида иш олиб боряпман. У ерда кўплаб тажрибали мураббийлар иш олиб боради. Уларни маслахати билан у ерда кўп нарсани ўрганяпман. Болалар футолига “Бунёдкор”да эътибор юқори даражада. Шарт-шароитлар аъло даражада яратиб берилган. Машғулот ўтказиш барча нарса етарли. Шунга қараб академияга кўплаб болалар ташриф буюради ва уларнинг орасидан энг зўрларини саралаб оламиз.

-  Ҳозирги кунда болалар футболи қай даражада ўсишга эришди?

-  Етарли даражада ўсишга эришдик деб ўйлайман. Чунки ёш футболчиларимиз кўп чиқяпти. Мисол учун олдингилардан Темур Ҳакимов, Аббос Махситалиев, Жасур Ҳакимов, Сардор Собирхўжаев каби футболчилар етишиб чиққан.


-  Шу ерда гапингизни бўламан. Сиз санаб ўтган футболчилар Мексика қахрамонлари ҳисобланишади. Ушбу футболчилар ҳозир қаерда? Сизнингча улар ўсишга эришдими?

-  Болаларни тайёрлаб бериш даражаси юқори деб бекорга айтмаяпман. Ўша футболчиларни аъло даражада тайёрлаб беришган. Лекин уларнинг кейинги ҳолати менга қоронғу. Бу масала тўғрисида бирор бир фикр билдира олмайман. Буларни қўя турайлик, ҳозирги кунда Бостон Ҳамдамов, Элдор Шомуродов, Отабек Шукуров, Акром Комилов, Дилшод Аҳмадалиев, Жавоҳир Эсонқулов каби футболчилар чиқди. Мана шу футболчилар олий лигада тўп тепишмоқда. Булардан ташқари Санжар Қодирқулов бор.Қодирқулов биринчи лигада қўл остимда машғулот ўтказган. Ёш футболчиларимиз кўп. Олий лига ёки биринчи лигага ўтиш пайтида нима учун булар ўйнаб кета олмаётгани менга қоронғу.

-  Нима учун бизда битта яхши футболчи чиқиб қолса уни барча ёшдаги терма жамоаларга чақираверади?

-  Сиз айтаётган ҳолат тўғри бўлиши мумкин. Бир футболчини ўрнини боса олмайдиган футболчи бўлмагандан кейин нима қилиш керак? Исталган мураббий бу ишни қилади. Мисол учун Достон Ҳамдамовни олайлик. Уни терма жамоада ўйнатса ва клубда Ҳамдамовни ўрнини босадиган футболчи бўлмаса уни майдонга туширишга мажбур бўлади.

-  Бизнинг футболимиз битта футболчига боғланиб қолиши керак эмас назаримда. Селекционерлар қаёққа қарамоқда?

-  Ўйлашимча селекция ишига ҳеч қайси клуб қарамаса ҳам керак. Селекционер футболчи топди ҳам дейлик, уни ўз клубининг мураббийига таклиф қилади. У футболчини нима қилади? Сотиб олсинми? Жамоа йиғинига таклиф қилиши мумкин. Қишда келсин ўшанда кўрамиз деб жавоб беради мураббий. Ушбу футболчи қишгача қандай ҳолатда бўлади, нима гап нима сўз ҳеч ким билмайди. Мисол учун ўша бола қишда ёмон спорт формасида келиши мумкин. Уни мураббий кўради ва ёқмади деб кетказиб юборади. Селекционернинг иши шуми? Мен бу саволга қандай қилилб изоҳ беришни билмайман.


-  Айб кимда, мураббийдами?

-  Айб мураббийда эмас. Мен селекционер деган одамни эшитмаганман. Балким бордир, лекин мен бу нарса ҳақида эшитмаганман. Бир нарсани қўшимча қилиб кетаман. Бу қанчалик рост ёки ёлғон билмайман. Бизда битта ҳолат бор, буни ўзим кўриб амин бўлдим. Бир мураббий бошқа жамоага ўтса ўша мураббийнинг 8та футболчилари албатта унинг кетидан ўша жамоага бориб қўшилади. Кўп ҳолатларда шундай бўлади. Бизда мураббий янги жамоага келганидан сўнг тезроқ натижа кўрсатишини хоҳлашганидан кейин балки шундай ҳолат юз бериши мумкиндир. Балким сабаби шудир.

-  “Обод” жамоасидан кетишингизга нима сабаб бўлди?

-  “Обод”га Александр Мочинов келганидан сўнг раҳбариятдан ёшлар жамоасига ўтказишни ўзим сўраганман. Чунки футболга ўзимнинг қарашим бор. Буни ишонч билан айта оламан. Замонавий тил билан айтганда футболда ўзимнинг стилим бор. Бу стил устида 2 йилдан буён иш олиб боряпман. Мана шу стилимни “Обод” ёшлар жамоасида синаб кўриш ниятим бор эди. Ярим давра давомида бу нарсани амалга ошириш учун қўлимдан келган барча ишни қилдим. Қисман қилган меҳнатларимни самарасини кўрдим. Бу ўзим учун тажриба бўлди. Келаси йили янада яхшироқ натижа қайд этишни режалаштириб қўйгандим, лекин устозим Сергей Лушан мени “Бунёдкор”га таклиф қилди. Шундан сўнг “Обод” клуби раҳбарлари билан учрашиб уларга “Бунёдкор”дан чорлов бўлганини ва рухсат берсанглар бораман бўлмасам шу ерда қолишимни айтдим. Ўша пайтда “Обод” ёшларини келаси йили кучли учликка олиб чиқишни режалаштиргандим. Лекин “Обод” раҳбарлари менга рухсат беришди. Шундан сўнг “Бунёдкор” ташриф буюрдим ва 3 ой “қалдирғочлар”нинг иккинчи лига жамоасида ишладим. Шундан сўнг академиядаги жажжи “қалдирғочлар”га футбол сир-асрорларини ўргатиш учун у ерда ўтдим.

-  Болалар билан ишлашни ўзингиз истадингизми ёки “Бунёдкор” раҳбарияти истадими?

-   Ўзим иккинчи лигада ишлашни истадим, лекин катта мураббийлар менга ёшлар билан ишлаб тур дейишгани учун болаларга футбол сир-асрорларини ўргатяпман. “Бунёдкор” билан 1 йиллик шартномам бор. Менга қайси жамоани беришса ўша жамоада ишлайман.

-  “Обод” жамоасидан кетганингиздан сўнг сизга олий лига ёки бўлмасам биринчи лигадан таклиф бўлдими?

-  Олий лиганинг бошқа жамоаларидан таклиф тушгани йўқ. Лекин биринчи лигадан баъзи бир жамолардан таклифлар бўлди. Ҳозир ҳам биринчи лига жамораларидан таклифлар бор. Боя айтиб ўтганимдек “қалдирғочлар” билан бир йиллик шартномам бор. Декабрда ушбу шартномам ўз якунига етади. Агарда мени ёшлигимга эътибор бермаса, фаолиятим давомида эришган натижаларимга қараб менга ишонч билдирса ишлаш учун иштиёқим баланд. Яна қайтариб айтаман, бу соҳада натижага эришишга кўзим етади. Чунки буни исботладик. Биринчи лигадан олий лигага чиқиш ва ярим давра жуда ҳам ҳурматга сазовор ва тажрибали мураббийларга қарши тўп баҳс олиб бориш менга жуда ҳам катта тажриба берди. Мана шу тажрибамни бирор бир жамоада қўллаб кўрмоқчиман. Буни вақт кўрсатади.


-  Олий лига жамоасида фаолият олиб бориб бироз вақт ўтгандан сўнг болалар футболига кириб келдиз. Фаолиятингизда пасайиш кузатилди деб ўйлайсизми?

-  Фаолиятимда пасайиш кузатилмади деб ўйлайман. Чунки болалар билан ишлаётган бўлсам ҳам бутун хаёлим катта футболда. Агарда ниятим болалар билан ишлаш бўлганда мен сизнинг олдингизга келиб ўтирмасдим ва ўз фикрларимни айтмаган бўлардим. Энг катта орзум битта жамоани ўзим истагандака тайёрлаш. Чунки ўзимга бўлган ишонч юқори. Фақат менга имкон ва керак. Баъзи мураббийлар ютяпти яна айримлари мағлуб бўляпти. Менга бироз вақт ва имконият берадиган жамоа керак. Олдимга вазифа қўйса албатта уни уддалай оламан. Футболни янгича ғояларини яратиш билан юрибман. Мен “Бунёдкор”дек жамоада ишлаяпман. Бу ердан мен жуда ҳам кўп илм оляпман. Бу ерда катта мураббийлар билан фикр алмашаман билмаганларимни улардан сўраб ўрганяпман. Кейинги йили бирорта жамоа менга ўзим истагандек таклиф билан чиқса албатта ўз режаларимни ўша жамоада қўллайман.

-  Тажрибадан ташқари фаолиятингизда ўзингиз учун нима олдингиз?

-  Жуда ҳам қизиқ ва ўйлантирадиган савол бердингиз (кулиб). Шунчалик ишга шўнғиб кетганимдан бу ҳақида ҳеч ҳам ўйлаб кўрмаган эканман. Олдин ҳамма нарсага бир тарафлама қара эдим. Ҳозир икки тарафлама қарашни ўргандим. Яхши ва ёмон тарафларни. Ўз-ўзимни ғазабимни босишни ўргандим. Жуда ҳам кўплаб танишлар орттирдим. Бундан ташқари оиламга бахт олиб кирдим. Чунки ота-онам мени телевидения орқали ёки газетада кўришса хурсанд бўлишади. Биласиз инсон қанчалик хурсанд бўлса шунчалик умри узоқ бўлади. “Обод” жамоаси билан ғалабага эришганимизда зангори эркан орқали ёки газета орқали кўришса хурсанд бўлишарди. Бу менга жуда ҳам катта бахт улашди. Энг асосийси бир нарсани аниқ билдим, ўзига ишониб қора терга ботиб меҳнат қилган инсон кам бўлмас экан. мана шу нарса мен учун энг катта ютуқ бўлди. Ишонч ва ҳақиқий меҳнат бўлса ҳеч ким кам бўлмас экан.


Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди


Автор :
Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика