RU

Последние новости

12:11Сане АПЛ клубига текинга ўтиши мумкин. "Бавария" вингерининг қиз дўсти Англияга қайтишни истамоқда  0 11:44"Динамо" футболчилари "Бухоро"га қарши ўйин ҳақида қандай фикрлар билдиришди?  0 11:32"Реал" сотиб юборган футболчисини қайта харид қилиши мумкин  13 11:15"Бухоро" футболчилари "Динамо"га қарши ўйин ҳақида қандай фикрлар билдиришди?  0 11:05Sofascore. "Ал Файха" ғалаба қозонган баҳсда Шукуров қандай баҳо олди?  0 10:38“Реал Мадрид“ ПСЖнинг етакчиларидан бирини сотиб олмоқчи  14 10:10Финалда мағлуб бўлган Гвардиола ўйин ҳақида нималар деди?  10 09:41Захирадан майдонга тушганлар ўйин тақдирини ҳал қилган "Бухоро" - "Динамо" учрашувидан ФОТОГАЛEРEЯ  0 09:41Элдор Мойлиев: «Ғалабани мухлисларга бағишлаймиз»  3 08:44Максим Шацких «Андижон»даги дебют учрашувидан сўнг нималар деди?  18 08:13Пролига. Бугун 2-даврага старт берилади  1 07:40Суперлига. Бугун Тошкентда ажойиб ўйин бор  5 06:00Суперлига. Тошкентдаги чангли ўйинда дуранг қайд этилди. "Қўқон-1912" ўз майдонида, "Андижон" эса сафарда мағлубиятга учради  0 01:55Лига 1. Хвичанинг дубли ПСЖга "Осер" устидан ғалабани тақдим этди  2 01:14"Ливерпуль" янги битимни эълон қилди  4

"Бобур Арена"да "бургутлар" парвоз қилди. "Динамо" 2 йилдан сўнг 4 та гол ўтказди. Тошкент дербисида "шерлар" ғолиб — Суперлиганинг 13-тури ҳақида Новости

"Бобур Арена"да "бургутлар" парвоз қилди. "Динамо" 2 йилдан сўнг 4 та гол ўтказди. Тошкент дербисида "шерлар" ғолиб — Суперлиганинг 13-тури ҳақида

Теги :  Суперлига
Суперлига биринчи даврасининг 13-тури ҳам ортда қолди.

Ўтган турда бир нечта қизиқарли, шиддатли ўйинлар бўлиб ўтди. Унда жамоаларнинг айрим сериялари, анъаналари барҳам топди. Қуйида турга оид қизиқарли маълумотларни эътиборингизга ҳавола қиламиз. 


- "Сурхон" меҳмонда "Олимпик"ни мағлуб эта олмаяпти. Уйдаги ўйинларда Тимур Кападзе шогирдлари 1 ғалаба, 2 дуранг натижа қайд этган. 

- Термизликлар сўнгги бор меҳмонда 5 май куни "Бунёдкор"ни ютган эди. Жамоа охирги 3 та сафар ўйинида 2 дуранг, 1 мағлубиятни қабул қилиб олди. 

- "Металлург" жамоаси 2 йилдан сўнг "Насаф" билан ўйинларда очко ишлашга муваффақ бўлди. Сўнгги маротаба жамоалар 2022 йилги мавсумда дуранг натижа қайд этганди.

- Бу икки жамоа ўртасидаги ўйинларда 10 йилдан сўнг 0:0 ҳисобида ўйин тугалланди.

- Бекободликлар бу мавсумда уйда ютқазмаяпти, 5 та ўйин, 5 та дуранг.

- "Навбаҳор" мавсумдаги илк мағлубиятни қабул қилиб олди. Суперлигада ютқазмаган жамоа қолмади.

- "Навбаҳор" 2020 йил 24 ноябрдан кейин илк бор Суперлигада йирик ҳисобда мағлуб бўлди ("Машъал", 0:3)

- "Андижон" 2010 йилдан буён илк бор "Навбаҳор"ни йирик ҳисобда мағлуб этди (5:1)

- "Бургутлар"нинг Суперлигадаги 7 ўйинлик ғалабасиз серияси якунланди. "Навбаҳор" эса кетма-кет 5 ўйинда 3 очкосиз майдонни тарк этди. 

- "Навбаҳор" 4 йилдан сўнг "Андижон" дарвозасига йўл топа олмади. Охирги маротаба 2020 йилги мавсумда бундай ҳолат юз берган, ўйин 0:0 натижаси билан якунланганди.

 

- "Нефтчи" - "Локомотив" учрашувида 6 йилдан сўнг дуранг натижаси қайд этилди. 

- "Темирйўлчилар"да омадсизликлар давом этади. Суперлигадаги ғалабасиз серия 10 та ўйинга етди ва шу кайфиятда танаффусга йўл олди. 

-  Черан "Пахтакор" сафида юқори лигаларда энг кўп гол урган футболчи номини афсонавий Геннадий Красницкийдан тортиб олди. Красницкий "Пахтакор" таркибида юқори лигаларда 102 гол муаллифи бўлганди. Черан эса "Бунёдкор" дарвозасини ишғол қилиб, голлари сонини 103тага етказди. 

- Шунингдек, у Суперлигада шу пайтгача рекордчи бўлиб келган Игорь Сергеевдан ҳам ўзиб кетди. Сергеев ҳисобида 101 гол мавжуд.

- Чемпионатларда умумий гол уриш борасида (юқори ва қуйи лигалар) Геннадий Красницкий 142 гол билан рекордчи бўлиб турибди.

- "Динамо" 9 йилдан буён меҳмонда "Сўғдиёна"ни ютишни уддасидан чиқа олмаяпти. Самарқанд жамоаси сўнгги маротаба 2015 йилги мавсумда рақиби устидан зафар қучган.

- "Динамо" 2022 йил 26 октябрь санасидан буён биринчи маротаба дарвозасидан 4 та гол ўтказди. Ўшанда ОКМК "Динамо"ни 4:0 ҳисобида таслим қилганди. 

- "Сўғдиёна" футболчиси Хондамир Мустафоқулов Суперлигадаги дебют голини урди. 

- "Қизилқум" жорий мавсумда 10 учрашувдан буён давом этиб келаётган ғалабасиз сериясига нуқта қўди. 

- Навоийликлар мезбон сифатида 5 йилдан сўнг ОКМКдан устун келди. 

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика