RU

Последние новости

23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  1 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:29Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" - "Кочаэлиспор" баҳси асосий таркиблари маълум!  10 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  20 19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0

"Бобур Арена" прожекторлари 1340 люксга етказилди Новости

"Бобур Арена" прожекторлари 1340 люксга етказилди

"Бобур Арена"ни Суперлига беллашувларига тайёрлаш ишлари давом этмоқда.

"12 июль куни Лига мутахассислари Андижонда бўлиб, расмий учрашув ўтказиш бўйича қилиниши лозим бўлган, бироқ режадан ортда қолаётган масалаларни баёнлаштирганди. 21-23 июль кунлари Лига Андижонга навбатдаги бор ўз мутахассисларини юборди. 

Келишувга кўра, "Бобур Арена" стадиони прожекторлари 19 июль санасига қадар 1500 люксни ташкил қилиши керак эди. Бироқ 22 июль ҳолати бўйича прожектор ёруғлиги ўртача 1340 ни кўрсатди. Кийим алмаштириш, ҳакамлар, комиссар ва бошқа хоналарни тайёрлаш ишлари деярли якунига етган бўлиб, мазкур хоналарни жиҳозлаш ишлари қолган. Иш қай тариқа бажарилаётганини кўздан кечириш мақсадида кеча – 23 июль куни вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов ҳам "Бобур Арена"га ташриф буюрган.

Ўтган йилнинг 16 ноябрь куни вилоят ҳокими ҳамда Лига раҳбари ўртасидаги келишув асосида "Бобур Арена"да суғориш ва дренаж тизими, шунингдек, майдон талаб даражасига келтирилди. Прожекторларни созлаш харажатлари қоплаб берилди. Айни кунларда прожекторнинг қолган техникаси Ўзбекистонга кириб келаётган бўлиб, яқин кунлар ичида унинг ёруғлик даражаси ўртача 1800-2000 люксга етказилиши кўзда тутилган. 

Шунга қарамай, Бўстон даҳасида жойлашган стадион билан боғлиқ камчиликлар бартараф этилмаган. "Андижон" клуби раҳбарияти шу йилнинг май ойида Лигага расмий хат билан чиқиб, U-21 жамоасининг уй учрашувларини шартли равишда Бўстонда ўтказиш масаласида ёрдам сўраган. Бироқ ҳозирги кунга қадар техник зона билан боғлиқ талаблар умуман бажарилмаган.

Андижон вилояти ҳокимлиги, вилоят футбол ассоциацияси ҳамда Лига "Бобур Арена"га Суперлигани қайтариш устида ишламоқда. Ишонамизки, жуда қисқа вақт ичида катта ҳажмдаги ишни амалга оширишнинг имконияти бўлади", – дейилади ЎзПФЛ хабарида.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика