RU

Последние новости

01:59"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилиб, Европа лигасида ғолиб чиқди! Энди лондонликларда ҳам соврин бор!  92 01:58"Сирдарё ФА" бош мураббийи Аббос Махсталиев: "Мақсадимиз – академия ёшларига имконият бериш"  4 00:44"Локомотив" "Бунёдкор"ни мағлуб қилса ҳам гуруҳда қолиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:37Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду 935-голини урди  6 00:32Эндрик жароҳати туфайли Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади  1 00:05Илёс Зейтуллаев: "Футболда ғалабадан кўра, мағлубият кўпроқ сабоқ беради"   0 23:35Кейн Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди  2 23:05Григорий Колосовский: "Ғалаба бор, лекин гуруҳ босқичида тўхтадик"  0 22:38Расман: Флик "Барселона" билан шартномасини узайтирди  3 22:09Никола Лазаревич: "Бугунги ўйинда футболчиларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди"  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир жамоага ҳурмат билан қараймиз"  0 21:24Ўзбекистон кубоги плей-офф босқичининг барча иштирокчилари аниқ. Қуръа қачон ўтказилади?  5 20:45Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи якунланди. "Олимпик Мобиуз" кейинги босқичга йўлланма олди (бугунги натижалар)  12 20:23"Арсенал" Родриго билан музокараларни бошлади  5 19:48Ўзбекистон Кубоги. "Локомотив" 6 очко тўплаган бўлсада гуруҳда қолиб кетди, "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" кейинги босқичда  7

Биринчи лига якуни. “Тезликни” пасайтириб юборган “Зарафшон-ПФК” ҳақида Новости

Биринчи лига якуни. “Тезликни” пасайтириб юборган “Зарафшон-ПФК” ҳақида

Катта эхтимол билан жорий мавсумнинг бошида, олий лигага чиқиш учун курашиши кутилган “Зарафшон-ПФК”
кутилмаганда иккинчи босқич арафасида катта йўқотишларга дуч келди ва жамоа режаси ҳам шундан сўнг кескин равишда ўзгариб кетди.

:Жамоанинг бош мураббийидан тортиб, футболчиларигача “Қизилқум”га ёппасига кўчиб ўтишлари, биринчи лига жамоасини шокка тушириб қўйгандек туюлди. Шунинг учун ҳам вилоятнинг биринчи лигадаги жамоасига иккинчи босқичда осон бўлмади.

Иккинчи босқични Обид Худоёров қўли остида ўтказган “Зарафшон-ПФК” футболчилари 16та ўйинда иштирок этиб, 7та учрашувда ғалаба нашидасини сурди. 4 бор дуранг ўйнаб, қолган 5та баҳсда рақибларига имкониятни бой берди. Шу тариқа жамоа ҳисобидаги очколар сони 52тани ташкил этди.

Аслида бу жамоани камида 3-ўрин учун жиддий курашиши кутилганди. Аммо Худоёров жамоаси “Қўқон-1912”га бу борада ютқазди.

“Зарафшон-ПФК” футболчилари ўз майдонида ўтказган 8та ўйиннинг 5тасини муваффақиятли якунлаган бўлса, 2та учрашувда дурангга имзо чекди. Яна бир ўйинда асосий рақиб “Қўқон-1912”га ютказди. Лекин шунга қарамай, улар ўз майдонида “Андижон”ни мағлубиятга учрата олишни уддулади. Жамоанинг ўз майдонидаги ўйинларидаги натижалари шуни кўрсатяптики, умумий 17 очко тўплаб, бу борада 5-ўринни эгаллади.

Хўш, жамоа сафарда қандай ўйнаган? Бу борада навоийликларнинг натижалари мақтагулик даражада эмас. Сабаби 8та ўйиндан атига 2тасидагина уч очко олинган. Яна 2та баҳсда дуранг ўйнаган “Зарафшон-ПФК” футболчилари қолган 4та учрашувни боши эгик холатда тарк этишган.   

Жамоа иккинчи босқичда ҳаммаси бўлиб, 35та гол урди. Энг кўп гол урган футболчи бу – Улуғбек Избосаров бўлди. Ҳужумчи 1та угол урди. 5тасини пенальтидан киритганини ҳам айтиб ўтиш лозим.

Ўз дарвозасидан 34та тўп олиб чиқишга ҳам мажбур бўлди. Иккинчи босқичда жамоа дарвозасини Севдиёр Ўринов қўриқлади.  



Ким қанча гол урди?

Футболчи

Гол

(пен)

Улуғбек Избосаров

10

(5)

Ўктам Садинов

8

Феруз Бобоқулов

5

(1)

Абдураҳмон Абдулҳақов

4

Азиз Абдуллаев

2

Улуғбек Раҳмонов

2

Саиджон Ҳайитов

2

Мансур Отақулов

1

Пётр Батаров

1

“Зарафшон-ПФК” жамоаси иккинчи босқичда мухлис ташрифи борасида юқори ўринлардан жой олди. Клуб ўйинига умумий айтганда 16та баҳсда 25646 нафар томошабин кирган. Бу ҳар бир учрашувга ўртача 1603та мухлис демакдир.   



Жамоа статистикаси

Ўйинлар

16

Голлар

35

Уйда

21 (60%)

Сафарда

14 (40%)

Ўтказиб юборилган голлар

33

Уйда

10 (30,3%)

Сафарда

23 (69,7%)

Ўртача урилган голлар

2,19

Ўртача ўтказиб юборилган голлар

2,06

Уйда тўпланган очколар

17/24 (70,83 %)

Сафарда тўпланган очколар

8/24 (33,33 %)

Энг йирик ғалаба

4:0 - НБУ-Осиё, Косонсой

Энг йирик мағлубият

0:7 - Андижон

Гол ўтказилмаган ўйинлар

2 (12,5%)

Голсиз ўйинлар

2 (12,5%)

Иродали ғалаба

3

Иродали дуранг

0

Иродасиз мағлубият

1

Иродасиз дуранг

4

Йирик ғалаба

2

Йирик мағлубият

3

Автогол (урилган/ўтказилган)

0/2

Огоҳлантириш (ўртача)

31 (1,94)

Четлатиш (ўртача) – Тўғридан-тўғри/2СК

3 (0,19) - 2/1

Томошабин (умумий/ўртача)

25646/1603

Исломбек Рустамбеков тайёрлади

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика