RU

Последние новости

00:38Саудия Арабистони. "Ал Насср" муҳим ўйинда ғалабага эришди, 70 миллионлик Дуран баҳс тақдирини ҳал қилди  0 00:15Коло-Муани "Ювентус"га ўтишига ким кўндирганини айтди  0 23:56Европа лигаси. "Порту" - "Рома" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  3 23:45"Барселона" 5 ҳужумчи номзодини кўрмоқда  2 23:23Жоау Канселу: "Гвардиола - даҳо"  7 22:44"Ювентус" собиқ футболчисига 6 ойлик шартли қамоқ жазоси берилди  2 22:13Офсайдни аниқлашнинг ярим автоматик тизими Англия футболига ҳам кириб бормоқда  0 21:50ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  12 21:13"Андижон" назорат ўйинида "Шахтёр"ни енгди  8 20:49"Сурхон" Туркия йиғинини ғалаба билан якунлади  0 20:31"Андижон" "Бобур Арена"ни ОЧЛга тайёрламоқда  9 20:02"Мен "Манчестер Юнайтед"га умуман мухлислик қилмайман" — Рой Кин  7 19:39Мерсон: "Реал" "Манчестер Сити"ни пичоқни мойдан ўтказгандек кесиб юборади"  22 19:18Марушичнинг дубли "Нефтчи"га Грузия жамоаси устидан ғалаба келтирди. Учрашувда ўзбекистонлик ҳакамлар ва VAR ишлади  8 18:52Дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланиши кутилаётган Салиба "Реал"га ўтишга рози  14

Биринчи лига якуни. Мавсумни 3-ўринда якунлаган “Қўқон-1912” ҳақида Новости

Биринчи лига якуни. Мавсумни 3-ўринда якунлаган “Қўқон-1912” ҳақида

Биринчи лига якунига етганидан сўнг, ҳар бир жамоа статистикаси учун аълоҳида тўхталиб ўтишни жоиз деб билдик.
 Бу сафарги мақоламиз мавсумни 3-ўринда якунлаган “Қўқон-1912” жамоаси ҳақида.

Ушбу жамоа ҳам бошқалар каби иккинчи босқичда ҳаммаси бўлиб 16та баҳсда майдонга тушди. Уйдаги бўлиб ўтган 8та ўйиндан 5тасида ғалаба қозонган Тоҳир Кападзе шогирдлари шу билан бирга 2та баҳсни дуранг билан якунлади.

Шунингдек қўқонликлар ўз майдонида 1та ўйинда рақибига имкониятни бой берди. Шу тариқа уйдаги ўйинлардан кейин тўпланган очколар 17тани ташкил этди. Жамоа сафар учрашувларини ҳам нисбатан яхши ўтказди дейиш мумкин. Бу борада қўқонликлар 2-ўринни банд этди.

Гол уриш борасида Қўқон жамоаси 4-поғонадан жой олди. 31та тўп. Жамоа сафида энг кўп гол урган футболчи ёзда “Нефтчи”дан ижарага олинган Отабек Ҳайдаров бўлди. 6та гол.  

Иккинчи босқич якунлари бўйича “Қўқон-1912” томошабин тўплаш борасида барча жамоани ортда қолдирганини ҳам алоҳида таъкидлаш лозим. Умумий 37514та мухлис! Ҳар бир ўйинга ўртача 2345 нафар ишқибоз демакдир.


Ким қанча гол урди?

Футболчи


Гол

(пен)

Отабек Ҳайдаров


6


Азиз Тўхтабоев


5


Рустам Абдуҳамидов


4


Абдуллажон Мирзаев


3


Акрамов Баҳодир


2


Лазиз Сафоев


2


Али Йўлдошев


2

(1)

Азиз Мадалиев


2

(2)

Жўрабек Ёқубов


1


Омон Абдуғаниев


1


Искандар Алимбоев


1




Жамоа статистикаси

Ўйинлар

16

Барча голлар

31

Уйдаги голлар

18 (58,06%)

Меҳмондаги голлар

13 (41,94%)

Ўтказиб юборилган голлар

16

Уйдаги

7 (43,75%)

Сафардаги

9 (56,25%)

Ўртача урилган голлар

1,94

Ҳар бир ўйинда ўртача ўтказиб юборилган голлар

1

Уйда тўпланган очколар

17/24 (70,83 %)

Меҳмонда тўпланган очколар

16/24 (66,67 %)

Энг йирик ғалаба

4:0 - Орол

Энг йирик мағлубият

0:3 - Машъал

Гол ўтказилмаган ўйинлар

6 (37,5%)

Голсиз ўйинлар

1 (6,25%)

Иродали ғалаба

2

Иродали дуранг

2

Иродасиз мағлубият

1

Иродасиз дуранг

1

Йирик ғалаба

2

Йирик мағлубият

1

Автогол (урилган/ўтказилган)

2/0

Огоҳлантиришлар (ўртача)

34 (2,12)

Четлатиш (ўртача)

3 (0,19)

Томошабин (умумий/ўртача)

37514/2345

Исломбек Рустамбеков тайёрлади

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика