RU

Последние новости

00:57"Арсенал"га МЮ тарбияланувчиси керак  0 00:24Мане 2015 йилда нега МЮга ўтмаганини айтди  0 23:54Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 23:37"Пахтакор" 7 ўйин деганда Суперлигада "Насаф"ни мағлуб этди  2 23:13Дуайт Йорк "Юнайтед"да Шешконинг ўрнига кимни ўйнатиш кераклигини айтди  1 22:50Каррагер "Ливерпуль" ҳақида: "Мавсумни тўлақонли пароканда қилиш учун марказий ҳимоячи жароҳат олса бўлгани"  0 22:16Жорди Альба: "Ямал ва Мессини солиштириш нотўғри"  0 21:54Камолиддин Тожиев: "Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди"  2 21:39Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?  36 21:21Аденис Шала: "Пахтакор"дан яхшироқ ўйнадик"  5 20:59Игорь Сергеев: "Мавсумни муносиб якунлаш керак"  3 20:39"Сурхон"нинг футболчилари олдида қарзлари бор  14 20:19Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди  172 20:05Суперлига. "Сурхон" – ОКМК 0:0  0 19:47Бьелса Уругвай терма жамоасини тарк этиши мумкин  1

Биринчи лига. Омаджоннинг голи “Хоразм”га уч очко келтирди Новости

Биринчи лига. Омаджоннинг голи “Хоразм”га уч очко келтирди

Теги :  Хоразм
Олдинги турда “НБУ-Осиё” жамоаси ўз майдонида биринчилик пешқадами “Обод” жамоасини 5:2 ҳисобида мағлубиятга учратиб, ўзига хос натижани қайд этганди.

Пойтахтлик футболчилар сафарда мусобақанинг яна бир етакчиси “Хоразм”ни ҳам мағлубиятга учратишни мақсад қилишгани аниқ эди. Бироқ...

Ҳақиқатан, бу ўйин мухлислар кутганидек қизиқарли ва кескин курашлар остида ўтди. Учрашув майдон эгаларнинг деярли устунлигида кечган бўлсада, ҳисоб охирги сониялардагина очилди.  Бунга меҳмонларнинг муносиб қаршилик кўрсатишганини айтиш мумкин. Муболаға эмас, биринчи бўлим мобайнида урганчликлардан Темур Исмоилов, Аброр Ҳусинов, “НБУ-Осиё” жамоасидан эса Олим Навкаров  дарвоза томон хавфли зарбаларни амалга оширишди. Айниқса, шу ўринда 18-дақиқада Аброр томонидан бажарилган жарима зарбасидан кейин тўп меҳмонлар дарвозасининг устунига тегиб қайтганини таъкидламай илож йўқ.

Учрашувнинг иккинчи қисми дастлабкисига қараганда анча муросасиз давом этди. 50-дақиқада меҳмонлар сардори Музаффар Умрзоқов мезбонлар дарвозабони Равшан Жуманиёзовнинг сергаклигини синаб кўрди. Ушбу вазиятда урганчлик дарвозабон  ўз маҳоратини намойиш қилиб, дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Орадан ўн икки дақиқа ўтиб, ҳисобни очиш имкониятига “Хоразм”ликлар эга бўлишди. Маркс Қурамбоев жуда яқин масофадан, аниқроғи уч  метрдан туриб рақиб дарвозасини ишғол қила билмади. Унинг тепган тўпига ҳимоячилар ғов бўлишди. Умуман, ушбу бўлим давомида Вали Султоновнинг шогирдлари тинимсиз равишда қарши ҳужумда иштирок этишди. Бу уларнинг ғалабага бўлган иштиёқ ва иродаларидан далолат берди. Ўйиннинг асосий вақти тугаб, қўшимчаси бошланди. Майдон эгалари навбатдаги қарши ҳужумга ўтишди. Тўп жарима майдончаси ичига узатиб берилди. Кутилмаганда, тошкентлик ҳимоячилардан бири тўпни қўли билан ўйнади. У ерга яқин жойлашган ва вазиятни яхши кўргани боис ҳакам ҳеч иккиланмасдан ўн бир метрлик нуқтани кўрсатди. Албатта, бу ҳақли қарор эди. Пенальтини “Хоразм”нинг етакчи футболчиларидан бири Шаҳзод Маннонов тепишга шайланди. Афсуски, унинг тепган тўпи дарвозанинг чап тарафидаги устунга тегиб майдонга қайтди. Саноқли сонияларда мезбонлар яна тўпга эгалик қилишди. Тўп яна жарима майдончаси томон йўналтирилди. Керакли вақтда, керакли жойда ҳозир бўлган Омаджон Тойлоқов тўпни чиройли тарзда дарвоза тўрига туширди, 1:0.

Шу заҳоти урганчлик футболчилар бир жойга тўпланишиб, завқли ҳаракатлар билан голни нишонлашди. Гўёки, қўлларида чақалоқни тебратишди. Бу билан улар “НБУ-Осиё” жамоаси дарвозасига киритилган мазкур голни бир неча кун аввал ўғиллик бўлган жамоадоши Маркс Қурамбоевнинг фарзандига туҳфа этишди.

- Бугунги ўйин жуда ҳаёжонли кечди, - дейди учрашувдан сўнг “Хоразм” жамоаси бош мураббийи Вали Султонов. – Учрашув мобайнида жамоамизда тўп киритиш учун қулай имкониятлар кўп бўлди. Фақат, шогирдларимга бироз аниқлик етишмади. Барибир, омад биз тарафда бўлди. Омаджоннинг киритган тўпи “Хоразм”га муҳим уч очкони келтирди. Бундан жуда хурсандмиз. Ғалаба билан мухлисларимизни ҳам

Иккинчи босқич.  8- тур. 20 сентябрь (якшанба).
“Хоразм” (Урганч) – “НБУ-Осиё” (Тошкент) – 1:0 (0:0). Янгибозор тумани ўйингоҳи. 1882 томошабин.
Ҳакамлар
: И. Ибрагимов (Нукус) – 8,1, Ф. Усмонов (Қарши) – 8,0, З. Элибоев (Қарши) - 8,0
Назоратчи: Х. Мухторов (Самарқанд).
Гол: О. Тойлоқов (90+5).
90+4 - дақиқада Ш. Маннонов (“Хоразм”) пенальтини аниқ амалга ошира олмади.
Огоҳлантиришлар: Ж. Отажонов (88) – А. Исматов (28).

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика