Биринчи лига. Олий лигани кўзлаётган “Қўқон-1912” ҳақида
28 фев 2014 12:40
Новости
Биринчи лига. Олий лигани кўзлаётган “Қўқон-1912” ҳақида
Яқинда биринчи лига ўйинларига ҳам қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди ва унга кўра чемпионат апрель ойининг бошларидан старт оладиган бўлди.
Шу боис унда иштирок этувчи жамоалар ҳам тайёргарликни бирмунча қучайтиришди.
Хусусан бугунги мақоламизнинг бош қаҳрамони “Қўқон-1912” аввалги йилларга нисбатан бу йил юқори суръатда ҳозирлик кўрмоқда. Бунга сабаб жамоа олий лигага чиқишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.
РАҲБАРИЯТ ТОМОНИДАН ЮҚОРИ ЭЪТИБОР
Жамоани куайиши кўпинча клуб раҳбарларига боғлиқдир. Бемалол айтиш мумкинки, бугунги кунда “Қўқон-1912” вице-президенти Бахтиёржон Толипов футболнинг ҳақиқий жонкуяри. Шунинг учун ҳам охирги йилларда жамоанинг қадди тобора ростланмоқда дейиш мумкин. Клубнинг қайси бир ходими билан раҳбар ҳақида суҳбатлашманг уларнинг бариси Толиповнинг қилаётган ишлари таҳсинга лойиқ эканлигини ва жамоага бўлаётган ғамхўрлигини ҳам алоҳида таъкидлайди. Қолаверса Қўқон шаҳар ҳокими ҳам жамоага бефарқ эмас. Айнан ҳокимнинг қўллаб-қувватлаши натижасида “Қўқон-1912” молиявий муаммоларга дуч келгани йўқ. Ҳаттоки клуб ҳомийлардан пул келиб тушишини кутиб ўтирмасдан, ўзи ишлаб чиқариш орқали ҳисоб рақамига пул туширмоқда. Бугунги кунда олий лиганинг деярли кўплаб жамоалари ҳомийлар томонидан эътибор бўлишига муҳтож бўлиб турган бир пайтда “Қўқон-1912”нинг ўз-ўзини таъминлаб келаётгани диққатга сазовордир. Ўтган йили молиявий жиҳатдан ўзини анчагина тиклаб олган жамоа бу йил бемалол ўз олдига юқори мақсадларни қўйишдан чўчимаяпти. Бунга сабаб жамоа бир қатор бизнес лойихалар орқали ўзини-ўзи қопламоқда. Шунинг учун ҳам раҳбарият бу йил футболчиларни ҳар йилгиданда юқори даражада тайёргарлик кўриши учун барча шароитларни яратиб бермоқда. Бахтиёржон Толиповнинг асосий ёрдамчиларидан бири бўлмиш Шуҳратбек Мўминов ҳам клуб ривожи учун доимо изланишда ва ташкилий ишларнинг рисоладагидек бўлиши мақсадида астойдил енг шимариб ишламоқда.
ЙИҒИНЛАР ҚЎҚОН-ТОШКЕНТ ЙЎНАЛИШИ БЎЙИЧА
Жамоа бу йил ўз олдига жиддий ва аниқ мақсад қўйгани учун ҳам тайёргарликни эртароқ бошлади. Қўқонликлар дастлаб ўз қароргоҳида шуғулланди ва шундан сўнг маълум муддат Тошкентда қисқа йиғин ташкил этилди. Февраль ойининг дастлабки ўн кунлигида эса Фарғонада “Ҳоким Кубоги-2014” турнирида иштирок этди. Кейинчалик эса Тошкентда бўлиб ўтган ПФЛ Кубогида ҳам қатнашилди. Бу мусобақада илк бор иштирок этган бўлишига қарамай “Қўқон-1912” ярим финалга қадар етиб борди. Мазкур кичик турнирдан кейин футболчиларга қисқа муддатли дам берилди ва 24 февралдан яна Қўқонда навбатдаги йиғинга киришилди. Режага кўра Тоҳир Кападзе бошқарувидаги жамоа 7 мартдан яна пойтахтга жўнаб кетади ва у ерда машғулот ўтказиш билан бир қаторда синов-назорат баҳсларида иштирок этади.
АСОСИЙ ТАРКИБ ЎЗАГИ САҚЛАБ ҚОЛИНДИ
“Қўқон-1912” гарчи ўз олдига кучилилар сафига чиқишни мақсад қилиб қўяётган бўлсада, трансфер ойнасида унчалик ҳам фаол эмас. Чунки мураббийлар штаби ўтган йилги таркиб ўзагини сақлаб қолган ва улар билан ўз олдига қўйилган вазифани бажаришга кўзи етмоқда. Ҳақиқатдан ҳам бу энг тўғри қарорлардан бири десам муболаға бўлмас. Чунки қўқонликларнинг таркибига назар ташлайдиган бўлсангиз, илгари олий лигада ўйнаган бир қатор етакчи ўйинчиларни учратишингиз мумкин. Хусусан, Андрей Бакланов, Азиз Ашуров, Александр Критинин, Хуршид Узоқбоев, Али Юлдашев ҳамда Азиз Тўхтабоев сингари таниқли ўйинчилар бу йил “Қўқон-1912”нинг элитага олиб чиқиш учун астойдил курашиш ниятида. Мураббийлар штаби вазифани адо этиш учун асосан тажрибали ўйинчилар хизматига таянаётгани йўқ. Юқорида номлари келтирилиб ўтилган футболчилар билан бир қаторда Раҳматулло Мелибоев, Рустам Абдуҳамидов, Абдуллажон Мирзаев ва Отабек Ҳайдаров каби ёшларга ҳам ишонч билдирилмоқда. Жамоа шу кунгача ўз таркибига Даврон Маматов билан “Бунёдкор”нинг иқтидорли ҳимоячиси Рустам Ашурматовни қўшиб олди. Чемпионат стартига қадар яна айрим ўтишлар бўлиши эхтимолдан холи эмас. Айтганча машғулотларни ўтказишда бош мураббий Тоҳир Кападзега Қўқон футболининг таниқли шахсларидан бири Муҳиддин Абдувалиев яқиндан ёрдам бермоқда.
ЖАМОАНИНГ РАСМИЙ САЙТИ ОЧИЛМОҚДА
Раҳбарият клубни ривожлантириш учун аввало инфратузилмага эътибор қаратмоқда. Айрим клуб раҳбарлари матбуот котиби ва умуман ОАВ ходимларини назар писанд қилмайди. Лекин “Қўқон-1912”нинг вице-президенти Бахтиёржон Толипов доимо ОАВ ходимларига хурмат билан қарайди ва шу билан бирга матбуотга ҳам бефарқ эмас. Дарвоқе, жамоа бу йил ўзининг интернетдаги расмий сайтини очиш арафасида.
БОЛАЛАР ФУТБОЛИГА ЭЪТИБОР
Қўқонда илгари кўплаб таниқли ўйинчилар етишиб чиққан. Уларнинг кўпчилиги ҳаттоки миллий терма жамоа савиясидаги футболчилардир. Лекин тан олиш керак охирги йилларда Қўқон футболи бу борада мақтана олмайди. Бунга жамоанинг ўз вақтида инқирозга юз тутгани сабаб сифатида кўрсатилади. “Қўқон-1912”да вазият ижобий томонга ўзгаргани сари шаҳарда футболга бўлган эътибор ҳам тобора ошиб бормоқда. Хусусан клуб раҳбарларининг ташаббуси билан бу йил жамоа Қўқон шаҳрига яқин бўлган туманларда болалар футбол мактабини очиш ниятида. Бунинг учун аллақачон ёшларни саралаб олиш ишлари бўлиб ўтди. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, жамоа пойдеворни мустаҳкамлаш учун аввало ишни қуйидан бошламоқда. Ўйлаймизки қўқонликларнинг мазкур лойиҳаси вақти келиб ўз сўзини айтади.
СТАДИОНДА ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ
“Қўқон-1912”нинг уй ўйинлари ўтказиладиган “Марказий” стадионда таъмирлаш ишлари кетмоқда. Жамоа бу йил ўз олдига аниқ мақсад қўйгани сабабли ҳам аввало стадионни ҳам шунга монанд таъмирдан чиқаришни шарт деб билди. Бунинг учун энг биринчи навбатда майдоннинг холатини янада яхшилаш учун мутахассисларни таклиф этиб, майдонни идеал холатга келтиришмоқда. Шунингдек стадион ҳудудини ҳам капитал таъмирлаш ишлари ўтказилмоқда. Қолаверса мухлислар учун аввалгига нисбатан шароитлар қилинмоқда.
Исломбек Рустамбеков тайёрлади.

Комментарии