RU

Последние новости

01:00Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида йирик ғалабага эришди, Роналдудан хет-трик! Рақиб сафида Ал Бухорий ўйнади  5 00:51Роналду Саудия Арабистони лигасидаги сўнгги 5та ўйинда 3та хет-трик қайд этди  1 00:17"Улар жуда олдинлаб кетишган". Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади  7 23:45А Серия. Чемпион "Интер" "Сассуоло" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  2 23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  26 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  82 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  10 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  5 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  8 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  5 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11

Биринчи лига. Октябрь ойининг энг яхши ўйинчиси – Қадамбой Нурметов Новости

Биринчи лига. Октябрь ойининг энг яхши ўйинчиси – Қадамбой Нурметов

Бу йил биринчи лигадаги ҳар бир воқеликни имкон қадар кенг қамровда ёритиб боришга интилаётган “СА” биринчи лигадаги энг яхши футболчини ҳар бир ойда аниқлаб боришни йўл қўйганди.
Ортда қолган октябрь ойи натижаларига кўра, “ойнинг энг яхши футболчиси” деб Қадамбой Нурметовни топдик. “Хоразм” клубининг иқтидорли ҳужумчиси ортда қолган ой давомида жамоасининг муваффақиятларига салмоқли хисса қўшгани билан ажралиб турди. Умуман олганда “Хоразм”нинг октбярь ойидаги қайд этган натижасини ижобий баҳолаш мумкин. 4 ғалаба, 1 дуранг ва 1 мағлубият. 19 ёшли Нурметов октябрь ойида ҳаммаси бўлиб, 4та гол урди. Эътиборлиси Қадамбой тўп киритган ўйинларда жамоаси ғалаба қозонган. Хусусан 12-турда “НБУ-Осиё” дарвозасига Нурметовни битта тўп киритган ва бу учрашувда “Хоразм” 2:1 ҳисобида муваффақият қозонган.

14-турда “Оқ-тепа” меҳмони бўлган урганчликлар сафарда ўйнашларига қарамай, 2:1 натижаси билан ғалабага эришган. “Хоразм”нинг иккинчи голига айнан Нурметов муаллифлик қилган. Шунингдек Қадамбой 16-турда “Қўқон-1912”га қарши баҳсда дубл қайд этиб, жамоасининг ғалабасини таъминлади. Айнан ушбу фактлар ҳам “Хоразм”нинг иқтидорли ҳужумчисини қандай ўйин кўрсатганини исботлаб турибди.

2-ўринга эса “Спартак”нинг тўпурар ҳужумчиларидан бири Исломбек Исоқжоновни лойиқ деб топдик. Ушбу футболчининг ҳам октябрь ойида қайд этган натижаси чакки бўлмади. Исоқжонов ҳам ҳудди Нурметов каби бир ойда 4та тўп киритишга эришди. Унинг жамоаси “Спартак” октябрь ойида 4та ғалаба қайд этиб, икки бор мағлубиятга учради. Исломбек мана шу октябрь ойидаги бўлиб ўтган 6та ўйинда жамоаси учун муҳим тўпларни киритиб, ғалабага катта ҳисса қўшди. Хусусан 20 ёшли ҳужумчи 12-турда “Чуст-Пахтакор”қўшди. 14-турда эса “Косонсой” дарвозабонини ранжитиб, “Спартак” учун ғалаба келтирди. Кейинги турда “Пахтакор-2” билан учрашувда ҳам Исоқжонов рақиб дарвозасини ишғол этишни уддалади.

3-ўрин учун узоқ ўйланишлардан сўнг, “НБУ-Осиё” аъзоси Олег Дражжукни муносиб деб билдик. Сабаби бу футболчи ҳам октябрь ойида жамоаси учун фойдали голларни уришга эришди. Айниқса 13-турда чемпионат пешқадами “Машъал”га қарши кечган баҳсда Дражжук учрашувдаги ягона голга муаллифлик қилиш билан бирга жамоасига муҳим уч очкони келтиргани билан кўпчиликни эътиборини тортди. Шунингдек 3-ўрин учун жиддий курашган “Зарафшон-ПФК” билан сафарда кечган баҳсда ҳам Олег дубл қайд этиб, якунда “НБУ-Осиё”га бир очко келтирди. Ушбу ўйинда жангавор дуранг қайд этилганди, 3:3.  

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика