RU

Последние новости

00:32Расман: "Милан" Павлович трансферини эълон қилди  0 00:01"Атлетико" "Барселона" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 23:31ЕЧЛнинг янги формати тасдиқланди: анъавий гуруҳ босқичи ўтмишга айланди, қуръани махсус компьютер ўтказади  7 22:30Аёллар футболи афсонаси Марта ўзининг Олимпиададаги катта эҳтимол билан сўнгги ўйинида қизил карточка олди  1 21:43Расман: АПЛ "Манчестер Сити"ни жаримага тортди  2 21:18Килиан Мбаппе ўзи ўйнаган клубни расман сотиб олди  2 20:49Юрген Клопп қачон мураббийликка қайтиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  3 20:25Расман: "Насаф" сербиялик вингер трансферини эълон қилди  8 19:46Суперлигада тоза ўйин вақти ошди  6 19:20"Боруссия" "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олади  0 18:43Расман: U-20 Осиё кубогида чемпион бўлган футболчимиз легионерга айланди  8 18:18Флик "Барса" ҳақида: "Манчестер Сити"дек иш тутмоқчимиз"  0 17:41"Барселона" Европа чемпионининг трансфери устида ишлашни бошлади  3 16:53"Пахтакор" фахрийлари 11 август куни Минскда "Динамо"га қарши ўйнайди  8 16:11Ўзбекистон терма жамоаси амалдаги Жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  9

Биринчи лига. 11-тур статистикаси Новости

Биринчи лига. 11-тур статистикаси

9-10 октябрь кунлари биринчи лиганинг иккинчи босқич, 11-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Одатга кўра поёнига етган ўйинларнинг эътиборга молик жиҳатларига тўхталиб ўтамиз.

МЕҲМОН ЖАМОАЛАР ҲАМ ҚАРАБ ЎТИРМАДИ ЁХУД “ОРОЛ” ЎЗ МУХЛИСЛАРИГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
Ушбу турда 8та ўйин бўлиб ўтди. Эътиборлиси бирорта баҳсда ҳам дуранг натижаси қайд этилмади. 4та учрашувда мезбонлар ғолиб чиққан бўлса, яна шунча ўйинда меҳмонларга омад кулиб боққан. Охирги вақтларда биринчи лига ҳақида гап борганида кўпчилик “Орол”нинг бугунги холатига ачинаётгани бор гап. Аммо нукуслик футболчилар имкон қадар гарчи шароитлар йўқ бўлсада ҳар бир баҳсга сўнгги жангга чиққандек тушаётгани айни ҳақиқатдир. Шу боис бўлса керак Неъматулла Қутибоев шогирдлари мазкур турда Наманганда “Хотира-79”ни таслим этиб қайтди.

Шунингдек сафарда муваффақият қозонган жамоалар ҳақида гап кетганида “Зомин”ни ҳам эътибордан четда қолдирмаслик жоиздир. Боиси Асқар Умаров бошқарувидаги жамоа ушбу турда “НБУ-Осиё”ни ўз майдонида мағлуб этди.

“Насаф-2” жамоаси учун ҳам ушбу тур омадли якунланди. Нурали Султонов шогирдлари “Косонсой” майдонига сафар уюштириб, ишончли ғалабага эришди. “УзДонгЖу” эса ўз уйида принципиал рақиби “Хоразм”ни қабул қилди ва муҳим ғалабага эришди. Эътиборлиси ушбу қўлга киритилган уч очкодан сўнг “бўёқчилар”нинг элита йўлланмаси учун курашга бўлган имкониятини бироз бўлсада оширди.

«Хотира-79» – «Орол» – 2:3.
«НБУ-Осиё» – «Зомин» – 1:3.
«Оқ-тепа»  – «Локомотив-БФК»  – 4:0.
«УзДонгЖу» – «Хоразм» – 5:2.
«Пахтакор-2» – «Обод» – 1:3.
«Косонсой»  – «Насаф-2»  – 1:2.
«Ёзёвон-Лочинлари» – «Машъал-2» – 4:2.
«Цементчи» – «Ғиждувон» – 2:0.

ГОЛЛАР

* 11-турнинг 8та ўйинида жами 35та гол қайд этилди.
* Ҳар бир баҳсга ўртача 4тадан гол демадир.
* Мезбон жамоалар киритган тўплар сони 20тани ташкил этди.
* Қолган 15та гол эса меҳмонлар ҳисобига ёзилган.
* Учрашувларнинг биринчи бўлимида 15та гол киритилди.
* Иккинчи бўлимдаги голлар сони эса 20та бўлди.
* Турнинг энг тезкор голи 3-дақиқада юз берди. Аниқроғи “Хотира-79” – “Орол” баҳсида Мурот Абдумуротов мезбонлар дарвозасига тўп киритиб ҳисобни очди.
* Энг сўнгги дақиқада киритилган гол эса 90+3-дақиқага тўғри келади. Ильдар Магдеев (“Оқ-тепа”) билан Зоҳид Исмоилов (“Ёзёвон-Лочинлари”) айнан ушбу сонияларда тўп киритди.
* Ушбу турда 6 нафар футболчи дубл қайд этди.
Муҳаммадюсуф Абдумажидов, Салоҳиддин Салоҳиддинов (“УзДонгЖу”), Элёр Акбаров (“Цементчи”), Соҳиб Абдуллаев (“Хотира-79”), Шариф Мирзаев (“Ёзёвон-Лочинлари”) ҳамда Шохруз Норхонов (“Обод”) мазкур турда ўз ҳисобига иккитадан гол ёздириб қўйган футболчилар бўлди.
* Шунингдек 11-турда хет-трик ҳам кузатилди. Ильдар Магдеев (“Оқ-тепа”) жамоасининг “Локомотив-БФК”га қарши ўтказган ўйинида рақиб дарвозасига 3 бор йўл топа олди.
* 3та пенальти белгиланди. Шундан 2таси аниқ амалга оширилган. Маркс Қурамбоев (“Хоразм”) билан Музаффар Умурзоқов (“НБУ-Осиё”) 11 метрлик нуқтадан адашмади. Темур Ҳакимов (“Оқ-тепа”) ҳамон бу борада хатоликка йўл қўймоқда.

ОГОҲЛАНТИРИШ ВА ЧЕТЛАТИШ
* 35та сариқ карточка қайд этилди.
* Ҳар бир ўйинга ўртача 4тадан огоҳлантириш демакдир.
* Мезбон жамоалардан 18 нафар футболчи огоҳлантирилди.
* Меҳмонлардан эса 17та ўйинчига сариқ карточка кўрсатилган.
* Учрашувларнинг биринчи бўлимида 16 нафар футболчи сариқ карточка билан ”сийланди”.
* Қолган 19та сариқ карточка эса иккинчи бўлимда қайд этилди.
* “Ёзёвон-Лочинлари” билан “Орол” жамоалари турнинг энг интизомли жамоаларидан бўлишди. Боиси уларнинг бирорта ҳам футболчиси ушбу турда сариқ карточка олмаган.
* “Ғиждувон” билан “Хотира-79” футболчилари эса 4тадан сариқ карточка олиб, бу борада бошқаларни “ортда” қолдирди.
* Турнинг энг тартибсиз ва қўполликларга бой тарзда кечган ўйини: “Цементчи” – “Ғиждувон” учрашуви бўлди. Бош ҳакам Дилшод Каримов шу куни мезбонларнинг 3 нафар, меҳмон жамоанинг эса 4та ўйинчисини сариқ карточка билан жазолади. Шунингдек меҳмон ўйинчига қизил карточка ҳам кўрсатишга мажбур бўлди.
* 3та қизил карточка ҳам кузатилди. Эътиборлиси ушбу турда “Хотира-79”нинг икки нафар ўйинчиси – Раҳмон Ўринов билан Шуҳрат Ҳамидов бош ҳакам Темур Тўхтасиновдан иккинчи сариқ карточкани қабул қилиб майдонни барвақт тарк этишга мажбур бўлди. Шунингдек “Ғиждувон” аъзоси Жамшид Ярашев ҳам жамоасининг “Цементчи”га қарши ўтказган ўйинида иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни шерикларидан илгарироқ тарк этди. Энди ушбу футболчилар камида навбатдаги баҳсни ўтказиб юборади.
 
ЭНГ ЮҚОРИ БАЛЛ ТЎЙЧИБОЕВДА. РАҲИМОВДА ЭСА АКСИНЧА?
* Ушбу турдаги ўйинларда ишлаган бош ҳакамларнинг олган балларига эътибор қаратамиз.  
* Тошкентлик Олим Тўйчибоев бошқа рефериларга нисбатан энг юқори баллни олди. “НБУ-Осиё” – “Зомин” баҳсини бошқарган ҳакамга назоратчи Эркин Орипов 8,4 балл қўйди.
* Аксинча вазият эса Акмал Раҳимовда кузатилди. Андижонлик ҳакам 11-турда “Косонсой” – “Насаф-2” баҳсини бошқариб борди. Учрашув назоратчиси Марат Исмоилов унинг ҳатти-харакатларини 7,4 баллга муносиб дея баҳолади. Эътиборлиси Раҳимовнинг қанотдаги ёрдамчилари ҳам 7,1 ва 7,6 балл олган.
 
«УзДонгЖу» – «Хоразм» – 5:2.
Ҳакамлар
: Ж. Мухторов (Тошкент) – 8,1, Э. Турсунов (Наманган) – 8,1, О. Умаров (Тошкент вилояти) – 8,0, Б. Рўзиматов - 8
Назоратчи: О. Дачев (Тошкент).

«Ёзёвон-Лочинлари» – «Машъал-2» – 4:2.
Ҳакамлар:
А. Рисқуллаев (Тошкент) – 8,3, Х. Ўролов (Тошкент вилояти) – 8,1, С. Ульфатов (Тошкент вилояти) – 8,1, К. Акобиров - 8
Назоратчи: Б. Тоғаев (Тошкент).

«Цементчи» – «Ғиждувон» – 2:0.
Ҳакамлар:
Д. Каримов (Тошкент) – 8,1, С. Еремеев (Тошкент) – 8,2, Ф. Ярмухамедов (Тошкент) – 8,3, С. Раҳмонов - 8
Назоратчи: И. Раҳимов (Андижон).

«Хотира-79» – «Орол» – 2:3.
Ҳакамлар:
Т. Тўхтасинов (Андижон) – 8,3, А. Маражабов (Андижон) – 8,8, З. Абдураҳмонов (Андижон) – 8,1, А. Ражаббоев - 9
Назоратчи: С. Зайлобидинов (Фарғона).

«Косонсой»  – «Насаф-2»  – 1:2.
Ҳакамлар:
А. Раҳимов (Андижон) – 7,4, Р. Толибжонов (Фарғона) – 7,1, Ш. Аъзамов (Фарғона) – 7,6, А. Жабборов - 8
Назоратчи: М. Исмоилов (Тошкент).

«Оқ-тепа»  – «Локомотив-БФК»  – 4:0.
Ҳакамлар:
Р. Лутфулин (Тошкент) – 8,2, Ш. Файзиев (Джизах) - 8,2, К. Абдураимов (Жиззах) – 8,0, Д. Сайлалов - 8
Назоратчи: М. Шарипов (Бухоро).

«НБУ-Осиё» – «Зомин» – 1:3.
Ҳакамлар:
О. Туйчибоев (Тошкент) – 8,4, Ш. Миржалолов (Тошкент) – 8,2, З. Эркинов (Тошкент) – 8,2, А. Нажафалиев - 9
Назоратчи: Э. Орипов (Фарғона).

«Пахтакор-2» – «Обод» – 1:3.
Ҳакамлар:
И. Худайдатов (Тошкент) – 8,2, И. Абдулаков (Тошкент вилояти) – 8,4, И. Зоитов (Тошкент вилояти) – 8,5, А. Нажафалиев - 9
Назоратчи: Э. Мусаев (Самарқанд).

МУХЛИСЛАР
* 11-турнинг жами 8та ўйинига ҳаммаси бўлиб 5985та ишқибоз ташриф буюрган.
* Ҳар бир баҳсга ўртача 748 нафар томошабин демакдир.
* Энг кам мухлис ташрифи “Хотира-79” – “Орол” баҳсида кузатилди. Уйчилик мухлислар сони шу куни 58 нафарни ташкил этди холос.
* Қувасойликлар эса бу борада мазкур йил барчани ортда қолдирадиган кўринади. “Цементчи”нинг биринчи лигага қайтишини интиқлик билан кутган ишқибозлар кўп эканлигини унинг уй учрашувларига ташриф буюраётган томошабинлар сонидан ҳам билиши мумкин.

Томошабинлар ташрифи кимда қандай?
«Хотира-79» – «Орол» – 2:3. 58 томошабин.
«НБУ-Осиё» – «Зомин» – 1:3. 114 томошабин.
«Оқ-тепа»  – «Локомотив-БФК»  – 4:0. 126 томошабин.
«УзДонгЖу» – «Хоразм» – 5:2. 175 томошабин.
«Пахтакор-2» – «Обод» – 1:3. 215 томошабин.
«Косонсой»  – «Насаф-2»  – 1:2. 1137 томошабин.
«Ёзёвон-Лочинлари» – «Машъал-2» – 4:2. 1455 томошабин.
«Цементчи» – «Ғиждувон» – 2:0. 2705 томошабин.



ТЎПУРАРЛАР:
Тўпурарлар пойгасида ҳам интрига юза келган. Аслида бу ҳам яхши. Ҳужумчиларнинг ўсишига хизмат қилади. Ҳозирча тўпурарлар рўйхатини бошқариб турган Алишер Азизов биринчиликни ўзида сақлаб қоладими? Бизнингча унга бу борада осон бўлмайди. Боиси Элёр Акбаров ва Шохруз Норхоновнинг иштаҳаси очилиб қолган кўринади. Қолаверса Достон Тошматов билан Темур Ҳакимовни ҳам унутмаслик лозим. Кўрамиз бу борада кимнинг омади чопаркин.

Алишер Азизов (“Обод”) – 20та
Элёр Акбаров (“Цементчи”) – 19та
Шохруз Норхонов (“Обод”) – 19та
Темур Ҳакимов (“Оқ-тепа”) – 18та
Достон Тошматов (“Зомин”) – 17та
Даврон Исоқов (“Косонсой”/ “Навбаҳор”) – 15та
Санжар Тўрақулов (“Обод”) – 15та


ТУРНИР ЖАДВАЛИ



ОСТОНАМИЗДАГИ УЧРАШУВЛАР

12-тур. 17 октябрь (шанба)
“Зомин” – “Пахтакор-2”
“Обод” – “УзДонгЖу”
”Хоразм” – “Ёзёвон-Лочинлари”
“Машъал-2” – “Цементчи”
“Ғиждувон”  - “Хотира-79”
“Орол”  - “Косонсой”
“Насаф-2” – “Оқ-тепа”
“Локомотив-БФК” - “НБУ-Осиё“

Исломбек Рустамбеков тайёрлади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика