RU

Последние новости

19:26Наингголан ҳибсга олинди  0 18:59Испания терма жамоаси бош мураббийи Де ла Фуэнте билан шартномани узайтирди  1 18:30"Ал Насср" етакчиси янги клуби билан 1 йиллик шартнома бўйича келишиб олди  0 18:02"Влахович 3 йилдан бери кучаймади"  3 17:33Де Йонг: "Барселона" "Реал"га етиб олиши мумкин"  25 17:06Фердинанд Хойлундни кескин танқид қилди  1 16:39Мареска "Манчестер Сити" нима учун Палмерни "Челси"га сотиб юборганини тушунтирди  2 16:10Ўзбекистон термасининг Иорданияга қарши ўртоқлик ўйини "Абдуллоҳ бин Халифа"да ўтказилмайди  5 15:58"Байер" "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси учун таклиф билан чиқди, Гвардиола шогирдини қўйиб юбормоқчи эмас  1 15:40ПСЖ Qatar Airways билан ҳомийлик шартномасини узайтирди  0 15:13Аморим қайдномадан тушиб қолаётган Рэшфорд ҳақида гапирди  7 14:47"Бавария" "Кёльн" дарвозабони билан келишувга эришди  0 14:20Станислав Черчесов Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи лавозимини бўшатиб қўйди  7 13:58ЖЧ 3-саралаш босқичи. Ўзбекистон терма жамоасининг Қирғиз Республикасига қарши учрашуви қайси вақтда бошланиши маълум  10 13:32Матбуот анжумани. Фарҳод Нишонов: "Ҳусанов ва Файзуллаев U-20 терма жамоасида порлаб чиқишди ва улар "планка"ни жуда юқорига кўтариб юборишди. Бизнинг мақсадимиз ўша даражани ушлаб қолиш"  4

Биринчи давра якуни: А Серия 19-тури учун превью Новости

Биринчи давра якуни: А Серия 19-тури учун превью

Тез орада Италия А Серияси 19-тур ўйинлари старт олади.

"Интер" — "Верона"

Ҳужумда Тюрам билан бирга ҳаракат қиладиган Лаутаронинг сафга қайтиши ажойиб хабар бўлди. Чалханоглу ҳам кичик шамоллашдан сўнг тузалди, Димарко эса тикланган бўлса ҳам асосий таркибда тушиш эҳтимоли кам, аммо ўйин пайти ёрдам керак бўлса ҳаракат қилиши мумкин. Давидович жароҳатидан тузалди, Дуда эса дисквалификацияни ўтаб бўлди, шундай экан Сердар, Фараони ва Фрустич ҳали ҳам тикланаётган бўлса-да, Марко Баронида кўпроқ ранг-баранглик бор. Ҳужумда яна Журичга умид боғланмоқда.

"Интер" ўтган сафар "Верона"га меҳмонда жавобсиз 6та тўп киритган эди. "Нерадзурри"нинг ҳозир ҳам шунга ҳаракат қилиш эҳтимоли кам, аммо "Женоа" билан ўтган турдаги дурангдан сўнг муносабат жиддий ва мотивацияга етарли даражада. "Верона" ўйинидаги яхшиланишга қарамай ҳужум етакчиларини сақлаб қолиш имконияти кам.


"Лечче" — "Кальяри"

Роберто Д'Аверсанинг таркиб билан катта муаммолари бор, Бурнет, Дермаку, Самуя ва Сансоне ҳали ҳам жароҳатда, Рафия, Туба ва Банда Африка миллатлар лигасида иштирок этиш учун терма жамоа ихтиёрига йўл олишмоқда. Раньерида ҳам таркиб билан муаммолар бор, бир қатор ўйинчилар касал, Лувомбо эса Африка миллатлар кубогига кетади. Нандес ва Шомуродов ўйнаши мумкин, аммо тўлиқмас, шунда ҳам қарор ўйин куни қабул қилинади.

Улар ўртасидаги ўтган ўйин анча зерикарли бўлганди, мухлислар голларга гувоҳ бўлишмаган. Ҳозир ўйин анча қизиқроқ бўлади деб ўйлайман. Икки жамоанинг ҳам таркиб билан муаммолари етарлича, аммо шу сабаб улар бир-бирларига совғалар қилишади. Голлар эса ўйинда бўлиши керак.


"Эмполи" — "Милан"

Андреаццоли катта эҳтимол билан Капутога ишонч билдириши мумкин, шу сабаб айнан у ҳужумда бўлади, Гуарино ва Песелья эса жамоага ёрдам бера олмайди, шунингдек Берешиньскининг ўйиндаги иштироки сўроқ остида, шундай экан Андреаццоли ҳимояда нимадир ўйлаб топишига тўғри келди. Зудлик билан ижарадан марказий ҳимоячи Габбиа чақиртириб олинди, у Кьер билан биргаликда дарҳол асосий таркибда чиқиши керак. Эҳтимол жамоага Пеллегрино ва Муса ёрдам бера олар, бошқа жароҳатланган ўйинчиларнинг тикланиши эса чўзилмоқда. Ҳужумда эса доимий трио — Пулишич-Жиру-Леао.

Уларнинг олдинги ўйини жуда зерикарли ўтган ва мухлислар гол кўришмаганди. Ҳозир эса ўз-ўзидан "Милан" фаворит ҳисобланади. "Россонери" қийин ҳолатига қарамасдан сўнгги вақтларда сифатли ўйин кўрсатмоқда ва улар муваффақиятга эришади деб ўйлайман. Бундан ташқари, "Эмполи" сўнгги вақтларда жуда кучсиз кўринмоқда.


"Торино" — "Наполи"

Влашич ўйинга қадар тикланиши керак, Схюрс ва Нгессеннинг эса жамоага ёрдам бера олмаслиги аниқ, шунингдек Тамезенинг ўйиндаги иштироки ҳам сўроқ остида. Юрич ҳужумда Санабрия ва Сапата дуэтидан фойдаланиши мумкин. Маццариа эса Осимхен ва Ангуссининг Африка миллатлар кубогиги кетиши сабаб таркибида жиддий муаммолари бор. Ҳали ҳам Оливейра, Мерет ва Натан жароҳатди, аммо Политано тикланди ва асосий таркибда майдонга тушади. У Хвича билан биргаликда ҳужумда Симеоне билан рақобатда ютаётган Распадорига ёрдам беради.

"Наполи" ўтган сафар "Торино"ни 4:0 ҳисобида таслим этганди. Ҳозир ҳам амалдаги чемпионлар фаворит, аммо унчалик эмас. Жамоанинг ўйиндаги ва таркибдаги муаммолари хавотирли. "Торино" эса ақллироқ ҳимояланишга ҳаракат қилмоқда ва бу "буқалар"да муваффақияли кечиш эҳтимоли йўқ эмас.


"Рома" — "Аталанта"

Ниҳоят Смоллинг қайдномада кўриниш бериши мумкин, аммо асосий таркибда тушиши қийин масала. Ауар ва Ндика Африка миллатлар кубогига йўл олди, шундай экан "Рома" 4 ҳимоячи схемасига қайтиши мумкин, аммо Дибала-Лукаку жуфтлигидан бошқа вариант бўлмайди. Ҳали ҳам Паломино ва Толои тикланмоқда, шундай экан, Колашинац яна марказда ўйнаши мумкин. Лукманнинг Африка миллатлар кубогига кетиши олдинда рақиб дарвозаси томон суриладиган Компейнарснинг қўллови билан Де Каттеларе-Скамакка жуфтлиги ҳосил бўлишига имкон яратади.

"Аталанта" ўтган сафар 3-1 ҳисобида ғалаба қозонган. Ҳозир эса "Рома" фаворит сифатида кўрилмоқда. "Жалоросси" анча қўшди ва стартдагидан яхшироқ кўринмоқда, айниқса Дибала-Лукаку жуфтлиги ишлаганда, айнан уларга асосий эътибор қаратилади, аммо "Аталанта"да ҳам бунга жавоб берадиган нарсалар бор, шундай экан ўйин анча ёрқин бўлиши мумкин.


Сергей Румянцев тайёрлади

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика