RU

Последние новости

19:39Пенальтидаги “иккинчи тегиниш” қоидасига ўзгартиш киритилди   5 19:10Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Францияда машғулотларни давом эттирмоқда  2 18:40Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Ҳиндистонни мағлуб этди  0 18:20Хвича Кварацхелия орден олади  1 18:00БАА таркибида Франция, Сербия ва тунислик футболчилар Ўзбекистонга қарши дебют қилиши мумкин  30 17:35МЮ тез орада Мбемо трансфери бўйича музокараларни бошлайди  2 17:32Эшитдик-да! ОФК Ўзбекистон терма жамоаси меҳмонхонасига офицер юборди  40 17:04Аббос Файзуллаев: "БАА аэропортларида мухлислар ва журналистлар ушлаб қолинаётгани — ёқимсиз ҳолат"  12 16:43Аббосбек Файзуллаев БААга етиб келди!  9 16:10Беллингемнинг укаси "Боруссия"га ўтади. Унинг нархи ҳам маълум  1 15:45Англия премьер-лигасида янги давр бошланмоқда: Хайр, Nike. Салом, Puma  4 15:20Модрич "Милан"га текинга ўтмоқда  4 14:55Фарғонада Ўзбекистон - Россия учрашуви учун чипталар сотуви бошланди  9 14:31Гвардиола Луис Энрикени EЧЛдаги ғалаба билан табриклади: "ПСЖга ютқазганимизда, уларнинг кучини ҳис қилганман"  2 13:58Ўзбекистон - Қатар ўйини чипталари сотуви масаласи қандай кетмоқда?  27

Биринчи давра статистикаси. Томошабин тўплаш бўйича пешқадам бўлган "Гулистон" ҳақида Новости

Биринчи давра статистикаси. Томошабин тўплаш бўйича пешқадам бўлган "Гулистон" ҳақида

Олий лига клубларининг дастлабки давра статистикаси билан таништиришда давом этамиз. Навбат 10 йиллик танаффусдан сўнг элитага қайтган “Гулистон” клубига етиб келди.
“Гулистон” дастлабки даврада 4та ғалаба, 2та дуранг ва 7та мағлубият натижасини қайд этди. Жамоа 13та ўйинда жами 9та тўп киритди ва 22 марта тўп ўтказиб юборди. “Гулистон” биринчи даврани 14очко билан 9-ўринда якунлади. 

Гулистонликлар ўз майдонида ҳам сафарда ҳам 11тадан гол ўтказиб юборди. Ўз майдонидаги ўйинларда 10 очко қўлга киритилган бўлса, сафарда 4 очкога эга бўлди. “Гулистон” биринчи давра давомида 4та ўйинда йирик ҳисобда ютқазиб қўйди. Жамоа 7та ўйинда рақиб дарвозасига йўл топа олмаган ва 4та учрашувда рақиблар “Гулистон” дарвозасига гол ура олишмади. Ҳакамлар футболчиларга жами 22та сариқ кўрсатишди. Бахтиёр Ашурматов биринчи даврада 21 нафар футболчининг хизматидан фойдаланишга қарор қилди. “Гулистон” клуби ўйинларига биринчи даврада энг кўп (90922 нафар) томошабин келди. Бошқа ҳеч бир жамоа иштирокидаги ўйинларга 90 мингдан ортиқ томошабин келмаган.

Учта футболчи, Сарвар Жўраев, Иброҳим Раҳимов ва Акбар Саттаев барча 13та ўйинда ўзгаришларсиз майдонда ҳаракат қилишди. Жамоа сафида 3та футболчи 2тадан гол уриб клуб тўпурари бўлишди – Носир Отақўзиев, Элёр Жаҳонов ва Алишер Шоғуломов. “Гулистон” сафида Роббим Ҳасанова Бобиржон Акбаров энг кўп, тўрттадан сариқ карточка олишди. Биринчи даврада жамоа таркибида ҳеч ким қизил карточка олгани йўқ.

Кечроқ “Олмалиқ” клубининг статистикаси берилади.

 


Футболчи Амплуа Ўйин Дақ Гол СК ҚК
Жўраев Сарвар Ҳим 13 1170 0 1 0
Раҳимов Иброҳим Ҳим 13 1170 0 1 0
Саттаев Акбар Ҳим 13 1170 0 2 0
Ҳасанов Роббим Яҳм 12 1014 1 4 0
Отақўзиев Носир Ҳуж 12 1009 2 1 0
Жаҳонов Элёр Ҳим 12 928 2 2 0
Акбаров Бобиржон Ҳим 11 884 1 4 0
Усмонхўжаев Собир Яҳм 11 831 0 1 0
Йўлдошев Хуршид Яҳм 11 559 1 0 0
Қорақулов Зафаржон Яҳм 11 526 0 0 0
Шоғуломов Алишер Ҳуж 10 459 2 1 0
Хайров Илёс Ҳуж 9 694 0 1 0
Боев Константин Ҳуж 8 335 0 0 0
Шамсиддинов Тохиржон Ҳим 7 416 0 1 0
Усмонов Дониёржон Дар 6 540 0 1 0
Отажонов Жасурбек Ҳим 5 237 0 1 0
Джуманов Илҳом Дар 4 315 0 0 0
Чилматов Ҳислат Дар 4 315 0 0 0
Қурбонов Миржалол Ҳим 4 175 0 1 0
Қодиров Рустам Яҳм 3 65 0 0 0
Эргашев Алишер Ҳуж 3 58 0 0 0
Ўйинлар 13
Голлар 9
Ўз уйидаги голлар 6 (66,67%)
Меҳмондаги голлар 3 (33,33%)
Ўтказиб юборилган голлар 22
Ўз уйида ўтказилган голлар 11 (50%)
Меҳмонда ўтказилган голлар 11 (50%)
Ўртача урилган гол 0,69
Ўтача ўтказилган гол 1,69
Уйда жамғарилган очколар 10/18 (55,56 %)
Сафарда жамғарилган очколар 4/21 (19,05 %)
Энг йирик ғалабаси 2:0 - Қизилқум
Энг йирик мағлубияти 1:5 - Локомотив
Гол ўтказилмаган ўйинлар сони 4 (30,77%)
Гол урилмаган ўйинлар сони 7 (53,85%)
Иродали ғалабалар 0
Иродали дуранглар 0
Йирик ғалабалар 0
Йирик мағлубиятлар 4
Автоголлар (урилган/ўтказилган) 0/1
Огоҳлантиришлар (ўртача) 22 (1,69)
Четлатиш (ўртача) 0 (0)
Майдонга тушганлар (чет эллик) 21 (0)
Томошабинлар сони (жами/ўртача) 90922 / 6994
 

Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика