RU

Последние новости

15:41Элдор Шомуродов "Викинг"га қарши баҳсдан сўнг нималар деди?  1 15:13Суперлига 18-тур рамзий терма жамоаси  2 14:46"Манчестер Сити" Родриго борасида "Реал" билан музокараларни бошлади  0 14:18"Барселона" янги мавсум олдидан катта йўқотишларга учради  7 13:49"Челси" КЖЧдаги бонусларини Диогу Жотанинг оиласига хайрия қилади  5 13:26Дембеле – 2025 йилда голли ҳаракатлар бўйича Европанинг энг яхши футболчиси  16 12:57Мавсум давомидаги энг кўп томошабин Суперлиганинг 18-турига келди  11 12:34Расман: "Милан" Бельгия терма жамоаси аъзоси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 12:10Ямаль ўзининг хатти-ҳаракати билан Фликни ғазаблантирди. "Барселона" мураббийи нимадан норози?  8 11:48"Олтин тўп-2025". Якуний рўйхатдан жой олган 30 футболчининг тўлиқ статистикаси   32 11:19"Реал" "Челси" футболчисини қимматлиги туфайли сотиб олишдан бош тортди  7 10:25Аббосбек Файзуллаев нега янги жамоасида майдонга тушмаётгани маълум қилинди  19 09:56"Интер"га "Челси" ҳужумчиси керак  3 09:27Саудия клублари Роберт Левандовскига даҳшат сумма таклиф қилишган  3 08:58"Бавария" нархни 60 миллион еврога оширди  1

Биринчи давра давомида бир қатор ҳакам ва назоратчилар четлатилди Новости

Биринчи давра давомида бир қатор ҳакам ва назоратчилар четлатилди

2013 йилги мавсум биринчи ярми якунларига кўра бир қатор ҳакамлар ва назоратчилар четлатилди ва огоҳлантирилди.
Ўзбекистон Кубоги доирасидаги «Машъал» – «Навбаҳор» ўйинида қониқарсиз баҳо олгани учун ҳакам ёрдамчиси Баҳодир Баҳромов (Тошкент шаҳри), Ўзбекистон Биринчилигидаги «Локомотив-БФК» – «Истиқлол» ўйинида қониқарсиз баҳо олгани учун ҳакам ёрдамчиси Элёр Турсунов (Наманган вилояти), Аёллар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати доирасидаги «Лочин» – «Сурхон» ўйинида қониқарсиз ҳаракатлари учун ФИФА ҳаками Анна Сидорова (Тошкент), Ўзбекистон Кубоги доирасидаги «Пахтакор» – «Насаф» ўйинида қониқарсиз баҳо олгани учун ФИФА ҳаками ёрдамчиси Рафаэль Илёсов (Тошкент) ўйинларни бошқаришдан четлатилган.

Ўзбекистон Биринчилиги доирасидаги «Зомин» – «Сурхон» ўйинидаги ҳаракатлари учун Исҳоқ Иброҳимов (Қорақалпоғистон), «Қўқон-1912» – «Косонсой» ўйинидаги ҳаракатлари учун бош ҳакам ёрдамчиси Ойбек Умаров (Тошкент вилояти), «Хоразм» – «Орол» ўйинидаги ҳаракатлари учун бош ҳакам ёрдамчиси Атҳам Суннатов (Сирдарё вилояти) огоҳлантирилган.

Шунингдек, майдондаги ҳакамлар ва захира ҳакамларига асоссиз равишда юқори баҳолар қўйгани учун Ўзбекистон Биринчилиги назоратчилари – Тоир Тошмуҳамедов ва Раҳматулло Қоратоев ҳам ўйинлардан четлатилган, Игорь Нехочин (Наманган вилояти), Рифкат Ишмурзин, Раҳим Мўминов, Рўзим Давлетмуротов, Олег Рубаков (барчаси – Тошкент шаҳридан), Владимир Бегларян (Қорақалпоғистон) огоҳлантирилган.

2013 йилнинг биринчи ярми давомида аттестациядан ўтган ҳакамлар ва назоратчилар томонидан жами 578та ўйин, жумладан, Ўзбекистон Чемпионати ва Ёшлар Биринчилигида 182та, Ўзбекистон Кубогида 44та, Ўзбекистон Биринчилиги биринчи босқичида 264та, Аёллар ўртасидаги чемпионат биринчи босқичида 64та, Аёллар ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги баҳсларида 24та ўйин бошқарилди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика