"Реал" "Челси" футболчисини қимматлиги туфайли сотиб олишдан бош тортди
14 авг 11:19
Новости
"Реал" "Челси" футболчисини қимматлиги туфайли сотиб олишдан бош тортди
Мадриднинг "Реал" клуби "Челси" ярим ҳимоячиси Энцо Фернандесни харид қилмади.
Бу ҳақда "Madrid-Barcelona" хабар берди.
"Қаймоқранглилар"ни "кўклар"нинг молиявий талаблари қониқтирмади.

Лондонликлар футболчи учун 120 миллион евро талаб қилган. "Бланкос" бу миқдорни жуда юқори деб ҳисоблаган. "Қироллик клуби" президенти Флорентино Перес аргентиналик ўйинчи учун бунча катта пул тўламаслигини айтди.
Айни пайтда марказий ярим ҳимоячи билан шартнома имзолаш "Реал" бош мураббийи Хаби Алонсонинг талабларидан бири бўлиб қолмоқда. Аммо "қаймоқранглилар" ёз охиригача ҳеч ким билан шартнома имзоламаслиги эҳтимоли юқори. Агар "Реал" ўз ўйинчиларидан бирини яхши нархга сота олса, вазият ўзгариши мумкин.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Комментарии