RU

Последние новости

18:47"Истиқлол" — йил стадиони!  5 18:39Алишер Одилов: "Хато қилишга ҳаққимиз йўқ эди. Бугун бутун водий бирлашди"  1 18:20Илёс Зейтуллаев: "Бешинчи ўринни олиш учун узоқ йўлни босиб ўтдик"  0 18:15Суперлига-2025. "Нефтчи" олти карра Ўзбекистон чемпиони  209 18:00"Сўғдиёна" – "Бунёдкор" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Иван Бошкович фақат битта фикр билдирди  2 17:35Камбэк яқин: Погба бугун "Монако" сафида майдонга тушиши мумкин  2 17:01Слот "Ливерпуль" қишда трансферларга қўл уриши ҳақидаги саволга жавоб берди  3 16:27АПЛ. "Челси" – "Бёрнли": Тосин, Гиттенс, Делап асосий таркибда!  4 16:00Суперлига. "Бунёдкор" меҳмонда "Сўғдиёна"ни таслим қилди ва мавсумни кучли бешликда якунлаши аниқ бўлди  7 15:38Муҳаммад Ҳабибуллаев: "Тўхтаб қолиш йўқ"  1 15:05Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга имкониятни бой берди  17 14:23Суперлигада мавсумнинг энг яхшиларини аниқлаш жараёни старт олди  5 13:47Жамшидбек Рустамов: "Мен учун Ирландия билан баҳс қийин кечди"  1 13:26"Қизилқум" етакчиси "Нефтчи"га ўтмоқда  5 12:46Манба: "Қизилқум" "Нефтчи"ни ютса, ҳар бир футболчи 40 миллион сўмдан олади  76

"Бир-у бирчи" "Локомотив" Новости

"Бир-у бирчи" "Локомотив"

Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси Суперлигадаги охирги тўртта ўйиндан буён бир хил натижа ва ҳисоб қайд этмоқда.

"Локомотив"нинг рулига Самвел Бабаян келгач жамоа 12 ўйин ўтказди. Эътиборлиси, "темирйўлчилар" дастлаб Лига Кубогида иккинчи таркиб билан ҳаракат қилиб, якунда мусобақани гуруҳ босқичида якунлашга мажбур бўлишди. Кейинчалик Термизда "Сурхон"га қарши беллашувда Ўзбекистон кубоги мусобақасидан нимчорак финалдаёқ чиқиб кетишди. Ўзбекистон чемпионатида эса пешқадамлик учун рақобатдан чиқишдан ташқари кумуш медали масаласи очиқ турибди.

Бабаян "Локомотив" рулига келгач жамоа ўтказилган 12 ўйиндан атиги 3тасида ("Сўғдиёна" 2:0, "Динамо" 2:0, "Насаф" 1:0) ғалаба қозонди. Шунингдек, яна 4 учрашувда мағлубият ("Қўқон-1912" 4:0, "Пахтакор" 2:1, "Сўғдиёна" 1:0, "Сурхон" 3:1) ва 5 дуранг ("Сурхон" 1:1, "Бунёдкор" 1:1, "Металлург" 1:1, "Қўқон-1912" 1:1, "Қизилқум" 1:1) қайд этилди.

Қизиғи, "Локомотив" Суперлигадаги охирги тўртта турни бир хил ҳисоб, яъни 1:1 натижаси билан ўтказмоқда.

Чемпионатдаги қолган бешта турдан иккитасини уйда ва учтасини меҳмонда ўтказади. Келаси турда ўз уйида "Бухоро"ни меҳмон қилса, кейинчалик АГМК, "Андижон" ва "Навбаҳор"га сафар қилади. Охирги турни эса уйида чемпион "Пахтакор"га қарши ўтказади.

Айни пайтда жамоа 21-турдан кейин 38 очко жамғарган ҳолда 2-ўринда бормоқда. Учинчи поғонадаги "Бунёдкор" билан орадаги фарқ атиги 3 очкони ташкил қилади.

Рейтинг: -102   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика