Суперлига. "Локомотив" мавсумни кетма-кет икки ғалаба билан бошлади
05 мар 21:10
Новости
Суперлига. "Локомотив" мавсумни кетма-кет икки ғалаба билан бошлади
Суперлига, 2-тур
"Машъал" – "Локомотив" 0:2
5 март 2026 йил. Ғузор. "Марказий" стадиони. 19:15
Ҳакамлар: Жасур Мухторов, Ислом Азимов, Аваз Абдуллаев, Сардор Миродилов
Назоратчи: Тимур Абдуллаев
VAR: Достон Раҳмонов
AVAR: Александр Буров
Комиссар: Владимир Назаров
Голлар: Анзур Исмоилов 44, - 0:1 (Абдуллоҳ Йўлдошев). Қувончбек Абраев 45+1, - 0:2 (Суҳроб Нуруллоев).
"Машъал": 35.Достонбек Тўхтабоев, 2.Зафар Акрамов, 5.Самандар Очилов (99.Рафаэль Виашима Аягва, 83), 8.Сардор Абдураимов (7.Влатко Стояновский, 65), 9.Иброҳим Ғанихонов, 10.Ҳумоюн Муртозаев, 14.Абдул Рашид Абубакар (17.Анвар Муродов, 46), 15.Муҳаммадали Алиқулов, 28.Эргаш Исмоилов, 69.Роман Хаджиев, 97.Августин Чиди Квем (22.Нуржаҳон Музаффаров, 46).
Захира: 1.Азамат Сойибов, 13.Нуриддин Нуридинов, 18.Илҳом Абдиғаниев, 34.Шаҳбоз Жўраев, 37.Шерзод Файзиев, .
"Локомотив": 1.Алексей Козлов, 5.Анзур Исмоилов, 7.Қувончбек Абраев (61.Нурлан Ибраимов, 61), 9.Суҳроб Нуруллоев (10.Шодиёр Шодибоев, 61), 11.Темурхўжа Абдухолиқов (99.Муҳриддин Зоиров, 79), 14.Николай Иванов, 15.Александар Шушняр, 17.Сардор Мирзаев (8.Билол Туплиев, 79), 26.Абдуллоҳ Йўлдошев, 33.Олег Зотеев, 70.Муҳаммадали Реимов (45.Йован Нишич, 68).
Захира: 12.Никита Шевченко, 23.Диёр Туропов, 71.Лазизбек Мирзаев, 88.Исломбек Баратов.
Четлатиш: Роман Хаджиев 90+3.
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
90+4. ЗАРБА! Ивановнинг жаримадан йўллаган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди
90+3. Четлатиш! Роман Хаджиев бирга бир вазиятга чиқиб кетаётган Нурлан Ибраимовни йиқитгани учун майдондан четлатилди
90+3. ЗАРБА! Ивановнинг жарима майдони ичидан тепган тўпи дарвоза устунига тегиб қайтди!
90+1. Зарба! Ғанихоновнинг зарбасидан кейин Козлов тўпни эгаллаб олди
90. Учрашувга 3 дақиқа қўшилди
83. Ўзгариш. "Машъал". Самандар Очилов ўрнига Аягва тушди
82. УХХХ! Музаффаровнинг узатган тўпини Нуриддинов дарвозага йўллади, дастлаб Козлов, кейин Анзур Исмоилов тўпни қайтаришди!
79. Ўзгаришлар. "Локомотив". Мирзаев ва Абдухолиқов ўрнига Туплиев ва Зоиров тушди
69. ЗАРБААА! Стояновскийнинг ўнг қанотдан оширган тўпини Нуриддинов боши билан дарвозага йўллади, Козловдан ажойиб сейв!
68. Ўзгариш. "Локомотив". Реимов ўрнига Нишич тушди
65. Ўзгариш. "Машъал". Абдураимов ўрнига Стояновский тушди
63. Зарба! Ивановнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасидан кейин Тўхтабоев тўпни эгаллаб олди
61. Ўзгаришлар. "Локомотив". Абраев ва Нуруллоев ўрнига Шодибоев ва Ибраимов тушди
59. Зарба! Очиловнинг жаримадан тепган тўпи Реимовга тегиб қайтди, қайтган тўпни яна Очилов дарвозага йўллади, ноаниқ
58. "Машъал"да қулай жарима тўпи, тўп Реимовнинг қўлига тегди. Дарвозагача тахминан 17 метр бор.
51. ЗАРБА! Самандар Очиловнинг зарбаси хавфли чиқди, тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди
46. Иккинчи тайм бошланди
46. Ўзгаришлар. "Машъал". Абубакар ва Квем ўрнига Музаффаров ва Муродов майдонга тушди
45+3. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча - 0:2.
45+2. ГОЛ! ҚУВОНЧБЕК АБРАЕВ! Нуруллоевнинг тўп узатишидан кейин Абраев гол урди - 0:2.
45. Биринчи таймга 3 дақиқа қўшилди
44. ГОЛ! АНЗУР ИСМОИЛОВ! Жарима тўпидан кейин Исмоилов дарвозани ишғол қилди - 0:1.
33. ЗАРБААА! Бурчак тўпидан кейин Чиди Квем боши билан зарба берди, ноаниқ!
27. "Машъал"нинг ҳужуми, Абдураимовнинг жарима майдонидан йўллаган зарбаси Шушнярга тегиб майдонни тарк этди, бурчак тўпи, бурчак тўпи фойда келтирмади
24. Очиловнинг ҳаволатиб узатган тўпига Чиди Квем ета олмади...
17. "Машъал"нинг қарши ҳужуми, ўнг қанотдан Ғанихонов олдинга ўтди, уни Анзур Исмоилов тўхтатди, бурчак тўпи
13. Ғузорда бугун куни билан ёмғир ёққан ва бу майдонга ўз таъсирини ўтказган. Кўп жойда тўп сувда тўхтаб қолмоқда
9. "Машъал"нинг ҳужуми, чап қанотдан Абубакарнинг жарима майдони ичига узатган тўпига Ғанихонов ета олмади
6. "Локомотив"да кетма-кетма иккита бурчак тўпи, гол йўқ
4. VAR ҳам бу вазиятни текширди ва майдондаги ҳакамларнинг қарорини тасдиқлади, ҳисоб 0:0
3. ГОЛ! Сардор Мирзаев қанотдан узатилган тўпни боши билан даровзага йўллади, қанот ҳаками Нуруллоев ошираётганида тўп майдонни тарк этган деб топди ва гол инобатга олинмади.
1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!
- Учрашув сот 19:15да бошланади.
Похожие новости
championat.asia
Испания кубоги. "Барселона" "Атлетико"ни йирик ҳисобда ютган ўйинда мадридликлар финалга йўл олди
Ҳамдамовга аталган оқшомда "Пахтакор" "Қўқон-1912"ни сафарда қийинчилик билан енгди
Умид Ҳамроев учрашув қаҳрамони бўлган баҳсда "Бухоро" "Навбаҳор"ни меҳмонда мағлуб этди
"Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, кубокдан чиқиб кетган Флик нималар деди?
Комментарии
Билим ва тажриба ўз сўзини айтди, қойил!