RU

Последние новости

18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  1 18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 1:1 (матнли трансляция)  7 17:57Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  12 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  14 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15

Биласизми, "Пахтакор" Қурбон Бердиев жамоасини мағлуб этиб, "Барселона"дан ҳам буюкроқ камбэк амалга оширган Новости

Биласизми, "Пахтакор" Қурбон Бердиев жамоасини мағлуб этиб, "Барселона"дан ҳам буюкроқ камбэк амалга оширган

Бир неча кун олдин "Барселона" Чемпионлар лигасининг 1/8 финал жавоб учрашувида ПСЖни 6:1 ҳисобида таслим этиб, илк учрашувда қайд этилган 0:4 ҳисобини йўққа чиқара олди.

Ушбу ғалаба кўпчилик томонидан мақтовларга сабаб бўлди ва камбэкни мўжиза деб аташмоқда. Аммо Ўзбекистоннинг энг йирик клубларидан бири бўлган "Пахтакор" 1998/99 мавсумда бунданда буюкроқ қайтиш қилган.

Осиё кубок соҳиблари Кубоги турнирининг 1/8 финал босқичи илк баҳсида "Ниса" "Пахтакор"ни қабул қилади ва 5:0 ҳисобида ғалабага эришади. Ўша пайтларда Туркманистоннинг "Ниса" клубини "Рубин" билан "Барселона" устидан сенсацион ғалабага эришган, айни дамда "Ростов"да фаолият олиб бораётган Қурбон Бердиев бошқарган.


"Шерлар" учун ўша аламли баҳс 1998 йилнинг 9 октябрь куни Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтган.

"Ниса" (Туркманистон) - "Пахтакор" (Ўзбекистон) 5:0 (2:0)

Голлар: Бодолимов 18, 85, Уразов 38, Агабаев 65, Жейлитбаев 87 (пен.).

"Ниса":  Бердиев, Курбанмамедов, Бордолимов, Жейлитбаев, Пономарев, Агабаев, Корж, Еропкин, Подцуев, Уразов, Байлиев.

"Пахтакор": Бугало, Ходиев (Стрельцов, 55), Шоймардонов (Муртазоев, 71), Қосимов, Қамбаралиев, Пирматов, Хвостунов, Ширшов, Андерсон, Акопянц, Шквирин (Рошин, 26).

Огоҳлантиришлар: Пирматов 83, Қамбаралиев 87.

Четлатиш: Бугало 26.

Жавоб учрашуви 23 октябрь куни Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида ўтиши керак эди. 50 минг мухлис ўз севимлиларининг сеҳрли камбэкини кутишаётган эди ва шундай ҳам бўлди. Миржалол Қосимов, Игорь Шквирин, Александр Хвостунов ва Дилмурод Назаров урган голлар жамоамизнинг футол тарихида янги саҳифа очилишига имкон берган.


"Пахтакор" - "Ниса" 6:0 (4:0)

"Пахтакор" стадиони. 50 000 мухлис

Голлар: Қосимов 3, 30, Хвостунов 18, Шквирин 45, 75, Назаров 67.

"Пахтакор": Рошин, Ашурматов, Шоймарданов, Қосимов, Қамбаралиев, Стрельцов (Д.Назаров, 55), Хвостунов, Ширшов (Алиев, 61), Ходиев (Абдураимов, 25), Шквирин, Акопянц.

"Ниса": Бердиев, Курбанмамедов (Р.Мухадов, 46), Сапаралиев, Пономарев, Корж, Еропкин, Поддуев, Уразов (Кафанов, 2), Байлиев, Нурсахатов, Жейлитбаев.

Огоҳлантиришлар: Поддуев 65, Мухадов 84.

Четлатиш: Бердиев 1.


Рейтинг: +90   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика