RU

Последние новости

19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  1 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  2 18:28Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири  0 18:00"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб, таваккал қилди. Маркус бу трансфер амалга ошиши учун 10 миллиондан воз кечди  1 17:46"Навбаҳор" 7 кун ичида ФИФА тақиқидан қутулиши, собиқ футболчилари олдидаги қарзларини тўлаб бериши лозим — ПФЛ  11 17:36ПСЖ "Реал" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  2 17:07"Машъал" легионери билан хайрлашди  0 16:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК семинарида қатнашмоқда  0 16:11"Пахтакор" Файзуллаевнинг трансфери ортидан қанча ишлаб олиши маълум  19 15:48"Арсенал" янги меҳмон либосини тақдим этди  2 15:25"Страсбур" "Челси" ҳимоячисини ижарага олади  0 15:04Аббос Файзуллаев фаолиятини Туркияда давом эттиради  30 14:47Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи йиғинни тарк этди  3 14:30Лёв кутиб турсин (мутолаа учун)  34 14:09"Тоттенхэм" янги бош мураббийи: "Ваъда бераманки, биз албатта ўйинларда ютқазамиз"  7

Биласизми? Маъруф Муродов дисквалификация қилинади, агар... Новости

Биласизми? Маъруф Муродов дисквалификация қилинади, агар...

Қишки йиғин чоғида футболчиларнинг у жамоадан бу жамоага ўтиши одатий хол.
Бундан қайсидир клуб ютади ва яна қайсидир жамоа жабр чекади.

Жиззахнинг “Сўғдиёна” клубида ўйнаб малакасини оширган айрим футболчилар эндиликда ўзларини янада кучилироқ клубда синаб кўришга ахд қилмоқда. Ҳаттоки амалдаги шартномаси бўлишига қарамай, иккинчи жамоа билан битим имзолагани ҳам кузатилди.

Гап Маъруф Муродов ҳақида кетмоқда. Ўтган йили “Сўғдиёна” сафида ўзини кўрсатишга эришган футболчи қишки йиғинни “Нефтчи” таркибида бошлади. Ушбу клуб расмий сайтининг хабар беришича Муродов фарғоналиклар билан келишувга эришган ва томонлар ўзаро бир йиллик шартномага имзо чеккан.

“Сўғдиёна” бош мураббийи Даврон Файзиев билан бу ҳақда суҳбатлашганимизда қуйидагиларни айтиб ўтди. – Муродов масаласи ҳозирча очиқ турибди. Чунки унинг биз билан амалда шартномаси бор. Тўғри, Маъруфнинг “Нефтчи” билан ҳам битим имзолаганини эшитдим. Лекин айтиб ўтганимдек, футболчининг “Сўғдиёна” билан ҳам шартномаси мавжуд. Ҳайронман, қандай қилиб у иккинчи жамоа билан яна шартнома имзолаган экан? Бир вақтнинг ўзида иккита клуб билан шартнома тузиш футболчининг ўзига зарар. Шунинг учун олдин бу ҳақда маслаҳатлашиб ўйлаб кўриш керак. Яқинда бўлиб ўтган ПФЛ йиғилишида клублардан ўйинчиларни таклиф этаётганда, аввало ҳар икки жамоа раҳбарлари музокара ўтказинглар, тайёрига айёрлик қилмасдан дейилганди...

Аслида “Нефтчи” раҳбарияти Муродовнинг “Сўғдиёна” билан амалда шартномаси борлигини суриштирмаган ёки футболчининг ўзи бу ҳақда жиддий ўйлаб кўрмаган. Энди Маъруф Муродов ПФЛ томонидан ярим йилга дисквалификация қилиниши мумкин.

Ёдингизда бўлса, ўтган йили шу каби холат Александр Клецков ва Аҳрол Рисқуллаев билан ҳам юз берганди.   
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика