RU

Последние новости

18:16Про лига. "Жайхун" "ФарДУ" билан, "Олимпик-MobiUz" "Локомотив" билан ўйнамоқда  0 18:04Қўқонда йирик ғалабага эришган мураббий, дубль қайд этган ҳужумчи, дербида дуранг ўйнаган посбон — Суперлигада 12-турнинг энг яхшилари  1 17:32Кафу: "Гаттузо – мукаммал танлов"  1 17:04Мбаппе Испания ғазнасига 14,5 млн евро туширади  1 16:38"Арсенал" иқтидорли футболчиси билан шартномани узайтиришга жиддий киришган  0 16:11Transfermarkt: Мозговой Неъматовга етиб олди, Сергеевнинг нархи 1 миллион бўлди   7 16:03"Насаф" Қаршида "Навбаҳор" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 15:40Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Тошкент вилоятида йиғинга киришди  2 15:05Винисиус Хаби Алонсо ҳақида қандай фикрда?  0 14:36Англиянинг 3 та клуби Гарначога қизиқмоқда  0 14:07"Барселона" Гави борасида бир қарорга келди  0 13:39Мюллер: "Бавария" ҳаво иссиқлигига қарамай, "Окленд Сити" билан ўйинда яйради"  0 13:12Руслан Жиянов: "Чемпионлик учун охиригача курашамиз"  12 12:55Акмал Мозговой: "Ҳар бир жамоа бизга қарши борини бериб ўйнайди"  8 12:40"Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон ва Украина беллашувини кўришни истардим" – Максим Шацких билан катта интервью  16

Биласизми? "Локомотив" ўз майдонидаги 42та мағлубиятсиз ўйиндан сўнг яна "Пахтакор"га мағлуб бўлди Новости

Биласизми? "Локомотив" ўз майдонидаги 42та мағлубиятсиз ўйиндан сўнг яна "Пахтакор"га мағлуб бўлди

Кеча олий лиганинг 22-туридан ўрин олган баҳсда "Пахтакор" ТТЗда "Локомотив"ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Статистикага эътибор берадиган бўлсак, "Локомотив" сўнгги бор 2014 йил олий лиганинг 20-турида ўз майдонида ютқазган экан. Ўшанда ҳам "темирйўлчилар"ни "Пахтакор" ютиб кетган. Ўйиндаги ҳисоб "Пахтакор" фойдасига 3:1 бўлганди. 

Ўша йили "Локомотив" "Пахтакор"дан кейин яна иккита учрашувни ўз майдонида ўтказиб, "Динамо" ва "Нефтчи"дан устун келган. 2015 йил "Локо" ўз майдонида ютқазмаган - 13 ғалаба, икки дуранг. 2016 йилги чемпионатда ҳам худди шундай натижа бўлган, яна 13 ғалаба ва икки дуранг. 

Бу мавсум эса "Локомотив" бунгача 10та учрашувни ўз майдонида ўтказиб, шундан тўққизтасида ғалабага эришиб, бир бор дуранг ўйнаганди. Уйдаги 11-ўйин "Локо" учун омадсиз якунланди, жамоа ашаддий рақиби "Пахтакор"га имкониятни бой бериб қўйди. 

Рақамларни умумий ҳисобда ҳисоблайдиган бўлсак, "Локомотив" 2014 йил ўз уйида "Пахтакор"га имкониятни бой берганидан бери олий лигада кетма-кет 42та учрашувдан бери ютқазмай келаётганди. Буни қарангки, "темирйўлчилар"нинг мағлубиятсиз сериясига яна "Пахтакор" чек қўйди.


Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика