Бэйл: "Уэльс яна бир яхши ўйин кўрсатишга тайёр"
25 июн 2021 21:46
Новости
Бэйл: "Уэльс яна бир яхши ўйин кўрсатишга тайёр"
Уэльс ҳужумчиси Гарет Бэйл Евро-2020'нинг нимчорак финалидаги Данияга қарши ўйин ҳақида гапирди.
"Олдимизда яна бир катта машаққат турибди. Дания жуда яхши жамоа, уларнинг уюшқоқлик билан ҳаракат қилишини биламиз. Яна бир яхши ўйин намойиш этиш учун тайёрмиз. Биз нима учун футбол билан шуғулланамиз — йирик турнирларда ўз маҳоратимизни намоён қилиб, ғолиб чиқиш учун. Қаерда эканлигимизни яхши биламиз. Ҳар бир учрашувимиз катта аҳамиятга эга эканлигини ҳис қиляпмиз. Эртанги ўйиндан бошқа нарса ҳақида ўйлашимиз мумкин эмас. Биз шунчаки эртанги ўйинни кутмоқдамиз, бу ҳақда унутмаслигимиз керак", — дейди жамоа сардори.
Эслатиб ўтамиз, Евро-2020 1/8 финал доирасида Уэльс — Дания учрашуви 26 июнь куни Амстердамда бўлиб ўтади.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии