Бэйл: "ЖЧга чиқиш учун Беларусь билан ўлгунча курашамиз"
13 ноя 2021 00:56
Новости
Бэйл: "ЖЧга чиқиш учун Беларусь билан ўлгунча курашамиз"
Уэльс термаси вингери Гарет Бэйл ЖЧ саралаши доирасида Беларусга қарши ўйин олдидан фикрларини билдириб ўтди
"Терма таркибида 100та ўйин ўтказиш - ажойиб ҳолат. Бундай паллада доимо ўйнагинг келаверади. Бироқ ЖЧ ҳар бир футболчи учун биринчи ўринда туради. Ўйинда старт ҳуштаги чалиндими футболчи доимо барчасини унутиб, 3 очко ҳақида ўйлаши керак. Ўйиндаги ғалаба футболчи учун идеал совға ҳисобланади. Биз ЖЧга чиқиш учун Беларусга қарши ўйинда ўлгунча курашамиз. Қўлиммиздан келганини қиламиз", - деди Бэйл.
Уэльс - Беларусь баҳси эртага тунда бўлиб ўтади. Айни дамда уэльсликлар 11 очко тўплаган ҳолда 3-ўринда бормоқда. 2-ўриндаги Чехияда ҳам шунча очко мавжуд.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии