"Бетис" мураббийи: "Футболчиларим билан фахрланаман"
11 ноя 2013 19:05
Новости
![](https://championat.asia/upload/storage/106604_original.jpg)
![](/upload/storage/106604_220.jpg)
"Бетис" мураббийи: "Футболчиларим билан фахрланаман"
Испаниянинг "Бетис" клуби бош мураббийи Пепе Мель жамоаси 1:4 ҳисобида "Барселона"га мағлуб бўлгач, испан нашрларига интервью бериб, натижага қарамай, чемпионат пешқадами билан қўрқмай ўйнагани учун улардан фахрланишини айтиб ўтди.
"Футболчиларим билан фахрланаман. Улар "Барселона"га қарши ўйинга кўзларида қўрқувсиз чиқишди. Муносиб қаршилик кўрсата олишди. "Барселона" дарвозаси олдида етарлича вазиятлар ярата олдик. Аммо фақатгина биттасини голга айлантира олдик", деди мураббий.
![AMP Logo](https://championat.asia/image/logo-amp.png)
Комментарии