"Бетис" 13 миллион евролик трансферни амалга оширди
15 мар 2022 13:47
Новости
"Бетис" 13 миллион евролик трансферни амалга оширди
"Бетис" бразилиялик ўйинчи Луис Энрикени харид қилди, бу ҳақда "Флуминенсе" президенти Марио Биттенкур хабар берди.
Футболчи янги клубига ёзда "Флуминенсе" Либертадорес Кубогидаги иштирокини якунлаганидан сўнг йўл олади. "Бетис" ҳужумчининг трансфери учун 13 миллион евро тўлади.
21 ёшли футболчи 11 ёшидан бери "Флуминенсе"да ўйнайди. У бош жамоада 2020 йилда "Палмейрас"га қарши ўйинда захирадан тушиб дебют қилган. Унинг шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
"Бетис" Ла Лигада бешинчи ўринни эгаллаб турибди, клуб шунингдек Испания Кубоги финалига ҳам чиқди.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии