Бензема "Атлетико"га қарши ўйнашни истамоқда
10 дек 2021 21:22
Новости
Бензема "Атлетико"га қарши ўйнашни истамоқда
Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Карим Бензема Ла Лиганинг 17-турида "Атлетико"га қарши баҳс олиб бориши мумкин.
Манба хабарига кўра, "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда (2:0) мушаклари шикастланган франциялик футболчи дербида ўйнашни истамоқда ҳамда "Атлетико"га қарши ўйингача тикланиш учун қўлидан келган ҳамма нарсани қилмоқда.
Мадрид клуби ҳам Бенземанинг ўйинда иштирок этишига умид қилмоқда, аммо клуб футболчининг соғлиғини хавф остига қўймоқчи эмас.
Якуний қарорни "Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти қабул қилади.
Жорий мавсумда 33 ёшли футболчи "Реал" сафида барча турнирлар доирасида 20 та ўйин ўтказиб, 17 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Комментарии