RU

Последние новости

22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  0 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  1 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  4 20:32U-23 Осиё кубоги. Ироқ ва Индонезия 3-ўрин ва Олимпиада йўлланмаси учун курашмоқда (онлайн ҳисоб)  18 20:16"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи  18 19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0 19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  3 19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  6 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  2 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  2 17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  1 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  2

Беларусь. Абдихолиқов БАТЭга гол урган 13-тур ҳамюртларимиз учун қандай ўтди? Новости

Беларусь. Абдихолиқов БАТЭга гол урган 13-тур ҳамюртларимиз учун қандай ўтди?

Беларусь чемпионати 13-турида ҳамма интиқиб кутган ўйин ҳам бўлиб ўтди.

БАТЭ ўз майдонида мусобақанинг асосий сенсацияси — "Энергетик-БГУ"ни қабул қилди. Баҳс бир саволга ойдинлик киритиши керак эди: "талабалар" кучли рақиб ва асосий рақобатдошига муносиб қаршилик кўрсата олишадими? Улар бунинг уддасидан чиқишди: мағлуб бўлишмади — 1:1.

Лекин афсуски, ўзбек дербиси бўлмади. Шаҳбоз Умаров доимгидек борисовликлар қайдномасига киритилмади. Бироқ айтишларича, ярим ҳимоячининг ўзига хос "серияси" тез орада тугайди ва у мавсум охиригача Қозоғистоннинг "Ордабаси" клубига ижарага берилади.

Пойтахт клубининг уч ўзбек футболчилари эса одатдагидек, учрашувни асосий таркибда бошлашди. Ўйин старти "талабалар" учун омадсиз чиқди. Станислав Драгун 2-дақиқадаёқ тўпни узоқ бурчакка жойлаб қўйди ва ҳисобни очди. БАТЭ яна бир неча бор яхши ҳужумлар уюштирди, аммо голкипер қатор зарбаларни қайтаришга муваффақ бўлди. Мезбонлар ташаббусни қўлга олиб, биринчи тайм ўрталаригача тўпга эгалик қилишди. Кейин эса "Энергетик-БГУ" ўзига келди ва рақиб ҳимоя чизиқларини ёриб ўта бошлади. Шундай дақиқалар бўлдики, "Борисов-Арена"га тўпланган мухлислар мезбон футболчиларининг ўйинидан очиқчасига норози бўлиб, ҳуштакбозлик қилишди.




Минскликлар 73-дақиқада ҳисобни тенглаштиришди. Данила Нечаев жарима майдонида Ярослав Макушинскийни йиқитди. Натижада пенальти белгиланди. Бобир Абдихолиқовнинг ўнг оёқдаги зарбасини Ангдрей Кудравец қайтарди, аммо қайтган тўпга берилган кейинги зарбада ожиз қолди.

Бу гол ўзбекистонлик футболчининг 13-ўйиндаги 14-голи бўлди. Ҳужумчи кетма-кет 7 ўйиндан бери гол урмоқда ("Барановичи"га қарши кубок баҳсини ҳам ҳисобга олганда). Қойил!

Қисқача статистика: Жамоалар 13 мартадан дарвоза томон зарба йўллашди (БАТЭнинг 6та зарбаси, "Энергетик"нинг 5та зарбаси аниқ чиқди). "Талабалар" 6та, рақиби эса 1та бурчак зарбаси берди. Учрашувда Борисов клуби 40 марта, минскликлар эса 50 бора ҳужум уюштиришди. Шу билан бирга, 12та ҳужум зарбалар билан якунланган. Энг муҳими: xG коэффициенти бўйича БАТЭ ўзининг "нормаси"ни бажарди — 1.15, "Энергетик" эса яна битта голсиз қолди десак бўлармикан — 2.05.




Александр Михайлов бу шогирдларининг жорий мавсумдаги энг ёмон ўйини эканини тан олди. Биринчи навбатда, мураббий кўп хатоларни қайд этди, лекин натижани адолатли деб топди. Унинг ҳамкасби Павел Родненок ҳам охирги фикрга тўлиқ қўшилди.

Энди ўйинчилар ҳақида гаплашамиз. Ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов 90 дақиқа ҳаракатланди, рақиб дарвозасига 1 марта зарба йўллади, 1 бор рақибларини алдамчи ҳаракатлар эвазига чалғитишга уриниб кўрди (муваффақиятли), яккакурашларнинг 59 фоизида устун келди (86% ҳимояда, 71% "иккинчи қаватда"), 13 бор тўпни жамоасига қайтариб берди ва 4 марта тўпни рақибидан олиб қўйди. Шунингдек, рақибнинг 3 зарбасини қайтаришга муваффақ бўлди.

Шохруҳбек Абдураҳмонов ҳам тўлиқ ўйнади. Ярим ҳимоячи 77% аниқ узатма берди (тўлиқ ўйнаганлар орасида 3та марказий ҳимоячидан кейин энг яхши кўрсаткич), 6 маротаба дриблинг ишлатди (2таси "ўхшади"), 9 марта тўпни жамоасига қайтариб берди ва рақиб жарима майдонида 2 марта тўпга тегди.




Бобир Абдихолиқов ҳуштак чалингунча ҳаракатланмади — 90+1-дақиқада унинг ўрнига Максим Кунский майдонга туширилди. Ҳужумчи дарвозага 2 марта зарба берди ва иккиси ҳам аниқ (баҳсда ҳеч ким ундан кўпроқ аниқ зарба бермади). Унинг 3тадан 2та алдамчи ҳаракати муваффақиятли якунланди. Гварадзе, Громико ва Василевичда яхшироқ натижа — 3тадан 3та муваффақиятли ҳаракат.

Ўйин дуранг натижа билан тугади ва вазият амалда ўзгармади. Ҳафта ўртасида БАТЭ "Слуцк" устидан қозонган ғалабаси ҳисобига турнир жадвали етакчиси бўлиб турибди. Жамоа ҳисобида 28 очко бор. "Талабалар" эса 1 очко ортда қолишмоқда — 27 очко. 3-поғонани банд этиб турган "Динамо Минск" ҳисобида 25 очко бор. "Энергетик-БГУ" кейинги тур ўз уйида "Гомель"ни қабул қилади.





Championat.asia сайтининг Беларусь мамлакатидаги мухбири Андрей Масловский тайёрлади

Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика