RU

Последние новости

01:50"Милан" ва "Фейеноорд" келишувга эришиш арафасида  2 01:15Расман: "Ал Насср" 90 миллионлик трансфер амалга оширди  2 00:50Туркия. Икки футболчиси четлатилган "Сивасспор" мағлуб бўлди, Турғунбоев тўлиқ ўйнади  0 23:51Рэшфорд "Барселона"га ўтиш учун 3 клуб таклифини рад қилди  2 23:21Йўқ! 108 миллионлик трансфер амалга ошмайди  3 22:47Родри ушбу мавсумда ўйнайдими? Гвардиола жавоб берди  3 22:18Слот: "Барчаси Салоҳга боғлиқ"  2 21:52Консейсау истеъфога чиқарилиши мумкин  8 21:38БАА. 3та пенальти тепилган, 7та гол урилган ўйинда "Ал Ваҳда" мағлуб бўлди, Эркинов 63 дақиқа ўйнади  0 21:20Клублар ўртасидаги ЖЧ тўпи намойиш қилинди  42 20:50Саудия Арабистони. "Ал Файҳа" ўз майдонида дуранг қайд этди, Шукуров тўлиқ ўйнади  0 20:14Эрон. Ўткир Юсупов пенальти қайтариб, "Фулад"га дуранг тақдим қилди  8 19:59Хосеп Гвардиола "Реал"га қарши ўйинлар ҳақида: "Бу худди дербидек бўлиб қолди"  62 19:33Эдвин ван дер Сар Андре Онананинг ёнини олди  3 19:05Озарбайжон чемпионати. Умарали Раҳмоналиев захирага олингач, "Сабаҳ" ғалабани қўлдан чиқарди  5

Бекзод Қодирқулов: "Танаффус фойдамизга ишлади" Новости

Бекзод Қодирқулов: "Танаффус фойдамизга ишлади"

Про лиганинг 17-туридан ўрин олган "Янгиер" - "Арал Самали" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Бекзод Қодирқулов фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бугун ғалаба қозонишимиз осон кечгани йўқ. Барча чизиқларда йигитлар жипслашган ҳолда ҳаракат қилишди. Бир-бирларини қўллаб-қувватлашди. Бироқ 2:0дан сўнг бироз диққатни йўқотишди. Умуман олганда, бўшашишди. Шунинг ҳисобига охирги дақиқаларда гол ўтказиб юбордик. Ўтган турда "Шўртан" билан кечган ўйиннинг видеолавҳаларини яхшилаб ўрганиб чиққандик. Шундан керакли хулосалар чиқарилди. Орада 20 кунлик танаффусда камчиликлар устида ишладик. Якуний зарбани йўллашда муаммоларимиз бор. Футболчиларимиз ёш, лекин тўғри йўлдамиз, деб ўйлайман. Ўйин бўйича "Арал Самали" иккинчи бўлимда яхшигина муаммо туғдира олди. 

Оралиқда 20 кунлик танаффус юзага келди. Бўш вақтда тайёргарлик кўриш учун имконият юзага келганди. Мана шу вақтда ҳимоячиларнинг ўзаро тушунишлари ва ҳужумни якунлаш борасида ишладик. Йигитларнинг жисмоний ҳолатини ҳам тиклаб олдик. Танаффусда "Динамо" билан ўртоқлик учрашуви орқали бугунги ўйинга ҳозирлик кўрдик. "Хоразм" билан ҳам ўйинга ғалаба учун борамиз.

Мухлисларсиз ўйин қандайдир зерикарлидек бўлмоқда. Улар футболчиларга янада куч ва шижоат беришади. Ҳужумларда кескинлик юзага келади. Ишқибозлар бизнинг 12-ўйинчимиз ҳисобланади", – дейди Бекзод Қодирқулов.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика