Бекхэмнинг жамоасига янги бош мураббий тайинланди
30 дек 2019 23:07
Новости
Бекхэмнинг жамоасига янги бош мураббий тайинланди
MLS вакили “Интер Майами” клубига уругвайлик Диего Алонсо бош мураббийи этиб тайинланди.
Футболчилик фаолияти давомида Испаниянг “Валенсия”, “Атлетико”, “Малага” жамоаларида тўп тепган Алонсо 2011 йил мураббийлик фаолиятини бошлаган эди. Унинг сўнгги иш жойи Мексиканинг “Монтеррей” клуби бўлган. Ушбу жамоа билан испаниялик мутахассис КОНКАКАФ Чемпионлаи лигаси ва Мексика чемпионатида ғолиб чиққан.
Эслатиб ўтамиз, “Интер Майами” янги мавсумдан бошлаб MLS баҳсларида дебют мавсумни ўтказади. Клуб хўжайинларидан бири Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси Дэвид Бекхэм ҳисобланади.
MLS да янги мавсумга 2020 йилнинг 29 февралида старт берилади.
Комментарии