Бектемир Мелиқўзиевнинг маҳалласида байрам бўлди (ФОТО)
21 авг 2016 10:03
Новости
Бектемир Мелиқўзиевнинг маҳалласида байрам бўлди (ФОТО)
Айниқса боксчиларимизнинг кўрсатаётган натижалари таҳсинга лойиқдир. Кеча Фарғона вилояти, Фурқат туманидаги Шойимбек қишлоғида ҳақиқий байрам бўлди. Шу қишлоқда туғилиб ўсган Бектемир Мелиқўзиев 20 ёшида 75кг вазн тоифасида РИО олимпиадасининг кумуш медалига сазовор бўлди. Бектемирнинг шарафига Рио-де-жанейрода Ўзбекистон байроғи юқорида ҳилпиради.
Рўзмат ака ва Наврўза опани бу муввафақият билан табриклаш учун қишлоқ аҳли, туман раҳбарлари , бир қатор журналистлар ва Бектемирнинг устозлари ташриф буюрдилар. Ҳовлига котта монитор ўрнатилиб барча меҳмонлар финал баҳсини шу ернинг ўзида томоша қилдилар. Шунингдек маҳалла гузарида ҳам яна бир котта монитор ўрнатилган бўлиб , бу ерда ҳам юзлаб Шойимбекликлар ҳамқишлоқларини финалдаги иштирокларини томоша қилдилар. Бектемир Мелиқўзиев 20 ёшида жаҳонннинг вице-чемпиони ва олимпиада ўйинларининг кумуш медали совриндори бўлди. Унинг бу ютуғи мустақиллигимизнинг 25-йиллик байрамига ҳақиқий совға бўлди.
“Фарзандим ютрбошимизнинг ишончларини оқлаб олимпиада финалига етиб боргани мени жудаям хурсанд қилди. Унинг бу ғалабаси юртимизда ёшларга яратилаётган кенг имкониятлар натижаси деб биламан. Фарзандим билан фахрланаман. Фарзандларимизга шундай имкониятларни яратиб бераётган муҳтарам юртбошимизга чексиз миннатдорчилигимни билдираман. Ҳамма оналарниям фарзандлари шундай ютуқларга эришиб, юртимиз байроғини юқориларга кўтариб юришларини истайман”- дейди Бектемирнинг онаси Наврўза опа.
-Қувончим чексиз, кичик фарзандим Бектемир ҳалқимиз олдида юзимизни ёруғ қилди. Олтин медаль кутгандим, шунисигаям шукр. Ўғлим энди 20 ёшга кирди. Ҳали олдинда кейинги олимпидалар кутиб турибди. Олтин медалларни ҳам олишини, байроғимизни баланд кўтарилиб ,мадҳиямиз янграшига сабабчи бўлишини истайман. Ҳурматли президентимизга котта раҳмат фарзандларимизга шундай имкониятларни яратиб бермоқдалар. Бизни табриклагани келиб қувончимизга шерик бўлган барчага ўз миннатдорчилигимни билдираман-дейди Бектемирнинг дадаси Рўзмат ака Сулаймонов.
Рапқон бокс мактаби директори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий, сенатор Рустам Мажидов боксчиларимизнинг ютуқлари ҳақида шундай фикр билдирди.
-Ҳурматли президентимизнинг “Биз ҳеч кимдан кам эмасмиз ва кам бўлмаймиз ҳам” деган сўзларини бугунги кунда Бразилияда бўлиб турган боксчиларимиз яна бир бор исботладилар. Бу ютуқларнинг замирида юртимизда олиб борилаётган оқилона сиёсат, ёшларга яратилаётган кенг имкониятлар ва спортимизга берилаётган ҳукумат даражасидаги эьтиборнинг натижаси деб биламан.Биз барча олимпиадада иштирок этаётган спортчиларимизга ва уларнинг устозларига ҳалқимиз номидан чуқур миннатдорчилик билдирамиз. Биз улар билан фахрланамиз. Олдинда яна икки нафар боксчимизнинг финалдаги иштироки кутиб турибди. Биз уларга омад тилаган ҳолда, байроғимизнинг Рио-де-жанейрода баланд кўтарилишини кутиб қоламиз.
Биз ҳам ўз ўринда спортчиларимизга омад тилаб. РИОдан яна медаллар кутиб қоламиз !
Акрамжон Мамадалиев .
Комментарии