RU

Последние новости

17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1 16:57Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон U-23 йирик ғалабага эришди  13 16:45Ботирали Эргашев: "Хатолардан фожиа ясаш керак эмас"  2 16:34Фердинанд МЮ ҳақида: "Агар Санчо, Рэшфорд, Антони, Гарначо ва бошқалар туфайли пул йўқотишга тўғри келса, фарқи йўқ – улардан қутулинг. Жамоа биринчи ўринда"  0 16:00"Қайрат" қаҳрамонига айланган захира дарвозабони  0 15:39Кунде "Олтин тўп" ҳақида: "Унга Ямаль ҳам, Дембеле ҳам лойиқ. Мен овоз бермайман – кучлиси ғалаба қозонсин"  9 14:40Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистонга кимларни олиб кетди?  5 13:41Рауль – "Байер" мураббийлигига номзодлардан бири  1 13:38Гулжигит Аликулов - Ўмон билан ўйин, "Қайрат" ва Жалолиддинов ҳақида   0 13:25ФОТОГАЛЕРЕЯ. "CAFA Nations Cup-2025". Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  2 12:55Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  1 12:34Дидар Дурдиев: "Ўзбекистон билан дуранг ўйнашимиз мумкин эди"  5 12:00Игорь Сергеев: "Шквирин ва Аҳмедовни ортда қолдирдим? Термада шахсий статистика эмас, жамоа манфаати муҳимроқ"  10 11:39Алишер Одилов: Терма жамоадаги дебютим кутганимдек зўр бўлмади, сабаби..."  15 10:40Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди  12

Бектемир Абдуманнонов: "Қийин гуруҳдан чиқдик. Энди бизга рақибнинг фарқи йўқ" Новости

Бектемир Абдуманнонов: "Қийин гуруҳдан чиқдик. Энди бизга рақибнинг фарқи йўқ"

"Андижон" Ўзбекистон Кубогидаги "ўлим гуруҳи" деб ном олган гуруҳдан тирик чиқди.

Ўз майдонида мусобақанинг амалдаги ғолиби "Насаф"ни охирги сонияларда урилган гол эвазига таслим қилди ва кейинги босқич масаласини ҳал қилди. Учрашув ҳал қилувчи олтинга тенг гол муаллифига айланган Бектемир Абдуманнонов клуб матбуот хизматининг бир қатор саволларига жавоб қайтарди.

-Бектемир, ўйиндан кейинги хиссиётлар қандай? Драматик тарзда кечган учрашувдан сўнг нималарни айтган бўлардингиз?

-Бу ўйинни анчадан бери кутаётгандик. Ҳал қиладиган учрашув эди. Нариги ўйинда дуранг бўлгани ҳам бизга қўл келди. Бу учрашувда ютишимиз керак эди, бундан бошқа иложимиз ҳам йўқ эди. Гуруҳдан чиқиш учун фақат ғалаба зарур ҳисобланарди. Биз шунинг учун ҳаракат қилдик. Худога шукр, охирида эплаб олдик.

-"Динамо" – "Навбаҳор" учрашувида дуранг натижа қайд этилганини онлайн билиб турганмидингиз ёки…

-Ўйин пайтида мураббий томонидан у ёқда "Навбаҳор" 1:0 га ютяпти, деган сигнал бўлди. Лекин барибир биз ғалаба учун ўйнашда давом этавердик. Нариги беллашувдаги натижага ортиқча эътибор берганимиз йўқ. Гол уриш ва ютиш учун охиригача ҳаракат қилдик. Нима бўлса ҳам ўзимиз хоҳлаган натижани учрашувда кўрсата олдик.

-Айтингчи, кейинги босқичга чиққанимизни қачон билдингиз?

-Ўйин тугамагунча билганим йўқ эди. Учрашув ниҳоясига етгач, жамоадошларим кейинги босқичга чиққанимизни айтишди.

-Охирги сонияларда ҳал қилувчи голни уриб кетдик. Ўша вазиятни қандай изоҳлаган бўлардингиз?

-Гол уриб кетишим ҳақида унчалик ўйламагандим. Таблога қарасам 90 дақиқа бўлган экан, кейин 7 дақиқа қўшиб беришди. Бизда имкониятларимиз бўляпти. Аммо дарвозага кирмаётганди. Худо хоҳлаган экан, барибир гол бўлди. Қандай қилиб бўлса ҳам гол уришга муваффақ бўлдик. Бу ҳолат "Сўғдиёна"га қарши учрашувдан олдин ўзимизга қўшимча "дух" бўлди. Бундай ўйинлардан кейин иштиёқ анча кучаяди. Жамоамиз ҳам анча қўшган, тайёргарликларимиз ҳам жуда яхши ўтяпти.

-"Андижон" сафида дебют голингизни урдингиз. Бунгача сизда 6 та голли пас бор эди. Сизга гол уриш муҳимми ёки голли пасми?

-Жамоага қандай ёрдамим тегса, менга фарқи йўқ. Гол барибир голда. Аммо ассистни голга алоқаси бор. Шунинг учун бу ҳам ёмон эмас. Иккаласини бажариш менга ёқади. Бири гол, яна бири голга яқин. Шу боис булар жамоага фойда келтиради.

-"Насаф" дарвозасига сўнгги сонияда гол уришингизни кутганмидингиз?

-Йўқ. Бошида ўйлагандим. Ўшанда менда битта вазият бўлганди, гол уролмагандим. Охирида бунақа гол уришимни, вазият бундай бўлишини кутганим йўқ. Ҳаммаси Худодан.

-Кейинги босқичда қандай рақиб кутяпсиз?

-Биз ўта мураккаб гуруҳдан чиқдик. Қийин гуруҳда амалладик. Бизга қандай рақиб дуч келишини фарқи йўқ.

-Энди "Сўғдиёна" билан бўладиган учрашувга тайёргарлик ўзингиз айтганингиздек янада катта иштиёқ билан ўтса керак-а…

-Биз фақат ғалаба учун тушамиз. Ўз майдонимизда ўйнаймиз ва мухлисларимиз учун ҳаракат қиламиз. Худо хоҳласа, ҳаммаси яхши бўлади. Барчани хурсанд қилишни хоҳлаймиз. Бошқа вариантимиз йўқ, фақат ютишимиз керак.

-Бундай атмосферада илк бор тўп суряпсиз. Масалан, илгари "Металлург" да ўйнаганингизда Бекободда бундай муҳит бўлмасди…

-Ҳа, бу ердаги муҳит жуда яхши. Футболни тушунадиган инсонлар. Негатив гаплар бўлмайди. Фақат қўллаб-қувватлашади. Мухлисларга катта раҳмат. Уларни ўз ўйинларимиз билан хурсанд қилишда давом этамиз.

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика